ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш: А Серия 32-тур превьюси
28 apr 2023 11:36
News
ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш: А Серия 32-тур превьюси
"Наполи" - "Салернитана"
SSC Napoli Mathias Olivera - 62' |
Serie A . Round 32 30/04/2023, 19:00 1
:
1
Finished
|
Salernitana Boulaye Dia - 84' |
Stadium: Diego Armando Maradona, 54726 spectators
Referee: Matteo Marcenaro
Бу учрашувда "Наполи"га жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттираётган Политано, Руй ва Симеоне ёрдам бера олмайди. Клуб бу учрашувда скудеттони расман қўлга киритиши мумкин. Шундай экан Спаллетти таркибда жуда кескин экспериментлар қилмаса керак. Осимхен ва Кварацхелия сафда, демак, уларни асосий таркибда кутишимиз мумкин.
Маджоре ва Фацио ўйинга тайёр бўлиб улгуришмаяпти, шу сабабли Пауло Соуза ҳимоя маркази борасида бош қотиришига тўғри келади. Ҳужумда Кастанос-Диа жуфтлигига умид билдирилади. Яна бир қизиқ томони Кастанос аввалги баҳсда ҳужумчи ортида қандай ҳаракат қилиши синаб кўрилди.
Биринчи даврада "Наполи" сафарда бўлишига қарамай, ишончли тарзда ғалаба қозонган (2-0). Табиийки, бу сафар ҳам неаполликлар яққол фаворит. Ҳа, "Салернитана" яхши ўйин кўрсатмоқда ва анча кучайган, бироқ чемпионликни уйида қўлга киритиши мумкин бўлиб турган "Наполи"га кучи етмаса керак.
"Рома" - "Милан"
Roma Tammy Abraham - 90' |
Serie A . Round 32 29/04/2023, 22:00 1
:
1
Finished
|
AC Milan Alexis Saelemaekers - 90' |
Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 64191 spectators
Referee: Daniele Orsato
Бурни сингани туфайли Карсдорп ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Бироқ Жозе Моуриньонинг бу сиз ҳам боши қотган. Смоллинг, Льоренте, Дибала ва Вейналдум ҳам бу баҳсда катта эҳтимол жамоага ёрдам бера олмайди. Ҳар бир чизиқда қандайдир янгилик қилиш талаб этилади.
Пиоли учун Калабриянинг дисквалификациядан қайтиши ажойиб янгилик. Аммо Побега эса жароҳат сабаб майдонга туша олмайди. Куни-кеча машғулотда ўзини ёмон ҳис қилган Жирунинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Шунинг учун, француз ҳужумда Леао билан бирга майдонга тушиши деярли аниқ.
Ўтган сафар жамоаларнинг ёрқин тўқнашуви 2-2 ҳисобида дуранг билан якунланганди. Ҳозир "Рома" кичик устунлик билан бўлсада фаворит. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу тўқнашувда мезбон фактори муҳим роль ўйнайди. Нима бўлганда ҳам "Милан" ва "Рома" беллашуви зерикарли бўлмаслиги аниқ.
"Интер" - "Лацио"
Inter Lautaro Martinez - 78', Robin Gosens - 83', Lautaro Martinez - 90' |
Serie A . Round 32 30/04/2023, 16:30 1
:
3
Finished
|
Lazio Felipe Anderson - 30' |
Stadium: Giuseppe Meazza, 75500 spectators
Referee: Marco Guida
Лукаку асосий таркибга қайтади ва Лаутаро билан жуфтлик ҳосил қилади. "Интер"да Шкриньярдан бошқа йўқотишлар йўқ. Шундай экан, Инзаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлов қилиши мумкин. Ахир жаома 3 та фронтда курашни давом эттирмоқда. Қизиғи, "Лацио"да ҳам йўқотишлар йўқ. Козале ва Катальди дисквалификациядан қайтади, Иммобиле эса ўйинни илк дақиқалардан бошлашга тайёр. Унга ҳужумда Фелипе Андерсон ва Цаканья ёрдам беради.
"Лацио" биринчи даврада "Интер"ни барча жабҳада мағлуб этганди. Аммо бу сафар мутахассислар "бургутлар"га умуман ишонишмаяпти. Чиндан "Торино"га қарши баҳс кўнгилдагидек чиқмади, сафарда эса римликларга янада қийинроқ бўлади. Бироқ "Интер"нинг тиғиз тақвимини инобатга олиб, "нерадзурри"га ҳам осон бўлади деб бўлмайди.
"Болонья" - "Ювентус"
Bologna Riccardo Orsolini - 10' |
Serie A . Round 32 01/05/2023, 00:45 1
:
1
Finished
|
Juventus Arkadiusz Milik - 61' |
Stadium: Stadio Renato Dell'Ara, 30071 spectators
Referee: Simone Sozza
Тиаго Моттанинг таркиб билан боғлиқ муаммолари анча кўпайиб кетди. Арнаутович, Баньонили, Камбьясо ва Сориано бу турда жамоага ёрдам бера олмайди. Ҳужум чизиғида Сансоне-Бэрроу жуфтлигига альтернатив вариантнинг ўзи йўқ. Марказий ярим ҳимоячи ролида эса Шоутенни кўрамиз.
"Ювентус"да Влахович ва Мойзе Кин сўроқ остида, шунингдек чоршанба куни ўйнаган Бонуччи якшанба куни яна бир баҳсда иштирок этолмаса керак. Шундай экан ҳимоя марказида Бремер билан Гатти жуфтлик ҳосил қилади. Ҳужумда Аллегри Аркадиуш Миликка ишонч билдиради.
"Ювентус" "Болонья"ни биринчи даврада мағлубиятга учратган. Бироқ ҳозир жамоаларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, кимгадир яққол устунлик бериб бўлмайди. "Кекса синьора" қоғозда фаворит, лекин "Болонья" шу мавсумда ҳам катта клубларга қаршилик қила олишини исботлаб қўйди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments