Latest news

12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   0 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  3 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8

Егор Кримец: "Ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик" News

Егор Кримец: "Ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец билан Баҳрайнга қарши ўйин олдидан қисқача суҳбат қурдик.


"Тайёргарлик жуда маромида бўлди. Гуруҳимиздаги ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик. Рақибни обдон ўргандик. Уларнинг охирги вақтларидаги кўплаб ўйинлари туширилган дискни томоша қилдик, мураббийлар керакли маслаҳатларни беришди. Баҳрайннинг ожиз нуқталари ҳақида машғулотлар пайтида мураббийларимиз бизни бохабар қилишди", - дея гап бошлади Егор Кримец.


- Сўнгги пайтларда Кримецнинг ўйинларида пасайиш кузатилмоқда. Бунинг сабаби нимада?
- Билмадим. Ҳар бир ўйинга бир хил маромда ўйнашга ҳаракат қиламан. Ўйинга тайёргарликни доимгидек юқори даражада ўтказаман. Сўнгги ойларда жуда кўп ўйинларда иштирок этганим боисми, балки бироз чарчоқ аломатлари сезилаётгандир. Мавсум якунига етиб бормоқда. Жисмоний толиқиш бўлиб туради. Шу нарса ўз сўзини айтаётган бўлиши мумкин.

- Ҳимоя чизиғи деярли янгиланди. Ўзаро тил топишишда муаммолар йўқми?
- Ўйиндан-ўйинга бир-биримизни тобора яхши тушуниб оламиз. Бунинг учун учрашувлар керак. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изига туши кетади деб ўйлайман. Дарҳақиқат, ҳимоя чизиғимизда янгиликлар бўлди. Учрашувлар орқали орқа чизиқдаги ўйинимизни янада шакллантириб оламиз.

- Баҳрайнга қарши ўйин олдидан жамоанинг ғалабага бўлган ишончи қай даражада? Руҳий томонлама тайёргарлик маромидами?
- Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Бизни мақсад ва режа битта - ғалаба. Орқага йўл йўқ. Гуруҳимиздаги вазият шуни тақозо қилади. Ғалабадан ўзгаси бизни қониқтирмайди. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Кайфиятлар аъло. Руҳий томонлама керакли тайёргарликка эгамиз. Барчамиз ғалабага ташнамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика