Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  6 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  49 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик” News

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик”

Про лига иштирокчиси "Зомин" жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Давралар оралиғида кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Хўш, "Зомин" мавсумни нечанчи ўринда тугатиш учун курашоқда. Молиявий вазият қандай ҳолатда? Бу борада жамоа сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

“Арал Самали” билан ўйин хусусида

- Нукусда жуда қийин ўйин бўлди. Чунки  рақибимиз ҳам Про лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 3 очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Жанговар беллашув бўлди, лекин омад биздан юз ўгирди. Афсуски, мағлубиятга учраган ҳолда уйга қайтдик. 

Бир нафар дарвозабон билан борилгани ҳақида

- Дарҳақиқат, ўйинга 1 нафар дарвозабон билан бордик. Иккинчи дарвозабонимиз бироз бетоблиги сабабли, шундай ҳолат юзага келди. Унинг ўрнида футболчи хизматидан фойдаландик. 

Про лигада қолиш имконияти борасида

- Бизда имконият бор. Худо хоҳласа, бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор, ижобий натижа кўрсатишга уринамиз. 

Янги келган футболчилар тўғрисида

- Ҳа, албатта, янги келганлар таркибга мослашиб боряпти. Ўйиндан-ўйинга жамоани кучайтириб боряпти. Ишончим комилки, улар жамоага ёрдам бера олади. 

Молиявий ҳолат хусусида

- Ҳалигача жамоамизда молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Ишонаманки, жамоа йил якунига қадар барча қарзларни узади. Клубда катта ўзгаришлар бўлишига мен ва жамоадаги барча футболчилар ишонади. Клубда пулларимиз қолиб кетмайди. 

Маошсиз футбол ўйнаши борасида

- Тўғриси, маошсиз футбол ўйнашга футболчилар ўрганиб қолди. Яқин кунларда жамоага яхши ҳомий чиқиб қолади деган умиддамиз. Биз майдонга чиқиб, жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Меҳнатларимиз зое кетмаслигига ва ҳомийлар чиқишига ишонаман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика