Latest news

21:47Евро-2024. Испания – Германия 0:0 (Матнли трансляция)  43 21:43Расман: Абдурауф Бўриев "Пахтакор"га қайтди   7 21:25Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Бухоро"га, "Бунёдкор" "Қизириқ"қа қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  9 21:18"Ал Насср" Эдерсонга жуда катта маош таклиф қилмоқда  3 20:52Туркия Демиралнинг иши бўйича апелляция бера олмайди. Нега?  1 20:13CAFA U-20 Championship 2024. Ўзбекистон Туркманистон устидан қийин ғалабага эришди  4 20:01Евро-2024. Испания – Германия. Таркиблар эълон қилинди!   10 19:53Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" – "Бухоро", "Бунёдкор" – "Қизириқ". Таркиблар маълум  12 19:44Вертонген Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини тугатди  0 19:20Ўзбекистон рақиби Мисрнинг Олимпиада учун қайдномаси маълум  10 18:55Шерзод Эсанов: "Сўнгги учрашувлардаги натижар туфайли ўзимизга бўлган ишонч янада ортди"  3 18:31Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қачон қуръа ташланишига ойдинлик киритилди  5 18:08Артета АПЛ ўтган мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида тўхталди  3 17:42"Локомотив" 2 нафар легионер ва 1 нафар маҳаллий футболчи билан хайрлашди  2 17:25Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца?  3

Эл-класикода ҳам ҳакамлар хато қилди News

Эл-класикода ҳам ҳакамлар хато қилди

Кеча бутун дунё футбол мухлислари иккига бўлинишди.

Barcelona

Luis Suarez - 10', Lionel Messi - 52'

LaLiga . Round 36

06/05/2018, 23:45

2
:
2
Finished

Real Madrid

Cristiano Ronaldo - 14', Gareth Bale - 72'

Stadium: Camp Nou, 97939 spectators

Referee: Alejandro Hernandez

45'
90'
10'  Luis Suarez
10'  Sergi Roberto
44'  Luis Suarez
45'  Lionel Messi
45'  Sergi Roberto
46'  Philippe Coutinho (Nelson Semedo)
52'  Lionel Messi
52'  Luis Suarez
58'  Andres Iniesta (Paulinho)
85'  Ivan Rakitic
90'  Luis Suarez (Paco Alcacer)
12'  Nacho Fernandez
14'  Cristiano Ronaldo
14'  Karim Benzema
31'  Raphael Varane
44'  Sergio Ramos
46'  Cristiano Ronaldo (Marco Asensio)
68'  Nacho Fernandez (Lucas Vazquez)
72'  Gareth Bale
72'  Marco Asensio
76'  Gareth Bale
77'  Marcelo
84'  Toni Kroos (Mateo Kovacic)


Мадриднинг “Реал” клуби сафарда азалий рақиби Каталониянинг “Барселона” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Аслида ушбу учрашув натижаси ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмасада, жамоалар мухлислар учун шиддатли ўйин тақдим этиб беришди. Ўйинда тўқнашувлар, қизил карточка, симуляция, ҳакамларнинг хатоси, аввалги эл-класиколарда нимаики бўлган бўлса, кечаги класикода ҳам мухлислар худди шундай спектакл томоша қилишди. Учрашувни бошқариб борган ҳакамлар кўплаб футбол мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Эл-класикода ҳам ҳакамлар қовун туширди. 



ЭРНАНДЕСНИНГ БИРИНЧИ ХАТОСИ

Учрашувнинг 43-дақиқасида “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос рақиб футболчиси Луис Суаресни тирсаги билан кўкрагига зарба берди. Бу вазиятни учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Алехандро Эрнандес вазиятни тўғри баҳолай олмади ва “Реал” дарвозаси томон жарима зарбаси белгиламади. Қанот ҳаками ушбу вазиятга яқинроқ турган эди. У ҳам бош ҳакамга қоида бузилгани тўғрисида индамади. Шундан сўнг, Суарес ва Рамос ўртасида кичик тўқнашув юзага келди. Алехандро Эрнандес ушбу вазият учун иккала футболчини ҳам огоҳлантирди. 


ИККИНЧИ ХАТОСИ

Баҳснинг 47-дақиқасида Эрнандес қўпол хатога йўл қўйди. “Барселона” жарима майдончаси ташқарисида Серхио Роберто Марселога қўл кўтаргандек кўринди. Ушбу вазиятда бош ҳакам Серхио Роберто Марселога нисбатан спортчиларга ҳос бўлмаган ҳаракат қилган деб топди ва футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди. Аслида қоида бузилганми ёки йўқ, такрорий вазиятда ҳам у даражада аниқ кўринмади. Шу сабабли бу вазият учун бир нима дея олмайман. Эрнандес бу вазият учун Серхио Робертога ҳеч бўлмаганда сариқ карточка кўрсатса мақсадга мувофиқ бўларди. Аммо у бундай қилмади ва кескин қарор қабул қилди. Бу унинг навбатдаги хатоси эди.


УЧИНЧИ ХАТО

Учрашувнинг 53-дақиқасида Лео Месси Луис Суареснинг пасидан сўнг Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда Луис Суарес тўпни Мессига узатишидан аввал Рафаэль оёғига зарба бериб уни чалиб йиқитди. Бу вазиятда Алехандро Эрнандес яна сукут сақлади ва бу хато “Реал”га қимматга тушди. 


ТЎРТИНЧИ ХАТО

Шиддатли кечган баҳснинг 76-дақиқасида Эрнандес жуда ҳам қўпол хатога йўл қўйди. Бу сафар учрашувни бошқариб борган ҳакам “Барселона” футболчиларининг жонига оро кирди. “Реал” ҳимоячиси Марсело рақиб жарима майдони ичида Хорди Алба томонидан қоидабузарлик билан йиқитилди. Аммо бу вазиятни Эрнандес ҳам қанот ҳакамлари ҳам кўрмай қолди, ёки бўлмасам кўриб кўрмаганликка олди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам яна қовун туширди. 


Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиман, учрашув натижаси ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса ҳам эл-класикога бундай ҳакамларни тайинламаган маъқул деб ҳисоблайман. Агарда тажрибали ва савияли ҳакам ушбу баҳсни бошқарганда қўпол хатолар бўлмасди, назаримда.

Author :
Rating: -56   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика