Latest news

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  12 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди" News

Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"

Ўтган хафта терма жамоаларимиз учун омадли бўлди дея оламиз.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мисрни мағлуб этган бўлса, U-17 терма жамоамиз Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияни таслим этди. Бу ўйинлар юзасидан собиқ футболчи Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Эксперт сифатида ўйинларни стадиондан кўраётган мутахассис сифатида U-17 терма жамоамизнинг иштироки сизда қандай таассурот қолдиряпти?
– Гуруҳ босқичидаги Панама билан ўйинни стадиондан кузатдим. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов амалга оширган ўзгаришлар, захирадан тушган футболчилар ўйинни яхши томонга буришди. Аслида бу ўйин бизники эди. Биринчи голни урганимизда яна 1–2 та гол киритишимиз мумкин эди. Лекин ўйин бошқача кечиши ҳам эҳтимол эди — Панама пенальтини голга айлантира олмади. Фикримча, рақиб ҳисобни тенглаштирган тақдирда ҳам бизда имконият бўларди. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишмоқда. Ҳозирги босқичда ҳар бир учрашув битта имконият: ким яхши тайёрланса, ўша кейинги босқичга чиқади. Ортда қолган ўйинларга қараб “яхши ўйнадик” ёки “ёмон ўйнадик” дейиш тўғри эмас. Ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинни кўрсатиш талаб этилади.

– Рақиблардан устун жиҳатимиз нимада кўриняпти? Буни Италияга қарши ўйинда ҳам амалга ошира оламизми?
– Устунлигимиз, аввало, жамоавий руҳ ва жамоавий ўйинда. Албатта, таркибда индивидуал маҳоратга эга футболчилар ҳам бор. Лекин айнан бундай ижрочиларнинг кўп эмаслиги бизнинг фойдамизга ишлаяпти, десам тўғри бўлади. Чунки кўп жамоалар индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга орттиқча суяниб қолишади. Улар эса баъзи ўйинларда жисмонан етарлича тайёр бўлмайди. Бизда эса энг катта куч – жамоавий ҳамжиҳатлик.

– Миср билан ўйиндаги натижа шунчалик ажабланарлими ёки кучли рақиблар билан ўйнаб юрганлик тажрибаси қўл келдими?
– Мисрга қарши ўйинни ҳам стадиондан кўрдим. Биринчи бўлимда бу рақибдан ўйин сифати бўйича юз фоиз устун эдик. Ҳисоб ҳам бизга қулай эди. Иккинчи бўлимда эса йигитлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашди, чунки 2:0 эди. Қарши ҳужумларда яхши вазиятлар юзага келди. Терма жамоамиз рақибга нисбатан тўғри тактика қўллади ва майдондаги футболчилар ҳам тажрибали эди. Гол ўтказмасдан бизга керакли натижани қўлга киритдик. Футболда натижа биринчи ўринда туради, шу боис тўп билан камроқ муомала қилинди. Бу ўйинни ташлаб қўйдик дегани эмас — бу тактик ёндашув эди. Миср жамоасида захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Анча вақтдан бери бундай ғалабаларни соғингандик. Бу ғалабалар футболчиларга катта ишонч бағишлайди.

– Каннаваро қўл остида 3 та ўйин ўтказдик. Мураббийнинг чизгилари сезилмоқдами?
– Ўйинни яқин дўстларимиз билан бирга томоша қилиб, таҳлил қилиб ўтирдик. Терма жамоамизда ўйин суръати бор ва бу нарса кутилганидан тезроқ шаклланди. Жамоавий ва индивидуал ўйинимиз кўзга ташланяпти. Шу руҳда давом этсак, Миср ёки бошқа рақиблар қўрқинчли туюлмайди. Йигитлар ўйинга юз фоиз кучини беряпти. Футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги ва мураббий кўрсатмалари самара бераётгани бўйича ишонч бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Ўзбекистон учун ҳар доим қайғурамиз, мухлислик қиламиз.

Rating: +6   

Comments

   
17 nov 18:28:04
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Азим Исмаилов
Хар битта футбол мактабида химоячи химояда Жарима тупи белгиланганда орка томонга караб турмасдан олдига караб туришини ургатади агар хужумда булса шорахмедовдака туради оддий элементар хато булган
Шораҳмедов хато қилмади. Тўп шунчаки кучлий ва катта тезликда келди. Кўрдингизку кореялик футболчи, Санжарни секингина ошириб берган тўпини. Кореялик ҳимоячи ўз дарвозасига жойлаб қўйганини. Қисқаси ўтириб олиб гапиришдан осони йўқ!
   
17 nov 17:25:31
Азим Исмаилов
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Бундай ҳолат ҳар қанақа футболчида бўлиши мумкин. Тўп ростданам жуда кучлий таризда келди. Эсласангиз Санжар Тошкентда кореяга биринчи голни урганди. Иккинчисини эса. Айнан Санжар бош билан ошириб берган тўпни. Кореялик футболчи ўз дарвозасига жойлаб қўйганди. Лекин сеулдаги ўйинда Корея жуда кучли эди.
Хар битта футбол мактабида химоячи химояда Жарима тупи белгиланганда орка томонга караб турмасдан олдига караб туришини ургатади агар хужумда булса шорахмедовдака туради оддий элементар хато булган
   
17 nov 17:14:37
Vatandoshingiz
КУРКУВ СИНДРОМИНИ ЭСЛАМАНГ
   
17 nov 16:17:05
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Азим Исмаилов
Туппа тугри гапингиз шу голдан кейин жчга хам тасодифан чикмай колганмиз....
Atayin qilmagan baribir. Men Shoraxmedovni ayblamagan bo‘lardim. Bu taqdir.
   
17 nov 15:59:58
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Азим Исмаилов
Туппа тугри гапингиз шу голдан кейин жчга хам тасодифан чикмай колганмиз....
Бундай ҳолат ҳар қанақа футболчида бўлиши мумкин. Тўп ростданам жуда кучлий таризда келди. Эсласангиз Санжар Тошкентда кореяга биринчи голни урганди. Иккинчисини эса. Айнан Санжар бош билан ошириб берган тўпни. Кореялик футболчи ўз дарвозасига жойлаб қўйганди. Лекин сеулдаги ўйинда Корея жуда кучли эди.
   
17 nov 14:35:53
Азим Исмаилов
Reply to comment by Odilbek Abdushukurov
Tasodifan bo‘lgan o‘sha gol.
Туппа тугри гапингиз шу голдан кейин жчга хам тасодифан чикмай колганмиз....
   
17 nov 14:23:16
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Қорасув 16 78 77
Ж.Корея-1:0-Ўзбекистон ўйини эсга келди расмни кўриб :))
Tasodifan bo‘lgan o‘sha gol.
   
17 nov 13:49:21
Қорасув 16 78 77
Ж.Корея-1:0-Ўзбекистон ўйини эсга келди расмни кўриб :))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика