ЕЧЛ. "Тобол" мусобақани тарк этди, Сергеев гол урди
14 jul 2022 00:58
News
ЕЧЛ. "Тобол" мусобақани тарк этди, Сергеев гол урди
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарама-қаршиликнинг илк тўқнашувида ҳисоб очилмаганди. Венгрияда ўтган жавоб баҳсида эса мезбонлар дастлабки 21 дақиқада учта тўп киритиб, кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Тобол"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев 23-дақиқада ҳисобни қисқартирганига қарамай, мезбонлар устунликни қўлдан бой беришмади ҳамда иккинчи бўлимда яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 5:1, "Ференцварош" фойдасига. Венгрия клуби иккинчи босқичга йўл олди, "Тобол" эса мусобақа билан хайрлашди. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев бошланғич таркибда майдонга туширилди ва 75-дақиқада захирага олинди.
"Ференцварош" – "Тобол" 5:1 (3:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 4 Траоре, 2:0 – 17 Траоре, 3:0 – 21 Лаидуни, 3:1 – 23 Сергеев, 4:1 – 74 Басси, 5:1 – 90 Басси.
Ференцварош – Дибус, Ковачевич (Кнустер, 83), Чивич, Ммаэ, Уинго, Эсити (Лончар, 75), Сакариассен (Мерсье, 83), Лаидуни, Нген (Ауски, 68), Боли (Басси, 69), Траоре.
Тобол – Томашевич, Малый, Мокин, Аманович, Каиров, Тошич (Жаксылыков, 78), Брижиду (Вукадинович, 75), Тагыберген, Йованчич, Жарынбетов (Мужиков, 68), Сергеев (Дебле, 75).
Огоҳлантиришлар: Ковачевич (56), Мужиков (78).
Четлатиш: Мужиков (81).
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments