Latest news

03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  40 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  3 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1

ЕЧЛ. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди! News

ЕЧЛ. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди!

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ – "Барселона" бўлиб ўтди.

ЕЧЛ 1/4 финал
ПСЖ (Франция) – "Барселона" (Испания) 2:3
10 апрель, 23.59, "Парк де Пренс"

ПСЖ – Доннарумма, Маркиньос, Эрнандес, Лукас Бералдо, Мендеш, Витинья, Руиз, Ли Кан Ин, Асенсио (Бредли Барколья 46), Дембеле, Мбаппе. 

"Барселона" – тер Штеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Серхи Роберто (Педри 61), Гюндоган (Фермин Лопес), де Йонг, Рафинья, Ямал (Жоау Феликс 61), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (34), Витинья (65), Пау Кубарси (82), Андреас Кристенсен (88), Лукас Бералдо (89), Фермин Лопес (89).


Paris Saint-Germain

Ousmane Dembele - 48', Vitinha - 51'

Champions League Final Stage . Round Quarter Finals

11/04/2024, 01:00

3
:
2
Finished

Barcelona

Raphinha - 37', Raphinha - 62', Andreas Christensen - 77'

Stadium: Parc des Princes, 47470 spectators

Referee: Anthony Taylor

45'
90'
46'  Marco Asensio (Bradley Barcola)
48'  Ousmane Dembele
51'  Vitinha
51'  Fabian Ruiz
61'  Kang-In Lee (Warren Zaire-Emery)
65'  Vitinha
85'  Fabian Ruiz (Goncalo Ramos)
89'  Lucas Beraldo
34'  Sergi Roberto
37'  Raphinha
61'  Lamine Yamal (Joao Felix)
61'  Sergi Roberto (Pedri)
62'  Raphinha
62'  Pedri
75'  Frenkie de Jong (Andreas Christensen)
75'  Raphinha (Ferran Torres)
77'  Andreas Christensen
77'  Ilkay Gundogan
82'  Pau Cubarsi
85'  Ilkay Gundogan (Fermin Lopez)
88'  Andreas Christensen
89'  Fermin Lopez



Ушбу саҳифада баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди!

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Бўлди, Энтони Тейлор финал ҳуштагини чалди ва "Барселона" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

90+3-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади. 

90+2-дақиқа. Араухо Мбаппенинг зарбаси йўлига қалқон бўлди.  

90-дақиқа. Беллашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Кристенсен Заир-Эмерини тўхтатишнинг бошқа имконини топа олмади.  

86-дақиқа. Ўзгариш! Илкай Гюндоган ўрнига Фермин Лопес майдонга туширилди!

84-дақиқа. Жарима майдончасига кириб кетаётганида Витинья йиқилди, мезбонлар Тейлорга юзланишди... Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш зарурлигини кўрсатди. 

82-дақиқа. Огоҳлантириш! Пау Кубарси қўполлиги учун карточкага лойиқ кўрилди. 

81-дақиқа. "Барселона" секин-аста тўп назорати эвазига рақибнинг шаштини туширишга уринмоқда. 

78-дақиқа. ПСЖнинг ҳужуми охирига етмай қолди. Аниқроғи ўша охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.

 

77-дақиқа. ГООООООЛ! Яна, яна... Боя Педри майдонга тушибоқ, голли пас берганди. Энди Кристенсен 1 дақиқа ўтар-ўтмас, "Барса"ни олдинга олиб чиқмоқда!

75-дақиқа. Ўзгаришлар! Рафинья ўрнига Ферран Торрес, де Йонг ўрнига эса Кристенсен ўйинга қўшилди.  

74-дақиқа. Жоау Феликс узоқ масофадан зарба бериб кўрди, Жижжи тўпни ушлаб олди.

70-дақиқа. Араухо анча хавфли вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

69-дақиқа. Витинья жарима майдончасига яқин зонада Левандовскини қоидани бузиб тўхтатди, деб топилди. Меҳмонларнинг босимига қарамай, Энтони Тейлорнинг иккинчи сариқ бериш нияти йўқ.

68-дақиқа. ПСЖ прессинг эвазига тўпни тезда қайтариб олди.  

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Феликсга нисбатан фол учун Витиньяга карточка кўрсатилди. 

62-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Педрининг ажойиб узатмасидан кейин Рафинья дубль қайд этмоқда - 2:2. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! Ламин Ямал ва Серхи Роберто ўрнига Педри ҳамда Жоау Феликс ўйинга қўшилди.

59-дақиқа. ПСЖ футболчилари шошилмай тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

55-дақиқа. Қарши ҳужумда энди Барколья тўпни дарвозага йўллаши ҳеч гап эмасди. 

50-дақиқа. ГОООООООЛ! Биринчи голни ўтказиб юбориб, ўзига келиб улгурмаган "Барса" яна "тарсаки еди". Фабиан Руиснинг нозик узатмасидан кейин Витинья оҳиста зарбаси билан тер Штегенни хафа қилди. 


48-дақиқа. ГОООООООЛ! Усмон Дембеле ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади!

47-дақиқа. Ҳамма Мбаппега узатма кутганида, зарба бериб, гол уриб кетмоқчи бўлган Витинья мўлжалдан анча адашди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди!

Танаффусдан Марко Асенсио қайтмади, унинг ўрнига ўйинни Бредли Барколья давом эттиради.

45+2-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳушатагини чалди ва "Барселона" танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетди. 

45+1-дақиқа. Рафинья ривожлантирган қарши ҳужумни Ламин Ямал гол билан якунлаши мумкин эди, аммо... 16 ёшли йигитча бу ерда нотўғри қарор қабул қилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Зарбаси қовушмаган Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

41-дақиқа. ПСЖ рақиб дарвозасига йўл изламоқда, лекин ҳозирча бунинг имконини топа олмаяпти.

37-дақиқа. ГООООООЛ! Рафинья керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва мўлжалда адашмади. 

34-дақиқа. Огоҳлантириш! Тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун Серхи Роберто сариқ карточка ишлаб олди.

28-дақиқа. Мбаппе билан бир нечта қисқа масофадаги узатмалардан кейин қулай вазиятга чиққан Ли Кан Ин кучли зарба йўллади, Тер Штеген қийинчилик билан бўлсада, хавфни бартараф этди. Қайтган тўпга Мбаппе отилиб чиқиб келаётганида ҳимоячи унга нисбатан кескин ўйнади, лекин... Килиан ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги туфайли, қолгани бекор.

24-дақиқа. Энди қарши ҳужумга югураман деётганида Мбаппе қоида бузган бўлиб чиқди. 

23-дақиқа. Рафинья жарима майдончасига яқин ҳудуддан дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллаганди, аммо Доннарумма ҳам ишончли ўйин кўрсатди. 

21-дақиқа. Доннарумма тўпга ета олмагач, Левандовски уни дарвозага ташлаб қўяётганди, лекин сўнгги паллада Мендеш ҳисоб очилишига йўл қўймади. Такрорий уринишлардан кейин ҳам "Барса" мақсадига ета олмади.  

19-дақиқа. Аввалига Мендеш рақибларини дриблинг эвазига чиройли тарзда доғда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирганди, лекин зарба беришга имкон беришмади. Тўп олиб қўйилгач, Ямал биз ҳам тўпни бошқаришни биламиз дегандек қилди.  

17-дақиқа. Левандовскига нисбатан Беральдо ўйин қоидасини бузган деб топилди. 

15-дақиқа. Кубарси Дембеленинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди. Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.  

14-дақиқа. Бразилиялик футболчи оқсоқлаганча, аммо ҳеч кимнинг ёрдамисиз, майдонни тарк этди.

12-дақиқа. Рафинья жароҳат сабаб майдонда ётибди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

Стадионда "Барса" ва ПСЖ собиқ футболчиси Роналдиньо ўйинни жонли кузатмоқда.

10. ЗАРБАА! Асенсионинг хавфли зарбасини тер Штеген эгаллаб олди. 

9.   Усмон Дембеле ўнг қанотда жуда фаол

7. Биринчи аниқ зарба Ли Кан Ин номига юзилди. Кореялик футболчининг зарбасини тер Штеген муаммосиз эгаллаб олди.

5. ЗАРБА!  Килиан Мбаппе рақиб жарима майдони ичида зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

4. Усмон Дембеле собиқ жамоасига қарши ўйинда актив ҳаракат қилмоқда.

1.Ўйин бошланди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика