Latest news

12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   2 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  5 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   4 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  15 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0

Элдор Адҳамов: "Мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз" News

Элдор Адҳамов: "Мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз"

“Андижон” клубининг Тошкентдаги тайёргарлик жараёни режа асосида давом эттирилмоқда.

"Андижон" дарвозабонларидан бири Элдор Адҳамов тайёргарлик ва ўртоқлик учрашувлари борасида ўз фикрларини билдирди. 


-  Аввало, “Металлург” жамоасига қарши ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бунақа учрашувлар натижа учун ўйналмайди, - дея гап бошлади, Адҳамов. - Жисмоний оғир юкламалардан сўнг аста-секин майдонда шуғулланишни бошладик. Бу Тошкентда йиғин бошлаганимиздан кейинги биринчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бундай баҳсда камчиликлар кўзга ташланиши табиий ҳол эди. Боз устига аралаш таркиб ўйнади. Ҳамма футболчилар бир таймдан ўйнади. Мана шунақа учрашувлар орқали олдинги спорт формамизни тиклаб борамиз. Асосийси, бу каби беллашувлар хатоларни кўриб олиш мақсадида ўтказилади. Натижадан мутлақо фожеа ясаш керак эмас.


-  Жамоанинг ёзги йиғини кўнгилдагидек ўтяптими?

-  Биринчи йиғинимизни тоғда ўтказиб, жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Тошкентда техник-тактик ва тўп билан муомала қилиш бўйича ўз устимизда меҳнат қиляпмиз. Барчаси режа бўйича кетяпти. Мана шундай учрашувлар ва машғулотлар орқали спорт формамизни аста-секин тиклаб борамиз. Расмий баҳсгача тайёр бўламиз.


-  Суперлига билан про лига клублари ўзаро беллашганда фарқ қанчалик, деб ўйлайсиз?

-  Қолган жамоаларда қанақа билмадиму, лекин айнан бизнинг клуб билан солиштирганда фарқ катта эмас. “Металлург” билан баҳснинг биринчи бўлимида кўриндики, керак пайтда устунлик ҳам қилдик. Иккинчи бўлимда ўзимизни хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик ва йигитлар жисмоний юкламалар билан ўйнаётгани эвазига бироз толиқиб қолишди. Таркибимиздаги аксарият футболчилар яхши савияда. Деярли фарқ билинмаяпти.


-  Хизматингизга бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бўлдими?

-  Бир-иккита жамоалар қизиқиш билдиришди. Аммо мен “Андижон”да қолиб жамоани Суперлигага қайтариш йўлида ёрдам беришни хоҳлайман. 


-  Августдан мавсумнинг қолган қисми давом эттирилади. Бутун эътибор шунга қаратилган. Нима кутяпсиз?

-  Жамоамизга янги футболчилар келишни бошлади. Мана, Суҳроб Бердиев қўшилди. Яна бир-иккита ижрочилар қўшилса ажаб эмас. Биз спорт формамизни тиклаб боряпмиз. Худо хоҳласа, мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз. Оптимал формага қайтишимизга 100 фоиз ишонаман. Бизда барчаси ўз вақтида бошланди. Юқорида айтдим, тайёргарликнинг биринчи босқичида жисмоний юкламалар олдик, иккинчи йиғинда техник тарафлама ишлаяпмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйин бошқа-бошқа. Биз янада кучаямиз ва ҳаммаси яхши бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика