Latest news

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

Эдгар Гесс: "Локомотив" ҳақли ғалабага эришди" News

Эдгар Гесс: "Локомотив" ҳақли ғалабага эришди"

"Локомотив" ва "Андижон" ўртасидаги баҳс якунига етгач, одатга кўра матбуот анжумани ташкил қилинди. Бунда дастлаб меҳмонлар устози Эдгар Гесс иштирок этди.
Ўйин ҳақида - "Локомотив" - кучли жамоа, рақиб таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар бор. Улар бугун шунинг эвазига зафар қучишди. Биз иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашни мақсад қилгандик ва шундай бўлди ҳам. Гол уриш учун имкониятлар бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмадик. Мен жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Аммо "Локомотив" ҳақли ғалабага эришди дея оламан.
Иқбол Акрамов ҳақида - Иқбол Акрамов бир нечта учрашувни ўтказиб юборди. Ҳозир унинг ҳолати яхши. Уни иккинчи таймда майдонга туширдим ва тезда ўйинга қовушиб кетди. Акрамов ҳали яхши ўйнаб кетади.
Миллий чемпионат ҳақида - Бу йил олий лигамиз савияси ошди. Ўйинлар қизиқ кечмоқда. "Андижон" жамоаси ҳақида - Афсуски, биз охирги ўринларда боряпмиз. Ҳозирча беш очко йиға олдик, холос. Бизда янги жамоа шаклланяпти. Сафарда олтита, ўз майдонимизда эса атиги иккита ўйинда майдонга тушдик. Бу ҳам таъсир қиляпти. Лекин футболчилар ишламоқда ва бу қачондир ўз мевасини беради. Олдимизга қўйилган мақсад, олий лигадан тушиб кетмаслик ва буни уддалай оламиз.
Ёшларга эътибор ҳақида - Ёшларни кузатиб келяпмиз. Ўринбосарлар жамоаси билан Сергей Ковшов ишлаяпти. Андижондаги футбол мактаби ҳам назоратимиз остида.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика