Latest news

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  99 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Егор Кримец: “Хитойда ҳеч бир жамоани осонликча ютиб бўлмайди” News

Егор Кримец: “Хитойда ҳеч бир жамоани осонликча ютиб бўлмайди”

Ёш бўлишига қарамай, “Пахтакор” таркибида халқаро учрашувларда ҳам ўзини кўрсатишга улгурган Егор Кримец қишда Хитой Суперлигасига кўчиб ўтиб, “Пекин Гуан” жамоаси учун ўйнашни бошлади.
Дастлаб захирада қолиб кетган ёш ҳимоячи кейин асосий таркиб футболчисига айланди. Биз унинг терма жамоа йиғинига келганидан фойдаланиб, Хитой футболи, янги жамоаси ва бошқа турли саовлларга жавоб олдик. Егорнинг ўзбек тилида жуда яхши мулоқот қилишини таъкидлаб ўтамиз.

- Егор, айни пайтда ўзингиз ва жамоангизнинг ишлари қандай кетяпти?
- Жуда яхши. Суперлигада ҳозирча учинчи ўринни эгаллаб турибмиз. Олдимизга Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан биртини эгаллаш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, мавсусм якунида буни уддалай оламиз. Ўзим эса асосий таркибда майдонга тушишни бошлаб юбордим.

- Хитойга мослашиш жараёни ортда қолдими?
- Албатта. Маҳаллий турмуш тарзи ва янги шаҳарга кўникиб олшишим унчалик қийин бўлмади. Ҳозир бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Сўзлашиш ва маҳаллий таомлар борасида қийинчиликлар учрамадими?
- Бошида бўлди. Лекин буларни ҳам аста-секинлик билан бартараф қилиб бордим. Ҳозирги ҳолатим бўйича сиз айтган жиҳатлардан камчиликлар йўқ.

- Дастлаб асосан захира ўриндиғидан ўрин олдингиз. Ўша пайтларда асосий таркибга киришиб кетмаса керак қабилида фикрлар бўлдими?
- Ҳа, чемпионатда учрашувларни захирада кузатганимдан кейин баъзида шундай ўйладим. Лекин кейинчалик мураббий ҳар бир беллашувдан сўнг менга бир оз вақт зарурлигини айтиб, жамоага тўлиқ кўникиб олганимдан кейин асосий таркибда ўйнашимни айтди. Бу эса кўнглимни кўтарди, хотиржам қилди ва машғулотларда аввалгидек ишлашда давом этдим. Кейинчалик июнь ойининг ўрталаридан баҳсларни дастлабки дақиқалардан бошладим.

- Мураббий сизга нималар деб таъкидлади?
- У менга ишонишини билдирди. Фақат ёш бўлганим учун маҳаллий футболни ўрганиб олишим лозимлигини айтди. Унинг маслаҳатларига қулоқ солиб, учрашувларни диққат билан кузатиб бордим. Кейин эса менга имконият бериши ҳақида гапирди.

- Фаолиятингиз мобайнида кўплаб мураббийлар билан ишлашга улгурдингиз. Александр Станоевичнинг ўзига хос услуби нималарда кўзга ташланади? Машғулот ўтказишда унинг бошқалардан фарқ қиладиган жиҳатлари борми?
- Машғулот ўтказишда алоҳида фарқли томонларини кўрмадим. Услуби бор, лекин ҳамма мураббий ҳам машғулотларни яхши ўтказиш ва шу орқали футболчиларни ўйинга муносиб тайёрлашга ҳаракат қилади. Лекин жамоани бошқаришда Станоевичда бошқача хусусиятлар бор. Масалан, Пекинда ўйнаган кунларимиз учрашув бошланишига тўрт соат мқолганда стадионга етиб келсак кифоя. Беллашувдан аввал базага ёки бирор жойга бориб тўпланишимиз талаб этилмайди. Барча баҳсга уйидан етиб келади. Бу тарафдан уни демократ деб айтиш мумкин. Лекин эркинлик берганига яраша натижа талаб қилишни ҳам билади. Бундан ташқари, машғулотларни эрталаб ўтказади. Шундан сўнг футболчилар ўз ишлари билан банд бўлиб, оила даврасида ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Сафардаги беллашувларга эса 2 кун аввал етиб борамиз.

- Маҳаллий футболчиларнинг савияси ҳақида нима дейсиз? Хитой терма жамоалари охирги йилларда айтарли муваффақиятларга эриша олмаяпти. Бу хитойлик ўйинчиларнинг савияси пастлиги билан боғлиқми?
- Шундай деб айтса ҳам бўлади. Чунки 3-4 жамоани ҳисобга олмаганда бошқа клубларда хитойлик футболчиларнинг савияси яхши эмас. “Гуанчжоу Эвергранд”да терма жамоанинг асосий таркиб футболчилари ўйнайди. Шунингдек, бизнинг жамоа ва яна 2 клубда шундай футболчилар мавжуд. Хитойликларда жисмоний тайёргарлик ва тезлик бўйича муаммолар йўқ, лекин ўйинни ўқиш ҳамда тез фикрлаш борасида камчиликлар бор. Шу сабабли Хитой терма жамоаси ижобий натижаларни қўлга киритмаяпти.

- “Пекин Гуан”да 6 йилдан буён Хитой чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячиси Дарко Матич ва 2007 йил Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган Фредерик Кануте сингари тажрибали футболчилар тўп тепишади. Улар майдондан ташқарида ўзларини қандай тутишади?
- Матич ҳақиқий профессионал. 30 ёшдан ошган бўлишига қарамай, ҳар бир учрашувда бир хил тарзда ўтказади, машғулотда ҳаммадан кўп ишлайди. Менга айнна Дарко янги жамоага кўникиб олишимда энг кўп ёрдам берди. Ким билан қандай муомалада бўлишим, жамоаларнинг қандай ўйнаши ва бошқа зарур маълумотларни етказди. Ҳар бир муаммони ҳал этишда ёрдамга тайёр туради. Унга хитойчани тўлиқ билиши ҳам асқотади. Кануте эса ўз вақтида Европада кўзга кўринган ҳужумчилардан бири бўлган. У ҳозир тезкор эмас, лекин тажрибаси билан жамоага фойда келтиради. У билан тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Турли ҳолатларда маслаҳатларини аямайди.

- Жамоангизнинг инфратузилмаси ва академияси ҳақида қандай маълумотлар бера оласиз?
- Стадион ва ташкилий ишларни ҳал этишда бирорта камчиликни учратмайсиз. Ҳар бир иш вақтида адо этилади. Стадион эса жуда катта. Футболчилар ва ишқибозларга барча қулайликлар яратилган. Академия эса Пекиндан 1,5 соат узоқ масофада жойлашган. У ерда академия тарбияланувчилари учун 4 қаватли истиқомат жойи барпо этилган. 8та майдонда машғулот ўтказишади. Ҳар ҳафта охирида улар уйларига бориб келишлари мумкин. У ерда ўринбосарлар ҳам шуғулланади. Биз эса турлар орасидаги танаффусда баъзида йиғин ўтказиб турамиз. Академияга болалар 10 ёшдан бошлаб қабул қилинади.

- Хитой чемпионатида турли юлдузларга қарши ҳаракат қиляпсиз. Конка, Кейта, Айегбени, Элкесонни улар сафига киритиш мумкин. Қайси футболчига қарши ўйнаш сизга энг кўп қийинчилик туғдирди?
- Алоҳида бир футболни таъкидлаб ўтмаган бўлардим. Хитойда ҳар бир учрашув жуда кескин ўтади. Жамоалар ҳар бир ўйинда охиригача кураш олиб боришади. Осонликча ҳеч бир беллашувда зафар қучмайсиз. Жамоалар савияси бир-бирига анча яқин. Фақат “Гуанчжоу Эвергранд” яққол фаворит. Биз пешқадамлар сафида боряпмиз, лекин ўртамиёна ёки аутсайдерларни осон доғда қолдирмаймиз. Шу сабабли ўтган мавсумда совриндор бўлган клублар бу мавсумда ўртамиёна поғоналарда юришига гувоҳ бўлиш мумкин.

- “Гуанчжоу Эвергранд” ҳақида қандай фикр билдирасиз? Бу жамоа шунчалик кучлими? Чемпионат тугашига 6-7 тур қолган бир пайтда улар чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб улгуришди.

- Тан олиш керак, гуанчжоуликлар бошқалардан устун. Уларда миллий терма жамоанинг асосий таркиб футболчилари ўйнашади, легионерлари юқори савияли. Марчелло Липпи эса футболчиларнинг имкониятларини ўстириб боряпти. Натижада бу Чемпионлар лигасида уларга қўл келмоқда. Ҳозирча жамоа курашни давом эттирмоқда. Бундан ташқари, ажратилаётган маблағ борасида ҳам “Эвергранд” бошқалардан кучли.

- Пекинда жамоангиз иштирокидаги ўйинларга ўртача 40 минг атрофида мухлис ташриф буюради. Бу ҳолат ҳаяжонлданиш ва босимга олиб келмайдими? Чунки бизнинг олий лигада марказий ўйинларда ҳам 10 мингча ишқибозлар стадионга келади холос.
- Дарко Матич жамаонинг Кипрдаги йиғини чоғида бу ҳақида менга айтиб, босимга тайёр туришим кераклиги тўғрисида гапирганди. Кейин чемпионатдаги бириничи беллашувда бунга ўзим гувоҳ бўлдим. Ўшанда захирада қолгандим. Бунча мухлисни кўриб, дастлаб ҳаяжон юзага келди. Лекин барча нарсага кўникиб бориш мумкин. Бошқа тарафдан 40 минг ишқибоз жамоани қўллаб турганда, бор кучингни майдонда беришни хоҳлайсан. Уларга хурсандчилик улашиш учун ҳаракат қиласан. Ишқибозларимиз жуда фаол. Улар 90 дақиқа давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришади.

- Ҳозир Хитойда юртимиздан 4 ҳимоячи ўйнамоқда. Австралиядан ҳам кўплаб ҳимоячилар борлигини кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Олдинроқ айтиб ўтдим, Хитойда маҳаллий футболчилар жуда юқори эмас. У ерда жамоалар кўпроқ ярим ҳимоячи ёки ҳужумчиларни хориждан таклиф этишади. Осиёлик футболчилар ролига кўпроқ ҳимоячиларни чақиришмоқда. Чунки чет эллик ҳужумкор футболчиларга қарши ишончлироқ ҳимоячилар зарур. Ўйинни ўқиш ва шерикларининг ўрнини тўлдиришда хитойлик ҳимоячилар унчалик кучли эмаслар.

- Хитойда ўйнаётган ўзбек футболчилари билан кўришиб турасизларми?
- Клубларимиз ўзаро учрашган вақтда. Чунки шаҳарларимиз олис масофада жойлашган. Шу сабабли асосан телефон орқали улар билан мулоқотда бўламиз. Пекин шаҳри бошқа шаҳарлардан бир оз узоқроқда. Шу сабабли учрашувларга ҳам фақат самолётда етиб борамиз.

- Хитойда журналистларнинг футболни ёритиб бориши қандай таассурот қолдирди?
- Жуда яхши. Ҳар бир учрашувдан кейиноқ телевидение ходимлари футболчилардан майдонда интервью олишади. Матбуот анжуманларида ҳам кўплаб журналистлар иштирок этишади. Хитойда футболга эътибор ортиб бормоқда. Суперлига учрашувларини интернет орқали ҳам махсус каналда томоша қилиб бориш имконияти мавжуд.

- Ҳакамлар, стадион ва майдонлар ҳақида таассуротлар қандай?
- Ҳакамлик бўйича Хитойда муаммолар бор. Аввалги йилларда келишилган учрашувларни ташкил этиш туфайли кўплаб ҳакамлар жазоланган. Шунинг учун кўплаб ўйинларга хориждан реферилар таклиф этилади. Стадионларга гап бўлиши мумкин эмас. Барча шароитлар бор, кўплаб томошабинлар стадионга ташриф буюради. Адашмасам, фақат 2та стадионга 20 минг атрофида одам сиғади, қолганлари эса катта сиғимли стадионлардир. Мухлислар ўзларини байрамда ўтиргандек ҳис қилишади. Майдонлар сифати ҳам ажойиб. Ҳар қандай ҳавода бемалол ўйнаш имконияти мавжуд.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз? Пекинни яхши ўрганиб олдингизми?
- Машғулотлардан кейин рафиқам билан Пекиннинг диққатга сазовор ёки тарихий жойларини бориб кўрамиз. Пекинни яхши ўрганиб олдим. Шаҳарда тирбандлик кузатилиши боис мотоцикл харид қилганман. Унда тирбандликдан осонлик билан ўтиб кетиш мумкин. Машғулотга бориш учун 3-4 дақиқа сарфлайман холос. Истиқомат қилаётган уйим стадионга яқин.

- Хитой футболида ўзингиз учун кутилмаган бирор ҳолатга дуч келдингизми?
- Йўқ. Чунки Хитойга боришимдан аввал 3 йилдан буён “Жиангсу Сейнти”да ўйнаб келаётган Камолиддин Тожиев билан суҳбатлашгандим. Камол ака у ердаги шароитлар, футбол ва бошқа масалалар бўйича маълумот бергандилар. Шу сабабли кутилмаган вазиятларга дуч келмадим.

Беҳзод НАЗАРОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика