Latest news

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  2 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  13 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Эксклюзив фотомақола. Салом, "Реал Мадрид"! News

Эксклюзив фотомақола. Салом, "Реал Мадрид"!

Эртага Мадриднинг "Реал" жамоаси Доҳадаги "Лусайл" стадионида "International Cup-2024" финалида Мексиканинг "Пачука" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2024 йил "Манчестер Сити"нинг ғалабаси билан якунига етган клублар ўртасидаги ЖЧни ёритиш учун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ишлаган эдик. Бу сафар ҳам анъанани давом эттирган ҳолда ФИФАнинг навбатдаги турнирини ёритиш мақсадида аккредитациядан ўтдим. Бу ФИФА тарихидаги клублар ўртасидаги кичик мусобақаларнинг сўнггиси. Энди ФИФА ҳар 4 йилда бир маротаба катта ЖЧ каби, клублар ўртасида ҳам ўз мундиалини ўтказади. Унда 32 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

"Iinternational Cup 2024"нинг сўнгги учта ўйини Доҳада бўлди. Бразилиянинг "Ботафого"си Мексиканинг "Пачуко"сига имкониятни бой бериб қўйди. Бу ўйинда жанубий америкаликлар фаворит эди. Шимолликларнинг сенсацияси кейинги ўйинда ҳам давом этди. Ўйин бўйича "Ал Аҳли"га имкониятни бой берган бўлсаларда, пенальтилар сериясида Африка чемпиони мағлубиятга учратилди. Шу тариқа низомга кўра финалга тўғридан - тўғри йўл олган УЕФА чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид" мусобақанинг финалида мексикаликларга қарши ўйнайдиган бўлди. 


Бугун финал олдидан расмий машғулотлар бўлиб ўтди. Эътиборингизга суратларни тақдим қиламиз.




Ўйиндан аввалги матбуот анжуманида Жуд Беллингем иштирок этди. "Биз бу титулни Мадридга олиб кетгани келдик. Ҳар қандай ўйин клуб учун муҳим ва жамоамиз эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқади", дейди Англия терма жамоаси аъзоси.



Дон Карло машғулотлардан аввал футболчиларга кўрсатма беряпти. Қолган ишни ёрдамчиларининг ўзлари аълога бажардилар.



Бельгия терма жамоасининг олтин авлодларидан бир - Тибо Куртуа. Объектив калталик қилди. Эртага яқинроқдан расм олиш имконияти бўлади.



Ўз пайтида "сўйлоқ" Роналдо "Реал Мадрид"га ЕЧЛни ютиш учун келади. Афсуски унинг орзуси ушалмади. Мбаппени қандай тақдир кутиб турган бўлиши мумкин?




Замонавий футболнинг афсонаси Лука Модрич шу кунгача 33 та совринни ютган. Эртанги ғалаба унинг футболчилик фаолиятидаги ўттиз тўртинчиси бўлади. Шулардан 6 таси ЕЧЛ ва 5 таси клублар ўртасидаги ЖЧ. Эртага 6/6 бўладими?



Арда Гюлер машғулотларни захира футболчилари билан ўтказди. Эртага уни иккинчи бўлимда майдонда кўрсак керак. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика