Latest news

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  10 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  27 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  5 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  91 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди News

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси F гуруҳидан ўрин олган "Вильярреал" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Villarreal

Champions League Grp. F . Round 5

23/11/2021, 22:50

2
:
0
Finished

Manchester United

Cristiano Ronaldo - 78', Jadon Sancho - 90'

Stadium: Estadio de la Ceramica, 20875 spectators

Referee: Felix Brych

45'
90'
33'  Yeremi Pino
73'  Yeremi Pino (Samuel Chukwueze)
73'  Manuel Trigueros (Alberto Moreno)
79'  Pervis Estupinan (Daniel Raba)
84'  Moi Gomez (Boulaye Dia)
41'  Donny van de Beek
66'  Donny van de Beek (Bruno Fernandes)
66'  Anthony Martial (Marcus Rashford)
78'  Cristiano Ronaldo
90'  Jadon Sancho
90'  Bruno Fernandes
90'  Cristiano Ronaldo (Nemanja Matic)
90'  Jadon Sancho (Juan Mata)

"Вильярреал" – "Манчестер Юнайтед" 0:2

Голлар: Криштиану Роналду 78', Джейдон Санчо 89'

"Вильярреал": 13. Херонимо Рульи, 8. Хуан Фойт, 3. Рауль Альбиоль, 4. Пау Торрес, 12. Первис Эступиньян (17. Даниэль Раба 79'), 5. Даниэль Парехо, 6. Этьен Капу, 14. Мануэль Тригерос (18. Альберто Морено 73'), 21. Йереми Пино (11. Самуэль Чуквуэзе 73'), 23. Мои Гомес (16. Булайе Диа 85'), 15. Арно Данджума. 

Захира: 1. Серхио Асенхо, 31. Икер Альварес, 2. Марио Гаспар, 9. Пако Алькасер, 10. Висенте Иборра, 20. Рубен Пенья, 22. Аисса Манди, 24. Альфонсо Педраса.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 27. Алекс Теллес, 39. Скотт Мактоминей, 17. Фред, 25. Джейдон Санчо (8. Хуан Мата 90+3'), 34. Донни ван де Бек (18. Бруну Фернандеш 66'), 9. Антони Марсьяль (10. Маркус Рэшфорд 66'), 7. Криштиану Роналду (31. Неманья Матич 90').

Захира: 22. Том Хитон, 26. Дин Хендерсон, 3. Эрик Байи, 20. Диогу Далот, 14. Джесси Лингард, 16. Амад Диало.

Огоҳлантириш: Йереми Пино 33', Донни ван де Бек 41'


Ўйин тугади.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Роналдуни ҳужумни бошлаб тўпни Рэшфордга узатди. У эса олдинга юриб марказроққа тўпни берди, бироқ тўп Брунодан Санчога ўтди, унинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб кирди.


89. ГООООООООООЛ! Санчодан супер гол!

84. Роналдуда яна бир вазият! Бу сафар ҳам у тўпни дарвозабон устидан дарвозага туширмоқчи бўлди бироқ зарба ноаниқ кетди.

Фред рақиб ҳимоячисига прессинг қилиб тўпни олди ва Роналдуга узатди. Криштиану эса тўпни дарвозабоннинг устида ошириб дарвозага жойлади.


78. ГООООООООООЛ! Роналду ҳисобни очди.

70. Джейдон Санчо ва Роналдунинг ажойиб комбинациясидан сўнг Санчо дарвоза томон зарба берди лекин гол йўқ.

69. Рэшфордда хавфли вазият бўлиши мумкин эди агар унга узатилган тўпни футболчи аниқ тўхтата билганида...

65. Статистика! Дарвоза томон зарбалар 8 - 3. Аниқ зарбалар 3 - 2.

59. ЗАРБА! Мануэль Тригерос дарвоза томон хавфли зарба берди!!! Давид де Хеадан ажойиб сейв.

54. Фреднинг чамаси 23 метрлардан берган зарбаси кучсиз бўлди.

50. Бўлим фаоллик билан старт олди. Ўйин аввалида ҳам шунга ўхшаш сценарий кўрган эди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. Ана энди ҳужумлар уюштириш навбати мезбонларда. Жамоа бир неча бор олдинга боряпти. Бироқ голдан хабар йўқ.

34. Криштиану Роналдунинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

30. Энди меҳмонлар қатор ҳужумлар уюштиряпти. Манчестерликлар асосан қанотдан жарима майдончаси ичига тўп узатишяпти, бироқ ҳозирча ҳужумчилар имкониятлардан фойдалана олишмаяпти.

24. Ўйин темпи бироз тушди.

20. Манчестерликлар асосан прессинг уюштиришмоқда. 

12. Мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда, аммо уларнинг биронтасидан наф чиқмаяпти.

10. ЗАРБА! Йереми Пино ўткир бурчакда туриб дарвоза томон хавфли зарба берди, бироқ бироз ноаниқ.

5 Ўйиндаги биринчи хавфли зарба "Вильярреал" футболчиси Мои Гомес ижросида бўлди. Чамаси 20 метрлардан ерлатиб берилган зарбани де Хеа қайтариб юборди.

3. Дастлабки жарима зарбаси манчестерликлар ижорсида бўлди. Бироқ ундан наф чиқмади.

2. Илк дақиқалардан тўп назорати мезбонларда.

1. Учрашувга старт берилди.

22:53. Ҳакам майдонга қайтди. Энди ҳаммаси жойида.

22:52. Бош ҳакам Феликс Брих кийиниш хонаси томон йўл олди.

Соат Тошкент вақти билан 22:50. Учрашув бошланиши кечикмоқда. Ҳакамнинг айрим қурилмаларида носозлик бор шекилли.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика