Latest news

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  0 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  34 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  17 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган" News

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган"

Кеча Спорт телеканалида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатувида 22-тур учрашувларига шарҳ берилиб, келишилган ўйинлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
Бу гап орасида Эдгар Гессни “Бухоро” клубидан кетишига келишилган ўйин сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Хабарингиз бор, Эдгар Гесс "Бухоро"дан кетганидан сўнг яқинда “Андижон” жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди. Бу гапларга мураббий ўз муносабатини билдирди.

- Сал кам ўн йилдан бери Ўзбекистонда меҳнат қилиб келаётган бўлсам ҳеч қачон ифлос ишларга қўл урмаганман. Қайси жамоада ишламай ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. Тўғри, “Бухоро”да ўз ўйлаган мақсадларимга эриша олмадим. Бу жамоадан кетишимга муваффақиятсиз натижалар сабаб бўлди. Шу боис истеъфони қабул қилдим. “Бухоро” олдида виждоним пок. Буни жамоадагилар ҳам яхши билишади. Кеча мен ҳақимда нега бундай гаплар айтилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим. Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган. Ҳаммасини Яратганнинг ўзи кўриб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Эдгар Яковлевичнинг юртимиздаги фаолияти 2006 йили айнан “Андижон”да бошланганди. Кейинчалик у “Локомотив”, “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” клубларида ҳам фаолият олиб борди. Айни пайтда Гесс ўзи яхши билан “Андижон” жамоасига яна устозлик қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика