Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз» News

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»

«Шўртан» – «Андижон» (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев иштирок этди.

- Бугунги ўйинни мана шундай қийин бўлишини билардик. «Андижон» жамоасига янги мураббий сифатида Максим Шацких тайинланганди. Янги мураббий жамоани руҳиятини кўтаришини билардик. Дастлабки 10-15 дақиқада бизга босим ўтказишди. Лекин йигитларга раҳмат, улар чидаб беришди. Тайёргарлик кўрган ўйинимизни кўрсатиб беришди. Футболчиларга катта раҳмат. Бу уларнинг ютуғи. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

«Шўртан»ни ғалабага тайёрлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратилди?

- Албата, тактик жиҳатдан у қадар ўзгаришларга қўл урмадик. Йил бошидан бери 4-3-3 схемаси бўйича тайёргарлик кўриб келдик ва шу тактикада ўйнадик. Йигитларни руҳиятини кўтаришга эътибор қилдик. Фикрлашини ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ўзига бўлган ишончни ҳам оширишга урғу қаратдик. Асосий эътибор берган нарсамиз шу бўлди. Биласизлар, яқиндагина Кубок ўйинида ўйнадик. Эътиборни футболчиларни ижобий фикрлашига қаратдик.

Жамоа Суперлигада гол уришга қийналмоқда. 10 та турда 4 та гол урди. Бугун ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, аммо фойдаланишга келганда жамоа оқсаяпти...

- Биласизлар, бу сафар ҳам ёш ҳужумчиларни туширяпмиз, улардан бири 2006 йилда туғилган. Футболчиларимизни кўпчилиги ёш. Турдан-турга ўзларига ишончи ортади ва ушбу камчиликни ҳам тўғрилаймиз. Машғулотларда яна ўз устиларида ишлашади. Ҳозирда иқтидорли ёшларимиз бор. Уларни ҳам асосий жамоага жалб қилишни бошладик. Шу ёшлардан умидим катта.

Яқинлашаётган трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун қандай режалар қилинади? Ёки ёшларга эътибор қаратишда давом этасизларми?

- Албатта, етакчи футболчилар бизга ҳам керак бўлади. Суперлигада ҳар хил босимда ўйинлар бўлади. Ҳужум чизиғига, ҳимояга имкон қадар яхши ўйинчиларни олишга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга асосий эътибор ёшларга қаратилган. Раҳбарият ҳам шуни талаб қилган ҳолда ғалабалар қозониб мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлашади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика