Эден Азар фаолиятини якунлаганидан сўнг нималар билан шуғулланаётгани ҳақида гапирди
01 nov 2023 08:57
News
Эден Азар фаолиятини якунлаганидан сўнг нималар билан шуғулланаётгани ҳақида гапирди
“Реал” ва “Челси”нинг собиқ футболчиси Эден Азар фаолиятини якунлаганидан кейин нима билан шуғулланаётгани ҳақида гапириб берди.
“Ҳаммаси мукаммал. Мен ҳаётдан завқланаман, оилам, болаларим билан вақт ўтказаман. Мен хоҳлаган нарсамга эришдим ва бу мукаммал ҳаёт.
Албатта футбол кўраман, болаларим футбол ўйнайди. Мен имконим бўлганда телевизор кўраман ва бошқа нарсаларни ҳам қиламан.
Айни дамда футболни соғинмайман, бу яхши. Бир неча ойдан кейин нима бўлишини кўрамиз”, — дея Азар сўзларини келтиради Evrosports.
32 ёшли собиқ футболчи 10 октябрь куни фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бельгиялик сўнгги йилларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетганди. У сўнгги мавсумда атиги 10 та учрашувда иштирок этганди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments