ЕЧЛ. “ПСЖ” ва “Бавария” плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди
01 nov 2017 03:06
News
ЕЧЛ. “ПСЖ” ва “Бавария” плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди
ЕЧЛ 4-тур якунларига кўра “В” гуруҳи вакиллари -“ПСЖ” ва “Бавария” футболчилари муддатидан олдин плей офф йўлланмасига эга чиқишди.
Парижликлар ўз майдонларида “Андерлехт”дан устун келишган (5:0) бўлса, “Бавария” сафарда “Селтик”ни таслим (2:1) этди.
Ушбу турдаги ғалаба немисларга плей офф йўлланмасини тақдим этди. Айии пайтда “Бавария” ўз гуруҳида 9 очко тўплаган, “Селтик” ҳисобида 3 очко бор. Агар очколар тенг келган тақдирди, ўзаро ўйинларда “Бавария” шотландиялик рақибини ҳар икки ўйинда мағлуб этгани боис устунлик мюнхенликлар томонида бўлди.
Мазкур гуруҳда 12 очко тўплаган “ПСЖ” футболчилари ҳам муддатидан илгари кейинги босқич масаласини ҳал этишди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments