Latest news

18:00U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17 0:0 (Матнли трансляция)  25 17:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" - "Локомотив" 0:1  0 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  1 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  1 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  20 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  11 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  10 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  7 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  10 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  41 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   37

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди News

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди

"Эл Классико"даги баҳсли вазият пайтида ҳакамларнинг ўзаро суҳбати эълон қилинди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямаль бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди. Тўп "Реал" дарвозаси чизиғини қисман бўлсада кесиб ўтди, аммо "Реал" посбони Андрей Лунин тўпни қайтарди.

Учрашув бош ҳаками ВАР билан суҳбат қуриб, гол бўлмаганини маълум қилди.

Marca нашри ушбу вазиятда бош ҳакам Сото Градо ВАРда ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес билан бўлган суҳбатни эълон қилди.

ВАР: "Кел, текшириб кўрамиз, бироз шошма, ўйинни бошлама".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Йўқ, голни аниқлаш тизими йўқ. Биз ВАРни кутяпмиз, тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текширяпмиз. Гол аниқлаш тизими йўқ".

ВАР: "Серхио, тўп Лунин қўлқопига теккан вазиятда тўхтат. Кут, биз ҳар тарафдан кўриб оламиз, чунки бизда керакли ракурс йўқ".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Ҳозирча билмаймиз".

ВАР: "Стоп кадрда Луниннинг танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, кутиб тур. Биз ҳали ҳам исбот излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, бу ҳам, бу ҳам, бунисиям...".

Сото Градо: "Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, шошилманг. Ҳамма камераларни текширинг".

ВАР: "Бошқа йўқ. Бошқа камералар йўқлигини тасдиқлай оламизми?".

Сото Градо: "Биз шошмаймиз. Кутган маъқул. Кутамиз".

ВАР: "Сесар, ўйинни бурчак тўпидан давом эттирамиз, бизда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ, шу сабабли бурчак тўпидан давом этамиз. Тўп кирганини исботлайдиган видео йўқ. Бурчак тўпи".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика