Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

ЕЧЛ. "Реал" мағлуб бўлиб финалга чиқди! News

ЕЧЛ. "Реал" мағлуб бўлиб финалга чиқди!

ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Атлетико" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Сауль боши билан Кейлор Навас дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

15-дақиқада Варан Торресни йиқитгани учун бош ҳакам "Реал" дарвозасига пенальти белгилади. Гризманн нуқтадан Навасни ожиз қолдирди - 2:0!

Биринчи тайм охирида Бензема чап қанотдан уч рақибни алдаб ўтди ва Кроосга тўп узатди, Тонининг зарбасини Облак ажойиб тарзда қайтарди, қайтган тўпни Иско дарвозага жойлаб қўйди - 2:1.

Иккинчи бўлимда гол урилмади ва "Реал" дастлабки ўйиндаги ғалаба эвазига финалга йўл олди.

Финалда "Реал" ва "Ювентус" клублари тўқнаш келишади.



Атлетико Испания – Реал Мадрид Испания 2:1
10 май, 23.45, «Висенте Кальдерон»

Голлар: Сауль 12, - 1:0. Гризманн 16 пенальти, - 2:0.

Атлетико – Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Томас, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 57).
Реал Мадрид –   Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Лукас Васкес, 77), Кроос, Иско (Мората, 88), Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Данило 4, Савич 6, Годин 34, Рамос 34, Габи 37, Корреа 86

Биринчи ўйин – 0:3


Асосий таркиблар қуйидагича


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

4. Сариқ карточка. "Реал". Данило

6. Кейлор Навас ҳам Ян Облак ҳам биттадан ажойиб сейв амалга оширишди.


6. Сариқ карточка . "Атлетико". Стеван Савич

12. ГОООООООООООООООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Сауль боши билан Кейлор Навас дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

TAS-IX эмас




15. ПЕНАЛЬТИ! "РЕАЛ" дарвозаси томон. Варан Торресни йиқитгани учун!

16. ГООООООООООООООООООООЛ! Гризманн нуқтадан Навасни ожиз қолдирди - 2:0! Дахшатли ва ҳеч ким кутмаган старт!

TAS-IX эмас



25. ФАКТ! "Реал" ЕЧЛ доирасида олдин ҳеч қачон дастлабки 16 дақиқа ичида 2та тўп фарқи билан ютқазмаганди.

35. Сариқ карточкалар. Годин ва Серхио Рамос

42. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ИСКОООООООО! Бензема чап қанотдан уч рақибни алдаб ўтди ва Кроосга тўп узатди, Тонининг зарбасини Облак ажойиб тарзда қайтарди, қайтган тўпни Иско дарвозага жойлаб қўйди - 2:1. Интрига ўлди!

TAS-IX эмас



45+2. Биринчи тайм тугади.


46. Иккинчи тайм бошланди.

67. ДАХШАААААААТ! Каррасконинг зарбасини Кейлор Навас қайтарди, қайтган тўпни Гамейро боши билан дарвозага йўллади, яна Навас қаҳрамонлик кўрсатди!




ЯНГИЛАШ

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика