Latest news

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  45 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони News

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони

Бугун 20:00да Россия - Саудия Арабистони ўйини билан навбатдаги жаҳон чемпионатига старт берилади.

12 йиллик танаффусдан кейин яна жаҳон чемпионатига чиққан Саудия Арабистони ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этади. Аввалги тўртта иштирок орасида энг муваффақиятлиси 1994 йилги ЖЧ бўлганди. Ўшанда саудияликлар тарихда биринчи бор ва ҳозиргача ягона бўлиб турган натижа гуруҳдан чиққан эдилар.

Одатга кўра ОФК веб-сайти журналистлардан бирига мурожаат этиб Саудия Арабистони ҳақидаги баъзи маълумотларга эга бўлди. Атеф Наҳасс, саудиялик фубол журналисти - 1982, 1986, 1990 йиллардаги мундиални кўрган. 1994-2006 йиллар орасида Саудия термаси қатнашган ҳар тўрттала жаҳон чемпионатига ташриф буюрган.

- Саудия Арабистонини навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Шахсан мен кўп нарса кутаётганим йўқ. Чунки бизни жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий Берт ван Марвейк кетиб қолди. Ҳозирги мураббий нималарга қодирлигини эса билмаймиз.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Аввало жамоавий руҳ кучли бўлиш керак. Тўп тепишни ҳамма билади, лекин кучли руҳият ҳаммада ҳам йўқ. Ўйинлар пайтида бутун Саудия Арабистони терма жамоани қўллаб туради. Футболчилар шуни ҳис қилишлари зарур.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Агар жароҳати бўлмаганида Наваф Ал Обидни айтган бўлардим. У саралаш босқичини жуда яхши ўтказди. Фаҳад Ал Муваллад ўзини кўрсатиши мумкин, лекин менинг тахминимча энг яхши футболчи бу Салим Ал Довсари бўлади.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Албатта, 1994 йилги мундиал. Чунки бу биз учун илк жаҳон чемпионати бўлганди ва дастлабки уринишдаёқ гуруҳдан чиққанмиз.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Шубҳасиз, Сайид Овайран. У буюк футболчи бўлган.

- Сизнингча, терма жамоанинг асосий таркиби қандай кўринишда бўлади?
- Хўш, дарвозада Ёсир Ал Мусайлим. Ҳимоя: Ёсир Ал Шаҳрани, Осама Хавсави, Омар Хавсави, Мансур Ал Харби. Ярим ҳимоя: Салим Ал Довсари, Абдуллоҳ Отайф, Салман Ал Фараж, Тайсир Ал Жассим, Яҳё Ал Шеҳри. Ҳужум: Фаҳад Ал Муваллад.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Аслида башоратчи эмасман. Шунга қарамай тахмин қилиб кўраман. Россия билан 2:2, Уругвайга ютқазамиз 1:3, Мисрни эса ютамиз 2:1.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика