Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён" News

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён"

Ўзбекитон - Уругвай учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дунёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Афсуски, ютқаздик. Уругвай терма жамоаси ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашиб, жуда ёрқин таассурот қолдирганди. Оскар Табарес шогирдлари ФИФА рейтингида ҳам юқори ўринларда боришмоқда. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Кейин ўйинни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи бўлимда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Иккинчи бўлимда биринчи таймга қараганда яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туришга интилдик. Аммо рақибнинг тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Уругвай каби кучли терма жамоаларга қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати саралаши олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Кеча Хитой - Тайланд учрашувини кўрдим. Хитой мағлубиятга учради. Фабио Каннаваро Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлганига кўп бўлмади. Шу сабабли ҳозирча унинг ишига баҳо бериш қийин.

Футболда турли натижа рўй беради. Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён. Барча натижани қабул қилишга тайёр бўлиш зарур. Биз Уругвайга қарши учрашувни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида иш олиб борамиз. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мусобақа ташкилотчиларига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Шарт-шароитлар барчаси юқори савияда ташкил қилинган. Бизни жуда илиқ кутиб олишди. Ташкилий қўмита аъзолари ҳар бир талабимизни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Барчаси учун уларга раҳмат айтаман.

Энди Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хитой мусобақа мезбони. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Шунга қарамай ғалаба учун астойидил ҳаракат қиламиз. Чунки бу ўйинлар ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади. ЖЧ саралашидан олдин рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллаш муҳим".

Rating: -72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика