Latest news

14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  0 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  0 13:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  6 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  4 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  6 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82

Эдгар Гесс: "Афсуски, хатоларимиз такрорланмоқда" News

Эдгар Гесс: "Афсуски, хатоларимиз такрорланмоқда"

«Динамо» - «Андижон» учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бой мураббийи Эдгар Гесс журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Анча шиддаткор баҳс бўлди. Афсуски деярли тенг курашлар остида кечган баҳсда имкониятни бой бердик. Ҳимоя чизиғимизга ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Ўтган ўйинларда кузатилган хатоларни такрорлашда давом этаяпмиз, - дейди Гесс.

- Бугун таркибда қилинган ўзгаришлар ўзини оқладими?


- Қарши ҳужумда вазиятлар бўлаётгани боис рақибни жазолаш учун Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширгандим. Аммо кўзлаган мақсадимиз амалга ошмади. Демакки, футболчиларни майдонга тушириш борасида хатоликка йўл қўйдик.

- Биринчи даврда деярли якунланди. Жамоанинг кейинги режалари қандай бўлади?

- Бу борада ҳали ҳеч нарса дея олмайман. Бошқа жамоаларда бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор. Биринчи даврадан кейин жамоанинг режалари ойдинлашади. Таркиб борасида ҳам имкониятга қараб иш тутамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика