Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  3 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  38 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Элдор Адҳамов нима учун “Пахтакор”га ўтиши амалга ошмагани ҳақида айтиб берди News

Элдор Адҳамов нима учун “Пахтакор”га ўтиши амалга ошмагани ҳақида айтиб берди

Иқтидорли посбон Элдор Адҳамов яқинда “Пахтакор” машғулотларида иштирок этаётганди.

 Аммо унинг “шерлар” сафига ўтиши амалга ошмади. Аниқроғи, 26 ёшли посбон жорий мавсумни ҳам яна “Андижон”да ўтказишга қарор қилди.  

- Сизни “Пахтакор” машғулотларида кўргандик. Аммо яқинда яна “Андижон”да қолишиз аниқ бўлгани ҳақида хабар чиқди. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиб ўтсангиз?

- Ўтган мавсум якунига етгач, “Пахтакор” раҳбарияти томонидан менга таклиф бўлганди. Шунда гаплашганимизда, “шерлар”нинг икки нафар посбонидан бири жамоани тарк этиши ҳақида айтиб ўтишганди. Жамоанинг ўқув-йиғин машғулотларига қўшилиб, улар билан бирга шуғулланиб шунга амин бўлдимки, ҳар икки асосий дарвозабоннинг ҳам амалдаги шартномаси якунига етмаган. Уларни жамоада қолиш истаги мавжуд. Шунинг учун “Пахтакор”га ўтиб, захирада навбатим келишини кутиб ўтиргандан кўра, янада ўсиш ва ривожланиш мақсадида “Андижон”га қайтиш қарор қилдим. Қолаверса инстаграм саҳифамда бир кунда 200дан ортиқ смс хабарлар келди. Яъни маҳаллий мухлислар мени “Андижон”дан кетмаслигимни сўраб, мурожаат қилишди. Албатта бу ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Айнан ушбу омиллар ҳам мени яна Андижонга қайтиб келишимда муҳим роль ўйнади.  

- Тан олиш керак,  “Пахтакор”да рақобат кучли. Бу ҳам Тошкент жамоасига ўтмаслигингизга сабаб бўлдими?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Хақиқатдан ҳам, “Пахтакор”да бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши икки нафар посбонлари ўйнаб келмоқда. Лекин бу жиҳат мени рақобатдан қўрққанимни ёки олдиндан қўл кўтариб қочганимни англатмайди. Устозларим ва ўзимга яқин инсонлар билан бу борада маслаҳатлашганимда, улар ҳам энг яхшиси кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган жамоага ўтиб, фаолиятимни давом эттиришимни билдиришди. Спорт формамни янада юқори даражага олиб чиққан холда, янги қирраларимни очиш мен учун жуда муҳим. Бунинг учун “Андижон” менга ҳар томонлама қулай вариант эканлигини хис қилдим. Қолаверса раҳбарият томонидан таклиф этилган шартноманинг моддий томонлари билан бош мураббийнинг истаги ҳам мени “Андижон”га қайтишимга туртки берди.   

- Олдингизда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бормиди?

- Албатта. Чемпионат якунига етиши биланоқ, битта жамоадан менга яхшигина таклиф бўлди. Шунда уларга мен шошилмаслигимни айтдим. “Пахтакор”нинг чорлови мени кўпроқ ўзига қизиқтираётганди. Бу жамоага ўтмаслигим аниқ бўлгач, Суперлиганинг яна икки жамоасидан қўнғироқ бўлди. Яширмайман, уларнинг орасида собиқ жамоам “Бунёдкор” ҳам бор эди. Аммо “Андижон”да ҳам мени кутишаётганди. Шу сабабли бу жамоа билан ПРО-Лигада ҳам ўйнаб, шу йилнинг ўзидаёқ яна Суперлигага қайтариш учун ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Суперлигада ишончли ўйинларингиз билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирдингиз. ПРО-Лигада ўйнаш ортга ташланган қадам бўлмасмикин?

- Биласизми шу кунгача мени ҳам айнан шу савол ўйлантирди. Мен сизга айтсам, “Андижон” ПРО-Лига клуби эмас. Моддий томондан шароитлар яхшиланган. Суперлиганинг 30-40 фоиз жамоасидан нисбатан яхши дейишим мумкин. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Андижон”га қайтишимни истаган мухлислар кўп бўлди. Қолаверса раҳбариятнинг ишончи ва бош мураббийнинг истаги мени яна жамоада қолишимни таъминлади. Виктор Кумиков даврида Суперлигада дебют қилиб, айнан унинг ишончи эвазига ўйнаб кетганман деб ҳисоблайман. Шунинг учун мен ҳам қийин вазиятда ташлаб кетишни истамадим. Насиб қилса ПРО-Лигада ҳам юқори спорт формага эга бўлиб, барқарор ўйин кўрсатган холда, ўсишга эришаман.

- ПРО-Лигада ҳам бу йил кураш қизғин кечишини ҳозирдан таҳмин қилиш қийин эмас. Сизнингча “Андижон” Суперлига йўлланмаси учун асосий давогарми?

- Худо хоҳласа албатта олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Бунинг учун тинимсиз мехнат қиламиз. Ҳаммамиз биргаликда харакат қиламиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоада шароитлар яхши. Таркибга яна 2-3 нафа тажрибали ўйинчилар жалб этилса, ўйлайманки курашчан жамоа сифатида шаклланамиз. Муҳими жамоани ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб турадиган содиқ мухлисларимиз бор. Жамоани ўз холига ташлаб қўймайдиган раҳбариятимиз бор. Тўғри йўлни кўрсатадиган мураббийимиз бор деб ўйлайман. Шунинг учун насиб қилса бу йил Суперлигага чиқамиз. Кейинчалик юқори ўринлар учун ҳам курашамиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика