Latest news

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  0 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  2 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   23

Эдгар Гесс: "Андижон”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди" News

Эдгар Гесс: "Андижон”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

“Андижон” – “Бухоро” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” устози Эдгар Гесс иштирок этди.
- “Андижон” жамоаси бизга қарши қаттиқ тайёргарлик кўрганига гувоҳи бўлдим. Уларни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтирар эди. Бугунги ўйинда бизнинг асосий мақсадимиз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолиш эди. Ўйиннинг 70-дақиқасига қадар шогирдларим барча кўрсатмаларимни кўнгилдагидек бажариб келаётган эдилар. Кейин уларда ўз кучига бўлган ишонч бироз пасайгандек бўлдими ўйинимизда пасайиш кузатилди. Дастлабки голни ўз дарвозамизга киритиб қўйганимиздан сўнг шогирдларимнинг шаштлари анча пасайди. Шунинг эвазига “Андижон” яна бир бор дарвозамизга тўп киритишга муваффақ бўлди.

- Бугунги ўйинда мағлубиятга учрашимизга бир неча сабабларни айтишим мумкин. Балки биз Андижонга кеч етиб келганлигимиз бўлиши мумкин. Балки аввалги “Бунёдкор”га қарши ўйинда шогирдларим бор кучлари билан ўйнаб чарчаб қолган бўлиши мумкин. Мағлубиятга учрашимизга ўз хатоим ҳам сабабчидир.  

- Бугунги баҳсда жамоам яхши ўйин намойиш этди. Тактика тўғри танланган эди. “Андижон” жамоаси элитадаги ўз ўринларини яхшилаб олишлари учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Улар бизга қарши икки баравар куч билан ҳаракат қилишди.

- Андижонни таркибида анча кучли ва тажрибали ўйинчилар йиғилганлигини айтишим мумкин. Номлар бўйича улар биздан устун эдилар. Бизнинг таркибимиз анча ёш. Мана кўрдингиз бугунги ўйинда 1992, 1993 йилда туғилган ёшларни туширдим. Тўғри таркибизда ўйин тақдирини белгилаб берадиган ўйинчиларимиз бор. Лекин уларнинг ўйини қовушмади деб ўйлайман.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика