Latest news

07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2

ЕЧЛ: саватчалар қандай кўриниш олган? News

ЕЧЛ: саватчалар қандай кўриниш олган?

Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумининг гуруҳ босқичига тез орада қуръа ташланади.

АПЛ, Ла Лига, А Серия ва Бундеслигада кучли тўртликдан жой олган жамоалар гуруҳ босқичига йўл олади. Бироқ "Айнтрахт"нинг Европа лигасида ғалаба қозонгани туфайли жорий йил Германиядан бешта жамоа турнирда иштирок этади.

Европа лигаси финалида мағлуб бўлган "Рейнжерс" эса ЧЛ саралаш плей-офф босқичида иштирок этади.

Демак, саватчалар қуйидагича кўриниш олган: 

1-саватча: Реал Мадрид, Айнтрахт Франкфурт, Манчестер Сити, Милан, Бавария, Париж Сен-Жермен, Порту, Аякс

2-саватча: Ливерпуль, Челси, Барселона, Ювентус, Атлетико Мадрид, Севилья, РБ Лейпциг, Тоттенхэм

3-саватча: Боруссия Дортмунд, Ред Булл Залцбург, Шахтёр Донецк, Интер, Наполи, Спортинг, Байер

4-саватча: Брюгге, Селтик, саралаш босқичи ғолиблари


Плей-офф босқичи ўйинлари

16 ҳамда 23 августга белгиланган ўйинлар:

"Буде-Глимт" Норвегия – "Динамо Загреб" Хорватия

“Копенгаген” Дания – “Трабзонспор” Туркия

"Рейнжерс" Шотландия – ПСВ Нидерландия

17 ҳамда 24 августга белгиланган ўйинлар:

"Карабах" Озарбайжон – "Виктория Пльзень" Чехия

"Маккаби Хайфа" Исроил – "Црвена Звезда" Сербия

"Динамо Киев" Украина – "Бенфика" Португалия

Эслатма: "Марсель" ва "Бенфика" бошқа жамоаларнинг плей-офф босқичида ғалаба қозонишига қараб 3 ёки 4-саватчадан жой олади.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика