Эдегор "Арсенал"нинг 3 ўйинини мия чайқалиши сабаб ўтказиб юборган
16 nov 2023 12:45
News
Эдегор "Арсенал"нинг 3 ўйинини мия чайқалиши сабаб ўтказиб юборган
"Арсенал" ва Норвегия термаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор "Ньюкасл", "Севилья" ва "Бёрнли"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмади.
Машғулот вақтида тўп футболчининг юзига теккан. Зарба анча кучли бўлган ва Эдегор ўзини ёмон ҳис қилган. Тиббий текширувлардан кейин эса Эдегорда мия чайқалиши аниқланган.
Қоидаларга кўра, бундай вазиятда ўйинчилар 6 кун давомида дам олишлари зарур. Агар ҳеч қандай симптомлар кузатилмаса, спортчи машғулотларга қайтиши мумкин. Таъкидланишича, Эдегор "Арсенал" таркибига халқаро паузадан кейин қайтади.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments