"Эль Класико" олдидан "Барселона"да жиддий йўқотиш
10 oct 2023 10:13
News
"Барселона" "Гранада" билан ўйинда (2:2) нафақат очко, балки асосий ҳимоячиси Жюль Кундени ҳам йўқотди. Франциялик футболчи чап тиззасидаги шикастланиш сабабли камида бир ойни ўтказиб юборади, деб хабар берди "Mundo Deportivo". Демак, Кунде 28 октябрь куни "Реал"га қарши "Эль Класико"ни аниқ ўтказиб юборади.
Қайд этиш жоиз, франциялик футболчи жамоадоши Гави унинг оёғи устига йиқилгач, жароҳат олди. Шу тариқа, Жюль Кунде "Барселона" лазаретидаги Педри, Френки де Йонг, Рафинья ва Роберт Левандовски қаторига қўшилди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments