Latest news

22:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  94 21:54"Брюгге" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  11 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир" News

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Эдгар Гесс иштирок этди.
"Бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, уларнинг характеридан хурсандман. Лекин биз учрашувда 11га 11 ўйнашни истагандик. Баҳс бошида қизил карточка ва пенальти... Биз ҳимояланишга мажбур бўлиб қолдик. 9та бўлиб қолиш эса жуда қийин. Натижадан қониқмадим.

Ҳакамлар қизил карточка кўрсатишади, пенальти белгилашади. Бу уларнинг иши. Биз эса ўз ишимизни қилишимиз керак.

Агар ҳимоячилар хато қилишмаса барча ўйин 0:0 ҳисобида тугарди. Футбол хатоларсиз бўлмайди.

Жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга кучли ва рақобатбардош жамоа тузиш вазифасини қўйганди. Бундан ташқари мавсумда 30 очко олишимиз керак. Менимча бунга кучимиз етади.

Биз иккинчи бўлимда икки киши кам бўлиб қолиб ҳам имкониятларга эга бўлдик. Айнан мана шу мени хурсанд қилди.

11 август куни "Пахтакор-79"га 35 йил тўлади. Ўша футболчиларни яхши танир эдим. Афсуски кўпчилиги ёш кетишганди. Ўша йил май ойида мени "Пахтакор"га чақиришганди. Ўшанда агар таклифга рози бўлганимда бу ерда бўлмасмидим. Бу тақдир, бу ҳаёт, - дейди Эдгар Гесс.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика