Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман" News

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман"

"Андижон" Тошкентдаги йиғиннинг иккинчи қисмини давом эттирмоқда.

Кеча Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Жар" ўйингоҳида "Турон"га қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда маҳаллий футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам синовдан ўтказилди. Жамоага келиб қўшилган асли германиялик, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт ҳам жамоанинг пойтахтдаги иккинчи йиғинида ҳам иштирок этмоқда. Кечаги назорат баҳсидан сўнг футболчи championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

- Эдгар "Андижон" ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай? Янги саргузаштларга тайёрмисиз?

- Дастлабки таассуротларим яхши. Мураббий ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган бўлардим. Бу ерга келмасимдан олдим ушбу мутахассис ҳақида менга айтишганди. Жамоанинг ўйин услуби истаганимдек. Мураббий бераётган кўрсатмаларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Чемпионат бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. Тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламанки янги футбол мавсумида яхши натижалар қайд эта оламиз. Бизнинг ўз мақсадларимиз бор.

- Ўзбек футболи ҳақида бунга қадар тасаввурга эгамидингиз? 

- Менга ўзбек футболи ёқади. Кўпроқ техника ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилади. Ҳа, Қирғизистон терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Фақат бир маротаба аниқроғи 2019 йил "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушганман. Ўшанда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, ажойиб таассуротлар қолганди. Ўзбек футболи тарихидан хабардорман. Чунки, онам Фарғонада туғилган. Улардан "Пахтакор" ва кўплаб клублар ҳақида эшитганман. 

- Жамоа сизни қандай кутиб олди? Футболчилар билан тил-топишиб кетишда муаммо бўлаётгани йўқми?

- Ҳа, "Андижон" жамоасида ёш ва тажрибали ижрочилар бор. Очиғини айтганда менга бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, лидер сифатида ўзимни ҳис қиляпман. Чиқишиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Жамоа мени яхши кутиб олди. Умуман олганда очиқ инсонман, дея оламан. Шу боис мен билан тил топишиш қийин эмас. Агар ким учундир қийин бўлса бу унга боғлиқ. 

- Клуб билан расман шартнома имзоладингизми?

- Шартноманинг яна айрим жойларини кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, Отабек Ғуломхўжаев билан ишлашни истайман",- дейди Эдгар. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика