Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди
26 sep 2025 17:42
News
Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг маълум қилишича, Уго Экитикени четлатиш учун жазолашмайди.
"Қизиллар" ҳужумчиси Англия Лига Кубоги доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинда танаффусдан сўнг захирадан майдонга тушди ва 53-дақиқада рақибни ушлаб тургани, кейин эса тўпни отиб юборгани учун огоҳлантирилди.
85-дақиқада франциялик футболчи Кьезанинг узатмасидан унумли фойдаланиб, аниқ зарбаси билан мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1. Голдан сўнг Экитике футболкасини ечиб, трибунага кўз-кўз қилди. Бош ҳакам Том Бремелл унга иккинчи сариқни кўрсатди.
Жазо тариқасида клуб футболчини икки ҳафталик маошидан маҳрум қилиши хабар қилинганди. Бироқ Арне Слот буни рад қилди.
"Бу клубда жаримадан қўрқмасдан хато қилиш мумкин. У ёш йигит ва ажойиб инсон", – деди мутахассис.
Link :
Source : This Is Anfield
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments