ЕЧЛ. "Ювентус" турнирни тарк этди
08 aug 2020 01:57
News
ЕЧЛ. "Ювентус" турнирни тарк этди
Ювентус Италия – Лион Франция 2:1
"Альянц Стэдиум"
Гол: Депай (12-пен, 0:1), Роналду (43-пен, 1:1), Роналду (60, 2:1).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Рабьо, Куадрадо (Данило, 70), Бентанкур, Пьянич (Рэмзи, 61), Бернардески (Дибала, 71, Оливиери, 84), Игуаин, Роналду.
Лион – Антони Лопеш, Денайер (Андерсен, 61), Марсело, Марсал, Дюбуа (Тете, 90+1), Ауар (Мендеш, 90+1), Какре, Бруно Гимараэс, Корне, Токо-Экамби (Аделаид, 67), Депай (Дембеле, 67).
Огоҳлантириш: Ауар (24), Куадрадо (31), Дюбуа (38), Депай (42), Лопеш (76), Корне (79), Какре (88), Марсаль (89).
Биринчи ўйин: 0:1
Juventus Cristiano Ronaldo - 43', Cristiano Ronaldo - 60' |
Champions League Final Stage . Round 1/8 08/08/2020, 01:00 1
:
2
Finished
|
Lyon Memphis Depay - 12' |
Stadium: Allianz Stadium, 0 spectators
Referee: Felix Zwayer
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Ювентус" турнирни тарк этди! "Лион" эса ЕЧЛдаги иштирокни давом эттиради.
90+5. Де Лигт ҳужумга келиб, фол ишлатди. "Юве" катта босим уюштираётганди.
90+3. Жарима зарбасини жонли девордагилар қайтаришди.
90+2. ЖАРИМА ЗАРБАСИ!! Роналду учун супер нуқта!
6 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Юве" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Марсаль ҳужумни қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.
87. Эххх! "Ювентус"ни қимматбаҳо бриллиантни занлаган узукка қадаб қўйилгандек тасаввур қиламан. Шундай юлдузли таркибга мураббий тўғри танланмаган.
86. Бурчакдан узатилган тўпдан кейин Бонуччи қоидани бузди.
85. Оливиера тушиши билан бурчак зарбаси ишлаб берди. Бу ерда кўриб чиқиш керак. Тўп "Лион" футболчисининг қўлига теккандек кўринди.
84. УХХХХ!! Дибала жароҳат олди. У алмаштирилди.
83. Дибаланинг зарбаси ноаниқ кетди.
81. Учрашувнинг сўнгги декадаси асабий ўтиши аниқ! Бонуччи мана қўполлик ишлатди. Сарри ҳам огоҳлантирилди.
80. Дембеленинг зарбасини Бонуччи қайтарди.
78. УХХХХХ!! Дембелени жарима майдончаси ичида йиқитгандек бўлишди. Бу паллада Шенсни қўпол хатога йўл қўйганди. Францияликлар бош ҳакамдан пенальти сўрашди. ВАР эса вазиятни кўриб чиқиб, пенальти йўқлигини айтди.
76. ЗАРБААААААА!! Дибаладан шунчаки супер тўп узатиш! Роналду эса мўлжалдан адашди.
74. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди ва кейинчалик португалияликнинг ўзи қоидани бузди.
72. Синхрон равишда "Сити" ҳам иккинчи голни урди. Демак, икки ўйинда ҳам бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.
69. ЗАРБАААААА!! Роналду икки рақибини алдаб, тўпни Игуаиннинг бошига "қўндириб берди". Аргентиналик ҳужумчи вазиятдан унумли фойдалана олмади.
66. Сандронинг бу сафарги қанотдан оширган тўпини ҳам Андерсен қайтарди.
63. Бернардескининг қанотдан узатган тўпини Андерсен боши билан бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан оширилган тўпга Бонуччи боши билан ноаниқ зарба йўллади.
60. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! РОНАЛДУУУУУУУУ!!! Узоқ масофадан чап оёғида жуда кучли зарба йўллади ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. СУПЕР ГОЛ!
57. ЗАРБААА!! Ауарнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
54. "Ювентус" ушбу услубидан воз кечиши керак. Ҳаволатиб узатилаётган тўпларнинг барчасини Лопеш ушлаб олмоқда.
52. Пьяничнинг жаримадан узатган тўпини Лопеш муштлари билан уриб юборди.
51. Рэмзи чигилёзди машғулотларини бажармоқда. Биз Дибалани кутяпмиз, мистер кашанда.
49. "Юве" ҳужумга ўтганди. Игуаин оффсайдда қолиб кетган экан.
- Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45+2. Ҳозирча "Юве" ҳужум қилишга қийналмоқда.
4 дақиқа қўшиб берилди.
45. Йўқ, Депайнинг жаримадан узатган тўпини Бонуччи қайтарди. Устига устак ҳужумда фол ҳам қайд этилди.
44. Пьянич тепган жарима зарбасига ўхшаш нуқтадан "Лион" стандартга эга бўлди. Бентанкурга сариқ.
43. ГООООООООООЛЛЛ!! Роналду пеналтидан унумли фойдаланди!
42. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!! Жонли девордаги Депай тўпни қайтариш чоғида қўли билан ўйнаб юборди.
41. Яна жарима зарбаси. Бу сафар тўғридан тўғри зарба беришга бироз ноқулай.
40. ЗАРБАААААААА!!! Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасини Лопеш қайтарди!! Дахшатли сейв!!!
38. УХХХ!! Дюбуа ўз жарима майдончаси ёнида Роналдуни йиқитди. Жарима ва сариқ.
37. ЗАРБАААААА!! Игуаиннинг боши билан йўллаган зарбасини Лопеш икки уринишда ушлаб олди.
36. Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли девордан ўтмади.
34. Балки мағлубият Саррининг кетиши учун хизмат қилар. Балки яхшиликкадир)
31. Жиддий қўполлик сабабли Куадрадога сариқ карточка кўрсатилди. Жаримадан узатилган тўп эса Шченснининг қўлларига бориб тушди.
29. Депай марказда йиқитилди. Албатта, уни йиқитмасдан тўхтата олишмаяпти.
27. Нима деб ўйлайсиз, "Юве" учта гол ура оладими?
Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги расмий каналимизда кузатиб бориш мумкин. >>>КАНАЛГА ЎТИШ<<<
25. "Ювентус" фақатгина бир услубда ўйнамоқда. Қанотдан "подачалар"нинг барчаси Лопеш қўлига бориб тушмоқда.
24. Ауар огоҳлантирилибди.
22. "Лион"нинг навбатдаги ҳужумини Пьянич қайтарди.
20. ЗАРБАААААААА!! Роналдунинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
19. УХХХХХХХХ!! Бернардескиииии!!! У дарвозабонни ҳам алдаб ўтганди, бўш қолган дарвозага тўпнинг киришига Марсело йўл қўймади!
18. Айни дамда бўлаётган икки ўйинда ҳам ҳисоб очилган. "Реал" ҳам "Юве" сингари энди 3 гол киритиши керак
16. ЗАРБААААА!! Роналдунинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Оффсайд ҳам бор экан.
14. "Лион" яна бир кескин ҳужум ташкил қилаётганди. Де Лигт тўпни қайтариб юборди.
12. ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Депай пенальтидан унумли фойдаланди! Чиройли гол!
11. ВАР ишга тушди. Пенальти текширилмоқда.
10. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИ!!! Ауар йиқитилди. Бу паллада тортишиб кўрса бўлади. Пенальти бекор қилиниши ҳам мумкин.
9. ЗАРБАААААА!! Ауарнинг 16 метрлардан йўллаган хавфли зарбасини Шченсни қайтарди!
7. Сарри ҳозирча сигарет чекишга ўтгани йўқ. Унинг жамоаси ҳозирча ташаббусга эга бўлиб турибди.
5. "Ювентус" стандарт вазиятга эга бўлди. Жаримадан узатилган тўпни Алекс Сандро боши билан Де Лигтга узатди, бу паллада бразилиялик футболчи оффсайдда қолиб кетганди.
2. Игуаиннинг зарбасини Лопеш ушлаб олди.
- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Учрашув бошланишига барча нарса шай!
- Мен соғинган мусиқа. ЕЧЛ мадҳияси! Наушникда эшитиб юргандим, ана энди ТВда ҳам эшитяпман. Етиб келдик шу кунларга!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Ниҳоят ЕЧЛ қайтди! Туринда бўлиб ўтадиган "Ювентус" - "Лион" учрашувини сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.
Comments