Latest news

12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   0 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  3 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  40 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  8 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  2 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4

Эдегор "Реал"га қайтишга тайёр. Йигитча майдонни Месси даражасида кўрмоқда News

Эдегор "Реал"га қайтишга тайёр. Йигитча майдонни Месси даражасида кўрмоқда

Мартин Эдегор - ЛаЛиганинг биринчи даврасидаги энг яхши футболчилардан бири.

Эдегорни "Реал" иқтидорлари сафидан чиқариб, уни Голландияга жўнатишганига 3 йил бўлди. Мартин катта бўлди, сифатларини ривожлантирди. Йигитча бугун келажаги порлоқ, бироз тажрибага эга бўлган футболчига айланди.


The Guardian урналисти Сид Лоу кузда Эдегорни ЛаЛиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб атаганда, унинг сўзларида муболаға йўқ эди. Футболчи Испанияда энг яхши ассистентлар кучли бешлигида, дриблёрлар рўйхатида эса топ-3га киради ва "Реал Сосьедад" билан еврокубоклар сари интилмоқда. Сентябрда унга ЛаЛиганинг энг яхши футболчиси соврини топширилди. Биринчи давра якунларига кўра, Мартин WhoScored нашридан энг катта баҳо олган футболчилар кучли бешлигига кирди.

Эдегор Голландияда кучайди: Отасининг назоратидан қутилди, тана ва зарбаси устида ишлади


Статистик ўсиш жуда муҳим, чунки ташқаридан фойдалидек кўринган услуб рақамларда ҳам акс этиши керак. Икки йил олдин у "Херенвен"да ёмон ўйнамаган, аммо буни статистика ёмонлиги туфайли пайқашмаган. Мартин мускулларини ўстирди, аниқлик устида ишлади, елкама-елка курашларда ишончлироқ ҳаракат қила бошлади ва шу сабаб уни марказдан ўнг қанотга ўтказишди. Норвегиялик янги ролда янада "гуллаб" кетди. Унинг зарбалари сони икки баравар ошди, ҳимоячилардан қочиши осонлашди, аммо буларни голга айлантира олмади. Эдегор мавсумни 2та гол ва 1та ассистентлик билан якунлади.


Бу вақт орасида унинг отаси Норвегияга қайтди. Катта Эдегор учишдан олдин қуйидаги гапларни айтган эди: "Мартиннинг ҳаётига аралашаверишим унга ёқмай қолди. Энди у эркин". Ота ўғли билан Нидерландия ва Мадридда бирга яшади. "Реал" билан келишув шартларига кўра, катта Эдегор "Қироллик клуби" академиясида ишлаб, ҳамкасбларидан ўн баравар кўп пул топиши керак эди. Унинг борлиги фарзандига босим ўтказди. 2018 йилда Эдегор ҳаётида илк марта назоратсиз қолди.

Аста-секинлик билан унга бўлган катта эътибор, талаб, матбуот анжуманидаги саволлар камайди. Норвегиялик эса ўзини кўрсата бошлади. Ёзда у зарбаларининг аниқлиги устида ишлади ва "Витесс"да мавсум давомида 11та гол уриб, 12та голли пас берди. Мартин "Херенвендаги" каби ўнг қанотда ўйнади ва голларни Роббен услубида - ўртача масофадан тўпни дарвоза бурчакларига жойлаган. Мухлислар уни "Витесс"да йилнинг энг яхши футболчиси деб аташди, аммо "Реал" йигитча борасида ҳар қандай таклифни рад этишини маълум қилди.


Эдегор пас бериш бўйича Месси даражасига етиб олди


Бир неча йил олдин Норвегия ёшлар терма жамоаси устози Лейф Смеруд Эдегорни Микаэл Лаудрупга тенглаштирди. Испанияга қайтган футболчи ҳақиқатдан ҳам даниялик шаҳзодани эслатмоқда.


Нидерландиянинг вертикал футболи ва ўнг вингер позицияси Эдегорнинг кучли сифатларини идеал даражада очиб берди, аммо у горизонтал футболни хуш кўрадиган "Реал Сосьедад"да йўқолиб қолмади. Мартин Испанияда расман марказда ўйнайди, аммо унинг вазифалари кўп. Норвегиялик ўнг қанот ва марказ ўртасида очилади ва доимо "Сосьедад" ярим ҳимоячиларидан олдинроқда ўйнайди. У - бирор форматга тўғри келмайдиган, қанотлар орасида ўйнайдиган диспетчер. Лаудруп ҳам шундай ҳаракатланган.


"Реал Сосьедад" горизонтал паслар билан ўйнайди ва таваккал зарбадан кўра паслар сонини оширишни хуш кўради. Эдегор бу зерикарли узатмалардан вазият яратишга уринади. У басклар сафидаги эркин ижодкор. "Мартин шу ердалиги - бизнинг бахтимиз" - деган эди "Сосьедад" мураббийи Иманол Альгуасиль.


"Энди катталардек ўйнаяпман. Кўпроқ вазият яратаётганимни, кўпроқ югураётганимни, кучим кўпайганини ҳис қиляпман" - дейди Эдегор.

Мартин Эдегордаги ўсиш

ЛигаГол+пасЗарбаларЗарбадан аввалги пасДриблингТўпни олиб қўйиш+узатмани илиб кетиш
"Херенвен" (2016/17)Нидерландия0,251,21,51,21,2
"Херенвен" (2017/18)Нидерландия
0,132,11,92,82,5
"Витесс" (2018/19)Нидерландия
0,62,43,52,92,8
"Реал Сосьедад" (2019/20)Испания0,531,92,62,81,7


Мартиннинг ҳар бир узатмаси - 5 йил олдин уни ҳисобдан чиқарганлар учун айблов акти. "Алавес" билан ўйинда у битта пас орқали ҳимоянинг икки чизиғини яксон қилиб, гол муаллифига ассистент бўлди, аммо хатто бу ҳаракат ҳам норвегиялик маҳоратини тўлиқ кўрсатиб бера олмайди. WyScout маълумотларига кўра, Эдегор ҳар ўйинда ўртача тўрттадан кўпроқ ақилли пас (рақиб чизиқларини кесиб бериладиган узатма - ақлли пас дейилади) берар экан. Фақат Месси ундан олдинда. Шу билан бирга Эдегор рақиб жарима майдони ва атрофига пас бериш бўйича кучли 12таликда, зарбалардан аввалги узатмаларда иккинчи ва ўйиндан рақиб "16 метрлиги" (жарима майдони)га паслар сони бўйича биринчи. Барча топ-лигаларда фақат беш нафар марказий ярим ҳимоячи ундан кўп вазият яратмоқда (Пулгарни ҳисобдан чиқариш мумкин, чунки у кўпроқ стандартлар орқали пас беради).

Топ-5 лиганинг энг креатив марказий ярим ҳимоячилари

Зарбадан аввалги паслар (ўртача ҳар ўйинда)Ассистлар
Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити")
3,614
Эрик Фулгар ("Фиорентина")3,13
Луис Альберто ("Лацио")311
Лоренцо Пеллегрини ("Рома")36
Хосе Кампанья ("Леванте")2,75
Мартин Эдегор ("Реал Сосьедад")2,65
Жеймс Мэддисон ("Лестер Сити")2,43


ЛаЛигада фақат Месси шундай нозик, сифатли ва ранг-баранг ўйнайди. Улар жарима майдонига узатмалар сони бўйича бошқалардан бироз олдинда. Йигитча Леодан 11 ёш кичик бўлишига қарамай, сифатли ўйнаяпти ва ҳали Лаудруп даражасига етиши мумкин.


Эдегор "Реал"да ўйнашга тайёр ва у Модрич ўрнини боса олади

Мартин "Қироллик клуби"га келганида жамоада Анчелотти бош мураббий эди.


Бир йилдан сўнг Карлонинг сотувга чиққан китобида қуйидаги гаплар бўлган: "Флорентино қандайдир норвегияликни сотиб олганида, сизда буни қабул қилишдан бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари, президентнинг қарори билан йигитча пиар-юриш учун асосий таркибда учта учрашув ўтказиши керак эди. У дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин, бироқ бу муҳим эмас, Мартин мен сўраган футболчи эмас. Унинг хариди - ҳақиқий маркетинг".


Эдегорнинг "Реал"га қайтиши маркетинг юриши бўлмайди. Мадридга майдонни Ўзилдек сканер қила оладиган келади. Агар Зидан Мартинга эркин ҳаракатланиш имконини берса, йигитча 4-3-3 схемасига осонлик билан мослашиб кетади.


Бу схемада Эдегор рақиб ҳимоясини саросимага соладиган ўнг вингер ролида ҳаракат қилиши мумкин. У Нидерландияда шундай ўйнади: Ҳимоядан чиқишда марказга қайтиб, "экватор чизиғи"дан ўтишга ёрдам бериб, ҳужумни ўнг қанотда бошларди ва ҳужумчи ортидаги зонага ўтарди.


Шу сабабли Эдегор "Реал"да Модрич ўрнини эгаллайди. Норвегиялик ЛаЛигада сентябрнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганидан сўнг испан ОАВ Мартинни хорватияликнинг ўринбосари деган сарлавҳалар билан мақолалар эълон қилишмоқда. Модричнинг шартномаси 2021 йилда якунига етади ва келишув узайтирилмаса керак.

Эдегор vs Модрич
Эдегор
Модрич
52,2Узатмалар сони63,1
84,4%Паслар аниқлиги86,8%
2,6Зарбадан аввалги паслар1,8
3,2Жарима майдончасига паслар0,8
1,9Зарбалар1,2
2,8Дриблинг1,4
1,7Тўпни олиб қўйиш+узатмаларни илиб кетиш1,8

Эдегор бор-йўғи 2та кўрсаткичда Модричдан орқада - паслар аниқлиги ва тўпни олиб қўйишда. Аниқлик бўйича фарқ жуда кичкина ва норвегиялик ҳужумкор ўйнаши туфайли фоиз пастроқ. Ҳимоявий ҳаракатлардаги фарқ "Реал Сосьедад" билан боғлиқ. Басклар позицион структурани хуш кўради, Эдегор эса доимо рақиб майдонида фаол ва орқага қайтишни ёқтирмайди. Жамоа тўпсиз ўйнаганда Мартин юқори прессингда кўпроқ фойда келтиради.


Бу Модрич ва Эдегор ўртасидаги асосий фарқ. Хорват - тўпсиз бўлса ҳам ҳудудни назорат қилади, яширин плеймейкер вазифасини бажаради. У ҳужум стартида иштирок этади ва тўпни орқароқда қабул қилади. Модричда баланс бор, у майдоннинг иккала қисмида ҳам ўйнашга қодир.


Эдегор эса бундай эмас. У ортга қайтмайди, ҳимояда тўпни олиб қўйишларда қатнашмайди. Норвегиялик тўпни юқорироқда олади ва уни рақиб жарима майдончасида турганларга узатади. У вертикал футболни маъқул кўрадиган, 8-рақам вазифаси бажарувчи яширин ижодкор. Эдегор туфайли "Реал" ярим ҳимоясига янги баланс керак. Ҳар қандай жиддий рақибга қарши баҳсда Эдегор ортида турадиган икки ярим ҳимоячи лозим.


Маълумотларга кўра, Перес норвегияликни ёзда қайтаришга қарор қилибди. Мартиннинг ижараси 2021 йилгача мўлжалланган ва уни бекор қилиш учун 4 млн. евро керак бўлади. Аммо клуб президенти харажатларга тайёр. Эдегор ҳам: "Сўнгги икки йил ичида ўсишга эришдим. Ҳозир яхши ўйнаяпман, тажрибага эга бўлдим ва жисмоний ҳолатимда ижобий томонга ўзгариш бор. Мақсадим - "Реал"да ўйнаш. Баъзида Мадриддан қўнғироқ қилишади ва ривожланишимдан хурсанд эканликларини айтишади" - деди Эдегор.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика