Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  0 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  4 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  6 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда? News

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда?

Мавсум аввалида Эден Азар жамоанинг асосий юлдузи бўлмаса ҳам, камида асосий фигуралардан бири бўлиши тахмин қилинганди.

Ўтган йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ билан ўйинда Эден Азар жароҳат олганди. Мана орадан 51 кун ўтди: бельгиялик ўша ўйинда ватандоши Тома Менье билан тўқнашувдан кейин майдонни тарк этишга мажбур бўлганди ва ҳали майдонга қайтмади. 

Ҳозир Азар деярли сафга қайтишга тайёр, лекин аниқ сана ва Зинедин Зиданнинг жамоасида қандай ўйнаб кетиши ҳозирча ҳеч кимга маълум эмас. Аввалроқ, мавсум аввалида Азар мушаклардаги муаммо туфайли 30 кунни ўтказиб юборганди ва бу "қаймоқранглилар" учун зарба бўлган, ғалабалар катта қийинчилик билан қўлга киритилганди. 

Шундай бўлсада, орадан ўтган вақт давомида "Мадрид" бельгиялик футболчининг иккинчи жароҳатини осонроқ енгиб ўтгандек. "Қироллик клуби" ҳаттоки Испания Суперкубогида нафақат Азар, балки Карим Бензема ва Гарет Бэйлсиз зафар қучди. Бундан ташқари Азар ўтказиб юборган 16 ўйинда мағлубиятга учрамади. Яъни футболчининг тикланиш жараёнини мажбурий равишда тезлашитиришга ҳожат бўлмади. 

Аввалига клуб берган маълумот бўйича, бельгиялик бор йўғи 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилганди. Кейинроқ клубнинг рождество байрамидаги расмлар пайдо бўлди ва у ерда Азар қўлтиқтаёқ. Шундан сўнг "қаймоқранглилар" футболчининг қайтиш санасини ўзгартиришди ва ҳозир асосий вазифа Эденни Мадрид дербисига тайёрлаш. Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" билан учрашув 1 февраль кунига режлаштирилган.

Идеал вариантда эса Азар Чемпионлар Лигаси плей-оффига  "Манчестер Сити" билан беллашувга 100% тайёр бўлиши зарур.

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, Азар қайтгач, таркибга кира оладими ёки жамоа бельгияликсиз вариантларда самаралироқ ўйнашга ўрганиб бўлдими?  


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика