Latest news

16:412024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик"  4 16:27"Манчестер Сити" собиқ футболчиси энди мамлакат президенти  2 15:22Ольмо ўзининг гол нишонлашини бренд сифатида рўйхатдан ўтказди  7 14:44Абдусалом Азизов ЎФА президенти сифатида фаолиятини давом эттиради  0 14:39Йил якунларига аталган ЎФА Конгресси бўлиб ўтди  12 13:50Артета ўйин вақти 90 дақиқадан камроқ бўлиши керак деб ҳисобламоқда  5 13:08Сунесс: "МЮ - ҳақиқий PR фожеа"  0 12:54О'Ши Роналду ҳақида: "Венгер ва "Арсенал" уни хоҳлаганди, аммо МЮ "Спортинг" билан ўйинда у нимага қодирлигини кўрди"  4 12:29Бугун "Реал"нинг финалдаги рақиби номи маълум бўлади  9 11:54Трент: "Сити"ни фақат Рождествогача ютиш мумкин, кейин улар 5 ойлик мағлубиятсиз серияни кўрсатишади"  2 10:50Transfermarkt Мессининг нархини ҳам туширди  23 10:15Гвардиола «МЮ»га қарши ўйин олдидан: «Нима қилишни билмайман»  11 09:42«Нефтчи» футболчисига Қозоғистондан таклиф тушди  7 09:10Рамос собиқ жамоадошига шогирд бўлиши мумкин  5 08:36Sofascore. «Сивасспор» мағлуб бўлган баҳсда Турғунбоев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

“Эль Классико”га ташриф, бу сафар ПСЖ орқали “Камп Ноу”га News

“Эль Классико”га ташриф, бу сафар ПСЖ орқали “Камп Ноу”га

2015 йил илк маротаба “эль классико”ни жонли томоша қилиш насиб этганди. Орада бир йил ўтиб, айнан шу вақтда жаҳон футболи спектаклини Каталонияда кўриш имконияти пайдо бўлди.

Германиядаги музокараларни ҳам айнан шу ўйин арафасида тўғирлаган эдим. Испанияга келишдан аввал, ПСЖ – “Анже” бахсини томоша қилиш учун “Парк де Пранс” стадионига ташриф буюрдик. Ибрагимовичсиз ПСЖ бир нимани йўқотгандек. Бу ўйинга чипта топишда муаммо бўлмади. Жами 20 нафар ўзбекистонлик сайёҳлар билан ўйинга кирдик, энг арзон чиптанинг нархи 20 евро. 60 еврога сиз майдон марказида, пастки қатордан жой оласиз. 100 евролик чипта эгаларининг қаршисида футболчилар ёнгинасидан кўринади.

Стадионга киришимиздан аввал чайқовчилардан бири 17 еврога яхши чипталар борлигини айтди, лекин таваккал қилишни истамадик. Чунки аксар чайқовчиларнинг чипталари сохта бўлади. Гарчанд стадион тўлмаган бўлсада, кассада чипталар кўп эмасди. Боиси у ерда асосан абонементлар сотилади. Кассада эса маълум миқдорда чипта бўлади. Абонемент эгаси ўйинга келса келмаса, унинг жойи банд қилинмайди.


Мухлислар классикога тайёрлар!


Учрашувда иккинчи голни пенальтидан урган Эдинсон Кавани уни «Шапекоэнсе» жамоасига бағишлади. Футболкасининг ичидаги майкасига шу жамоа шарафига таъзия сўзини ёзган экан, уни кўрсатгач ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 21:00да бошланди. Ҳаво ҳарорати – 1. Рақиб ўртамиёна “Анже”. Шунда ҳам стадионга 40 000 нафар мухлис ташриф буюрди. Сабаби бу ерда футбол, бу спектакль.

Орадан уч кун ўтиб бизни Каталония пойтахти Барселонада, жаҳон дурдоналари иштирокидаги ҳақиқий спектакль кутарди.



Стадион атрофидаги ярмарка.


Мақолани блог сифатида, биринчи шахс томонидан ёзаман. Ўзбекистон футбол мухлислари клуби сардори Абдураҳмон Фозилов томонидан ташкиллаштирилган турда қатнашаётган сайёҳлар билан бирга 3 декабрь куни Париж – Барселона йўналишида Испания томон учдик. 1.5 соатли парвоздан сўнг Каталония халқаро аэропортига қўндик. Ҳайратланарли ҳолат, Европада шу кунгача бунақа тўзиб ётган терминални кўрмаган эдик. Чиқинди қутилари тўлиб кетган, анчайин хунук манзара. Меҳмонхонага келиб ТВни қўйгачгина асил сабабини билдик. 2 кундан бери аэропортдаги фаррошлар маошларини ошириш мақсадида иш ташлаш қилган эканлар. Шунинг учун бирон киши бу чиқиндиларга тегмаётган экан.

Меҳмонхонага келгач, барчамиз чипта ҳақида ўйлай бошладик. Келгунга қадар ҳеч ким ўйин чиптасини харид қилмаган эди. Интернетдаги махсус сайтларда энг арзон чипта 240 евро, қиммати 800 эди. Омадимизни стадион атрофидан қидириш мақсадида “Камп Ноу” томон илгариладик. Бу ерда 4 киши юрсангиз такси хизматидан фойдаланиш арзон, агар икки кишигача бўлсангиз метро. Метронинг битта линиясида ҳаракат қилиш бир киши учун, бир маротабага 2.4 евро. Ўша манзилга таксиз сизни 8-10 еврога олиб боради. Парижга нисбатан Испания шаҳарларида яшаш ва ҳаракат қилиш бирмунча арзонроқ. Бежизга Ибрагимович ўзининг интервьюларидан бирида, Франция бюджетига мамлакат Президентидан кўра кўпроқ хисса қўшдим деб айтмаган. У ўзи тўп тепган йиллари давомида жуда катта миқдорда солиқ тўлади.


Бу ўша баҳайбат "Камп Ноу"


Такси тирбандликларга тушиб қолди, сабаби биз аллақачон стадион ҳудудига келган эдик. Бир томонлама йўллар ёпилган. Ўйинга бўлган эътибор жуда ҳам юқори. Лекин аҳамиятлиси шундаки, тартиб посбонлари у қадар кўп эмас. Асосан кўнгилли ёрдамчилар. Ҳар қадамда ярмаркалар ташкил этилган. Ўйинга кириб кетаверишда ўзингиз истаган нарсани харид қилишингиз мумкин. Истанг шарф, истанг футболка. Кимдир кепка олади, яна кимдир алланималар. Хуллас ҳамма нарса бор. Мадридда ҳам Барселонада ҳам бир хил вазият. Ўйин куни нарх наволар анча тушади. 20-25 евролик шарфлар 10-15, футболкалар ҳам бир мунча арзон. Сабаби ўйин куни улар кўпроқ товар сотиб фойда олишни ўйлайдилар. Стадионга ташриф буюрган 98 000дан зиёд кишининг ҳеч бўлмаса 10 фоизи бирон нима харид қилса ҳам клуб бюджетига 100 000 евродан ортиқ пул келиб тушади. Европада маркетинг билан муаммо йўқ, маркетинг ишламаса, уларда бугунги футбол ҳам бўлмайди. Буни улар жуда яхши биладилар.

Йўл-йўлакай чайқовчилар чиқа бошлади. Чипталар нархи ҳар-хил, 200 евродан бошланади. Парижда бўлгани каби, бу ерда ҳам таваккал қилмадик. 2015 йилги сафаримда бир танишимиз 200 еврога чипта олган эди, афсуски унинг чиптаси сохта чиққан. 


Дунёнинг турли бурчаклари учун жонли репортажлар тайёрланмоқда

Оригинал чипталарни сохталаштириш бу ерда жуда осон. Чиптани интернетдан харид қилганингизда сизга махсус штрих код берилади. Ўша кодни истанг телефонингизга сақланг, истанг принтерда чиқариб олинг ва уни турникетга борганда махсус нур остига қўйиб ўтказиб кетаверасиз. Сохта чипта қандай чиқади? Сиз битта чиптани харид қиласиз ва уни принтердан чиқариб уч кишига сотасиз. Улардан бири албатта киради, бир маротаба кирганингиздан кейин айнан ўша штрих код иккинчи маротаба ишламайди. Кассаларда эса чипталарни сиз-у, биз кўриб ўрганган ҳолатимизда сотишади. Айнан шундай сохта чипталар ҳам мавжуд. Биздан ташқари яна бир неча нафар ҳамюртларимиз ўйинга келган эканлар. Айнан ўшалардан 3 киши ана шундай сохта чипталарни харид қилишди.  Касса нархи 320 евро бўлган чипталардан 5тасини 1000 еврога  сотиб олган мухлисларимизнинг чипталари сохта чиқди.


Ҳақиқий чипта эгаларигина стадионга кира олишлари мумкин


Тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деб бежизга айтишмаган. Кассага келсак, чипта сероб! Фақат ўйинга тақаб келганлигимиз учун арзонроқ чипталарга улгурмадик. 90 евролик чипталар ҳам сотувда бўлган. Бизга 192 евролиги насиб этди. Стадион 2та катта қатордан учта қават бўлиб, бизнинг чипта иккинчи қаватнинг биринчи қаторида эди. Бу баландлик ҳудди “Бунёдкор” стадионинг тепадан сал пастроғига тенг. Лекин тўғриси, “Камп Ноу”да 3 қаторнинг сўнгги қаторида футбол кўргандан, ТВда кўрган яхшироқ, аммо...

Аммоси шундаки, бу ерда футбол бу шунчаки ўйин, нафақат бу ерда Мадридда ҳам шундай эди. Ўша ўйинда “Реал” йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, бирон кишини ўзаро урушганини кўрмаган эдим. Ўтди-кетди қабиладаги спорт тури, ундан уёғига бормайди. Улар учун футбол бу театрдек гап. Ўша белгиланган вақтда маданий ҳордиқ чиқарилади бўлди. Каталонияда ҳам ҳудди шундай экан.


Агар Сиз ҳам яхши сектордан, сохта бўлмаган чипта харид қилсангиз мана шундай қувонасиз


Чипталарни олиб стадионга кирамиз, мана ўша “Камп Ноу”! Бу стадионда кимлар тўп тепмаган дейсиз, бу стадионда қандай классиколар бўлмади. Сиз эслайдиган даврларни ёд олайлик. Аввалига Роналдо – Раул, Ривалдо  - Карлос, Рональдино – Зидан мана бугун Месси ва Роналду. Стадион анча эскирган, бунга бир қарашда сезиш қийин эмас. Эски бўлгани билан структурасига тенглашиш қийин. Лекин ҳар қандай эски стадионда яхши майдон ва малакали футболчилар бўлса, уларга зеб берадигани бу мухлислар. “Барселона” мухлислари мазайка қилиш бўйича Европадаги етакчи фанатлардан ҳисобланадилар. Аслида буни ҳам маркетинг хизмати бажаради. Ҳар бир мухлис кўтарадиган махсус қоғозларнинг ортида, клуб ҳомийлари акс этади. Бир вақтда 98 000 мухлис ўша ҳомийлар билан танишадилар.


Стадионга кирганингиздан сўнг, 105та гейддан бирини топинг


Бу ўйиндан тушадиган даромад “Шапекоэнсе” клубининг ҳисоб рақамига ўтказиб беришлари ҳақида айтишган эди. Шундай бўлди ҳам, унга ўзбекистонлик мухлислар ҳам ўз хиссаларини қўшганликлари қувонарли ҳол.

Йилда икки маротаба бўладиган бу театрида дунёнинг турли нуқталаридан келган, турли миллат вакилларини кўришингиз мумкин. Аввало каталонияликлар учун “Барселона”ни қандай муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтиш лозим. Ҳозир ҳам алоҳида давлат мақомини олиш ниятидан қайтмаётган Каталония учун “Камп Ноу” ўтмишнинг аччиқ хотираларини ёдга солади. “Эль классико”, “Барселона” ва “Реал”нинг биздаги мухлислари жуда кўп ҳақоратли сўзларни ишлатишади. Дил хираликларни кўрамиз. “Коментлар”даги жангларни айтмаса ҳам бўлади. Лекин улар нима учун уларда зиддият келиб чиққанини билмайдилар. 30 йилларда Испания ҳокимиятида бўлган генерал Франко католикларга қарши жуда катта куч ташлайди. Уларнинг оилалари бундан азоб чекада. Тил ва байроқдан фойдаланишга қаттиқ тақиқ қўйилади. Фақатгина “Камп Ноу”даги стадионда Каталония байроғидан фойдаланишга рухсат берадилар. Айнан шунинг учун “Барселона” ва “Камп Ноу” улар учун жуда қадрли маскан бўлиб қолган. Айнан шундан кейин Мадрид ва Каталония мухлислари ўртасида зиддият пайдо бўлган, сабаби бу урушда каталония жуда кўп қурбонликларни берган. Уларда-ку, зиддият учун сабаб бор, сизлардачи? Ўйлайсиз, улар Месси ва Роналду учун олишадиларми, йўқ. Бу ерда тарихдаги изтироблар бор. Лекин сўнгги 5-6 йилда “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги зиддиятдан ҳозир асар ҳам қолмади десак муболаға бўлмайди. На Мадридда, на Каталонияда мухлисларни урушганини кўрмадик. Ҳаттоки футболчилар ҳам дўстларга айландилар. Аммо бизнинг юзерлар...



Барча жамоаларнинг байроқлари "Камп Ноу"да хилпирайди


 Бизни шаҳар билан таништираётган гидни айтишича, Каталония ҳамон ўз сўзида турибди. Уларнинг мақсадлари Испаниядан ажраб чиқиш. Бу борада улар кейинчалик молиявий қийинчиликка учрамайдиларми. Аксинча, янада яхшироқ яшайдилар. Каталония Испания бюджетига энг катта маблағни берадиган ҳудудлар ичида етакчиси экан. 70% даромад сайёҳлардан тушади. Сўнгги маротаба 1952 йилда ёққан қорни ҳозирча фақат ёши катталар эслашади. Аксинча, Каталония Испаниядан ажралиб чиқадиган бўлса, Испания бюджетига йўналтираётган пулларни ўз давлатининг равнақи йўлида ишлатиш имкониятига эга бўлади. Сиёсат ўз йўлига, бу ҳам бир ахборот, футболдан у узоқлашмайлик.

Худди Мадридда бўлгани каби, Барселонада “Реал Мадрид” футболчилари чиқиб келиши билан хуштакбозлик бошланди. “Сантьяго Бернабеу”да эса “Барселона” жамоаси майдонга чиқиб келганида шундай манзарага гувоҳи бўлгандим. Бу биз учун янгилик эмас, ўзимизда ҳам бу каби ҳолатларни кўп кўрасиз.


Бу каби мухлислар ҳар қадамда. Стадионда 15 мб тезликда бепул интернет ишлаб турибди. ПСЖда эса 50 мб эди!


Ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланди. ТВдан кўпроқ даромад олиш мақсадида, Испания премьероси учрашувларни кўпроқ аудиторияга эга Осиёга қулай вақтга мўлжаллай бошлади. Ёзиш ёдимдан кўтарилибди, стадионга кириш учун 105та гейд мавжуд. Шунинг учун 98 000 нафар мухлис ҳеч қандай тирбандликсиз бемалол қийналмай стадионга кириб чиқиш имкониятига эгалар. Стадионга энг яқин бўлган метро станцияси 600 метр масофа узоқликда. Жуда кўпчилик мухлислар ўйинга айнан метрода ташриф буюрадилар. “Реал”дан фарқли равишда стадион хизматчилари камроқ. “ПСЖ” эса мени росмана ҳайратлантирди. У ерда секторга кирганингиздан сўнг, Сизни чиптангизни кўришади-да, ўрнидиғингизга бориб жойлаб келишади.


Бир дақиқалик сукут


“Шапекоэнсе” хотираси учун бир дақиқалик сукут билан баҳс ҳам бошлади. Ана сизга Месси, ана сизга Роналду. Ўйин ҳақида тўхталиб ўтирмайман, барчангиз уни томоша қилган бўлсангиз керак. лекин бир нарсани айтишим  мумкин, иккинчи маротаба “Эль Классико”ни жонли томоша қилишим, ТВда қизиқроқ кўринар экан ))
“Олтин тўп”га номзод икки футболчидан кеча “вох” дейдиган ўйин кўрмадик. Яширмайман, Иньестага ҳурматим баланд. Мадридда у захира футболчисига алмаштирилаётганида, стадиондаги деярли барча “Реал”нинг мухлислари туриб қарсак чалган эдилар. Бир пайтлар Каталонияда ҳудди шундай ҳурматга Зидан сазовор бўлган эди.


Ой ва вертолёт


Қисқаси ўйин тугади, “эль классико”ни иккита стадионда кўриш орзуим ушалди. Учрашув якунига етганидан сўнги “Барселона”нинг машҳур, 1974 йилдан бери айтиб келинадиган гимни, “El Cant del Barca” садоси остида стадионни тарк этдик.

Юқорида қайд этиб ўтганимдек, бу ўйинда жуда кўплаб “Барселона” ва “Реал” мухлислари бор эди. Лекин  ҳеч қандай айтишув ёки олишув бўлмади. Улар учун белгиланган театр вақти тугаган ва ким уйига, ким маданий ҳордиқ чиқаришда давом этишга йўл олди, биз эса кечаси билан “комент” тозаладик...


Якуний натижа акс этган табло


Мазкур сафарни ташкил этишда ўз кўмагини аямаган барчага миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. Шу жумладан Ўзбекистон мухлислар клубига, “Oreo” савдо белгиси ва Тошкент шаҳар, Миробод туманининг “Ипотека Банк” филиалига.

Кейинги мақоламиз, “Барселона” клубининг музейига қилган саёҳатимиз ҳақида бўлади.



Париж ва Барселонадан,
Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика