Latest news

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10) News

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)

Эртага бизни Испания чемпионатининг энг муҳим ўйинларидан бири кутиб турибди.

"Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ушбу қарама-қаршиликда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида эслаб ўтишни жоиз деб топдик.


10. Юго Санчес ("Реал") - 10 та гол. Мексикалик футболчи "қироллик клуби" сафида "Барса" дарвозасига 10 та гол кирита олган.



9. Хосеп Самитьер ("Барселона") - 10 та гол. Самитьер 1919-1932 йиллар мобайнида ўтган фаолияти давомида 10 маротаба "Эл-Классико"ларда рақиб дарвозасини ишғол қилган.


8. Сантильяна ("Реал") - 12 та гол. Сантильянанинг "Классико"лардаги голлари сони эса 12 тани ташкил қилади.



7. Пако Хенто ("Реал") - 14 та гол. Хенто "Реал"даги фаолияти давомида 128 та гол киритган. Шулардан 14 таси "Барса" дарвозасига урилган.


6. Ференц Пушкаш ("Реал") - 14 та гол. Венгриялик машҳур футболчининг ҳам бу борадаги кўрсаткичи 14 тага тенг.


5. Сесар Родригес ("Барселона") - 14 та гол.
Испаниялик чарм тўп устаси "Реал" дарвозасини 14 маротаба аниқ нишонга олган.



4. Рауль ("Реал") - 15 та гол.
Афсонавий Рауль 16 йиллик фаолияти давомида 15 маротаба каталонияликлар дарвозасига йўл топа олган.



3. Кристиану Роналду ("Реал") - 16 та гол.
"Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар 16 маротаба "Эл-Классико"ларда гол киритган.



2. Альфредо ди Стефано ("Реал") - 18 та гол.
Дунё футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эса 18 марта "Барселона" мухлисларини хафа қилган.



1. Лионель Месси ("Барселона") - 21 та гол. Аргентиналик футболчи "Эл-Классико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 21 маротаба "Реал" дарвозасини ишғол қила олган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика