Latest news

22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  49 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  8 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  22 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  45 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди" News

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди"

"Қизилқум"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин тўғрисида фикрларини билдирди.
- Ўйин дурангга мос эди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар йигитлар ҳаммасини тўғри бажаришаётганди. Бугун ким битта тўп киритса, ўша жамоа ғалаба қозонарди. Гол кутилмаган ҳолатда дарвозамизга киритилди. Биргина ана шу вазиятни инобатга олмаганда биз учун ҳаммаси яхши кетаётганди. Яна такрорлайман, дуранг натижаси қайд этилганда ҳаққоний бўларди. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккала жамоа ҳам очко олиш учун майдонга тушганди ва ўйин шунга яраша кечди. Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди.

- Рустам Аъзамовни асосий таркиб рўйхатига киритгандингиз. Лекин сўнгги сонияларда у майдонга тушмайдиган бўлди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, уни дастлабки дақиқалардан ўйнашини хоҳлагандик. Аммо учрашув бошланиши арафасида Рустам оёғи оғриётганини айтди. Шунинг учун уни таркибдан чиқаришга мажбур бўлдик. Шунингдек,Санжар Асқаралиев ҳам кутилмаганда бетоб бўлиб қолди. Шу сабабли майдонга туша олмади. Соғлиғи яхши бўлмагани учун Асқаралиевни майдонга тушириб таваккал қилишни хоҳламадик. Аъзамов ва Асқаралиевни бугун йўқлиги билинди ёки билинмади дейишим қийин. Бундай ўйинларда бир-иккита футболчи эмас жамоавий ўйин муҳим ўрин тутади. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни ўтказиб юбормаганимизда ўйин дуранг билан якунланарди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика