Latest news

08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  0 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  1 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  1 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  4 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  8 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  4 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3

"Эл класико"га 8 кун қолди — "Барселона"да жароҳатланганлар эса 7 та News

"Эл класико"га 8 кун қолди — "Барселона"да жароҳатланганлар эса 7 та

Олдиндаги 8 кунда "Барса" 3 та ўйин ўтказади.

Хави жамоаси 9 октябрь куни – "Сельта" (Ла Лига, уйда), 12 октябрь – "Интер" (ЕЧЛ, уйда), 16 октябрь – "Реал" (Ла Лига, сафарда). Бўлажак класико мусобақадаги вазият жиҳатидан ҳам муҳим – "Реал" ва "Барса" бир хил очко билан (19) Ла Лигада биринчи ўринни бўлишиб турибди. 

Бироқ ҳозир Хави жамоасида жароҳатланганлар етарлича – бир йўла 7 футболчи.

Жароҳатларда терма жамоалар ўйинларини айбдор санашмоқда

•‎ "Барселона" ҳаммасидан ҳам терма жамоалар ўйинларидан кўпроқ азият чекди – миллий жамоалари сафидан Депай, де Йонг, Кунде ва Араухо жароҳат олиб қайтди. Бельерин клуб машғулотида жароҳатланди. Кристенсен ва Кессиэ сафдан чиққани ҳақида "Барса" ЕЧЛ доирасида "Интер" билан тўқнашувдан кейин эълон қилди;

•‎ Хави терма жамоалар ўйинларининг барчасини битта паузада ўтказишни таклиф қилган – шундай йўл билан футболчиларнинг жароҳатлари сонининг ошиб кетишидан қутилиш мумкин: "ФИФАда Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш бўйича режа мавжуд – бу музокараларга сабаб бўлмоқда. Бироқ тақвимнинг яна бир вариантида терма жамоалар йиғилиб, бир ярим ой мобайнида барча ўйинларини ўтказиши мумкин. Шундан сўнг клублар футболчиларини мавсум охиригача ҳеч қаерга қўйиб юборишга мажбур бўлмайди. Яъни терма жамоалар ўйинларини жамлаб, битта блок қилардик";

•‎ "Барселона"нинг беш нафар марказий ҳимоячисидан уч нафари жароҳатланган. Ҳозир соғ вариантлар – фақат Пике (Ла Лиганинг бу мавсумида 180 дақиқа) ва Гарсия (384 дақиқа);

•‎ Френки машғулотларга қайтган, лекин "Сельта"га қарши ўйинда уни кўрмасак керак.


"Реал"да нима гап?

"Қаймоқранглилар"да фақат битта муаммо бор, лекин у анча жиддий – Тибо Куртуанинг жароҳати. Октябрь ойи бошида клуб бельгиялик кипернинг бели билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳақида хабар берди – соддароқ қилиб айтганда бу шамоллашнинг жиддийроқ тури.



Шундай бўлсада, Карло Анчелотти кипер "Барселона"га қарши учрашувгача сафга қайтишига ишонмоқда: "Уни Варшава ("Шахтер" билан 11 октябрдаги ўйин)га обориш қанчалик зарурлигини ўйлаб кўришимиз керак. Аммо "Эл класико" у биз билан бўлади, деб ўйлайман.


Sports.ru сайтидан таржима қилинди

Муаллифнинг Ла Лигага оид телеграм-каналига обуна бўлинг

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика