Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Эдгар Гесс: "Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман" News

Эдгар Гесс: "Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман"

"Андижон" бош мураббийи Эдгар Гесс "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳисоб ўйин қандай бўлганини айтиб турибди. Фарғоналиклар ўйинда тўлиқ устунлик қилиншди. Имкониятлардан фойдалана олдилар. Бир сўз билан айтсак, улар биздан яхши ўйнадилар. Биз ҳам ҳаракат қилдик. Бироқ, иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолган йигитларда чарчоқ аломати сезилиб қолди", - дея сўз бошлади мезбонлар устози.

Олдимизда "Нефтчи"га муносиб қаршилик қилиш вазифаси қўйилганди. Ўртада футболчилар хатоларга йўл қўйишди. Энди хатоларни ўрганиб чиқамиз.

Сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбордик. Биз ҳаракат қилмоқдамиз. Имконимиз даражасида.

Қўл остимиздаги футболчилар билан ўйнаймиз. Чунки, ушбу футболчиларни алмаштира олмаймиз.

Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман. Молиявий имкониятлари биздан яхши бўлган "Бухоро" ҳисобида 2 очко бор. "Динамо" ҳам бугун ўз майдонида мағлубиятга учради. Бу йилги вазифамиз футболчиларнинг 20-25 та ўйинда майдонга тушишлари орқали тажриба тўплаш. Шунда, кейинги йил ишласак бўлади.

Агар пул бўлганида футбол ўйнашни биладиган футболчиларни сотиб олган бўлардим. Менга зарилми, шу ёшимда барчадан уялиб, кўчада юра олмайдиган бўлиб юриш. Яхши футболчиларни ҳарид қилиб, оёқни узатиб ғалаба қозонишимизни томоша қилган бўлардим.
Жамоа 10 киши бўлиб қолганига қарамай ўйнашда давом этди.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика