Latest news

14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  0 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  74 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я... News

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я...

Бугун ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатидан ўрин олган 2-тур баҳсини ўтказди.
Аввалги ўйинда Индонезияни мағлуб этган жамоамиз бугун БАА устидан ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол бизни муҳим ғалабадан мосуво қилди. Стандарт вазиятларда бўш ҳаракат қилиш оқибатида шундоқ чўнтакдаги ғалабани бой бериб қўйдик.

Аслида ўйин тўлиқ футболчиларимиз устунлиги остида кечди. БАА ёшлари деярли ҳужум қилишмади ҳам, биз эса бир неча бор голли вазиятларга эга бўлдик. Агар сўнгги паллада Забихилло Ўринбоев гол урганида ҳисоб 3:1 бўларди ва қарабсизки, ғалаба нақд эди. Аммо тўп кирита олмаган Забихиллонинг ўзи рақибга бурчак тўпини ишлаб берди.

Кейин эса араб футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди ва уларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси гол уриб, ҳаммасини расво қилди. Қолаверса, бу вазиятда дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Агар Дилшод Ҳамроев вазиятни тўлиқ ўз назоратига олиб, футболчилар қаерда туриши кераклигини жамоадошларига яхшилаб уқтирганида дарвозамизга тўп киритилмасди.

Хуллас, иккита стандартдан иккита гол ўтказиб юбордик, бу эса жуда алам қиляпти. Тўғри, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз йўқолгани йўқ, аммо биз учун ҳар бир ўйиндаги натижа муҳим. Жамоамиз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганини унутмайлик. Лекин бир нарсадан хурсандмиз, Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида тайинли ўйин услубини терма жамоага сингдира олибди. Ёшларимиз ўйинида мураббийнинг меҳнати кўриниб турибди, фақат ҳужумда ва ҳимояланишда сал тажовузкор бўлишимиз талаб этилади.

Бундан кейин ўйинлар янада қийинлашиб бораверади. Мана шундай паллада футболчиларимиздан янада фаол ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Ёшларимизга мурожаат: ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, бардам бўлинг ва Австралияни ютиш ҳақида ўйланг. Ўйинингизга жиддий эътироз йўқ, бизга маъқул келяпти, фақат охирги тўп узатиш ва сўнгги зарбани беришда шошма-шошарликка йўл қўймасангиз бас.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика