Latest news

17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  2 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  8 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5

Эдгар Гесс собиқ жамоасидан мағлуб бўлди News

Эдгар Гесс собиқ жамоасидан мағлуб бўлди

Янги мавсумга пойтахтда тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси бугун (30 январь) навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга чиқишди.
Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, ғузорликларга бу гал “Шўртан”нинг кўп йиллик собиқ бош мураббий Эдгар Гесс жамоаси спарринг рақиб бўлди. Шу билан бирга “Бухоро” таркибида ўтган йиллар давомида “Оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилган Нодир Жўраев, Шавкат Раимқулов, Предраг Вуйович, Шукур Жумабоев, Баҳриддин Ваҳобов каби футболчилар ҳам ҳаракат қилишди.   

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида кечди.

20-дақиқада учрашув бош ҳаками Асрор Алиқуловни бурчак зарбасини қайтариш вақтида ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, деб топди ва 11 метрлик жарима белгилади. Пенальтини Суҳроб Неъматов аниқ амалга оширди - 1:0. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўнг қанотдан Ботир Қодирқулов стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончаси ичига ўзатди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Александр Востриков мувозанатни тиклади - 1:1.

Учрашув бошланганига ярим соат бўлган бир вақтда чап қанотдан олдинга ташланган Ботир Қодирқулов тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Дилшод Умархонов боши билан аниқ зарба бериб, ғузорликларни олдинга олиб чиқди - 1:2.
Энди Мухтор Қурбонов жамоаси навбатдаги учрашувни 2 февраль куни пойтахт “темирйўлчилари”га қарши ўтказишади. Учрашув соат 15:00 да Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” учун мазкур ўйин 8 февраль куни ОЧЛ турниридаги дастлабки баҳс олдидан ўзига хос сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Бухоро” – “Шўртан” – 1:2
 Ҳакамлар: З.Қодиров, Б.Қодиров, Р.Шояхметов
"Шўртан":
Роман Абдулов, Зоҳид Раупов, Ҳусниддин Ғофуров (Умар Эшмуродов, 50), Асрор Алиқулов (Сирожиддин Аллаев, 53), Жамол Отақулов (Висол Магерамов, 46), Ботир Қодирқулов (Олим Каримов, 48), Ғуломҳайдар Ғуломов (Санжар Тўрақулов, 53), Абдулатиф Абдуқодиров, Александр Востриков (Мақсуд Маҳмудов, 50), Дилшод Умархонов (Жамшид Ҳошимов 31), Ислом Каримов (Ғулом Раҳмонов, 55).
Голлар: Суҳроб Неъматов (20-пенальти) - Александр Востриков (21),  Дилшод Умархонов (30).

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика