Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  13 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

ЕЧЛ. 15 дақиқада иккита гол ўтказган "Реал" суперкамбэк қайд этиб, "Ливерпул"ни сафарда тор-мор этди News

ЕЧЛ. 15 дақиқада иккита гол ўтказган "Реал" суперкамбэк қайд этиб, "Ливерпул"ни сафарда тор-мор этди

ЕЧЛ 1/8 финали босқичидаги "Ливерпуль" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги учрашув якунланди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

"Ливерпуль" (Англия) – "Реал Мадрид" (Испания) 2:5

22 февраль, 01.00, «Энфилд»

Гол: 1:0 – 4 Нуньес, 2:0 – 14 Салах, 2:1 – 21 Винисиус Жуниор, 2:2 – 36 Винисиус Жуниор, 2:3 – 47 Милитао, 2:4 – 55 Бензема, 2:5 – 67 Бензема.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес (Матип, 73), Робертсон, Байчетич (Эллиотт, 85), Хендерсон (Милнер, 73), Фабиньо, Салах, Гакпо (Фирмино, 64), Нуньес (Диогу Жота, 64).

"Реал Мадрид"– Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Алаба (Начо, 27), Модрич (Кроос, 87), Вальверде, Камавинга, Бензема (Асенсио, 87), Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 81).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (60), Эллиотт (90).

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга мактабда "йигит баҳоси" деб аталадиган қийматга тенг дақиқа қўшиб берилди.

86. Кроос ва Асенсио Бензема ҳамда Модрич ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

85. Ёш Элиот ёш Байчетич ўрнига майдонга тушди.

"Ливерпуль" дарвозасига 6 та аниқ зарба берилди ва 5 таси голга айланди.

81. Себальос Родриго ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

76. Жота қанотдан оширилган тўпни тепсамми, тепмасамми дея хаёлида атиргул баргларини юламан дегунча "Реал" ҳимоячиси ундан олиб кетиб қолди. Атиргулни эмас, тўпни.

73. Милнер ва Матип Жо Гомес ҳамда Ҳендерсонни алмаштирди.

67. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема шапалоқ бўлишга етарли бармоқлар сонига тенг голни урди! "Ливерпуль" битта кам гол урганида, бундан яхшироқ гап бор эди.


64. Жота ва Фирмино ўйинга қўшилди. Улар Гакпо ва Нуньесни алмаштирди.

63. Рюдигернинг ЙПХ жаримага тортадиган тезликдаги зарбаси дарвозасига аниқ бормагани учун Алиссон шукрона қилаётган бўлса, ажабмас.

60. Вальверди Салоҳни қаршисида "тиз чўктирди". Ҳакам эса "Ливерпуль" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

55. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Айтиб қўяй, Алиссонни танқид қилманглар, у 5 та аниқ зарбадан 1 тасини қайтарди. Бенземанинг зарбасидан сўнг тўп рикошет ҳосил қилиб, дарвоза тўридан ўрин олди.

52. Модрич тепгани гол бўлади деб ўйлади шекилли, чап оёқда зарба йўллади. Балки зарба аниқ борганида, нимадир содир бўлиши мумкин эди.

48. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Оскар" мукофотига лойиқ учрашув давом этади. Модричнинг жаримадан узатган тўпига қаерданидир Милитаонинг калласи пайдо бўлиб, уни дарвозага жойлаб қўйди!


46. Иккинчи бўлим бошланди.

Жамоалар майдонга қайтишди. Тўғри, уларгаям кийиниш хонасида 15 дақиқа давомида осон бўлмаган. Айниқса, иккала клуб дарвозабонларига.

Эй-е, биринчи бўлим тугаб қолибди-ку! Ҳечқиси йўқ, ҳали яна бир соатга яқин учрашув бизни кутиб турибди. Ухлаб қолган шерикларингиз бўлса, ҳалиям кўрпасини тортиб ташлаб, уйғотишга кеч эмас. Мен футболчилар каби клавиатураларда 45 дақиқадан бери тиним билмаётган бармоқларимга бироз дам бераман.

45. Алиссон Робертсоннинг пешонасидан чўлпиллатиб ўпиб қўйса арзийди, чунки у муқаррар голдан жамоасини сақлаб қолди. Тўғри, бироз тер таъми келади-ю, бироқ Алиссонни ўзига йўлланаётган қўштирноқ ичидаги сўзларни бироз камайтиради.

44. Модрич рақиб зарбасидан сўнг сейв қилди, шу боис ҳакам жарима зарбаси белгилади.

Алиссон учта аниқ зарбадан биттасини қайтарди, нега уни танқид қиляпсизлар-а!

36. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиссон Куртуадан қолишмай дея бизнинг ибора билан айтганда, "полиз маҳсулотини туширди". Винисиуснинг голидан ҳаммадан кўпроқ Куртуа ва Кариус қувонган бўлса керак.


Мухлислар бизнинг кўпгина қўшиқчилардан фарқли ўлароқ, жонли ижрода ва баланд овозда тинимсиз куйлашмоқда.

31. Винисиуснинг голини кўролмай қолганлар "Повтор бўлсин" дея таклиф қолдирган шекилли, Винни деярли гол урган нуқтасидан ўша услубда зарба йўллади, аммо Алиссон "Повторни видеода кўрасизлар" деган маънодаги ҳаракатни амалга оширди.

30. "Реал" қанотдан ҳужум ташкил этди. Жарима майдонидаги Карвахалга узатилган тўпни ҳимояга етиб келган Нуньес қайтарди. Нуньес ижросида ўйиндан кейин "Мени голурмас деб қиз бермаганлар" номли янги тарона кутиб қолсак керак.

26. Алаба бундай кўргиликни кўтаролмади. Жароҳат олган австриялик ҳимоячининг ўрнига исталган позицияда ўйнашга ўрганиб кетган Начо майдонга туширилди.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, аниқ зарбалар сони 2:1 экан. Ҳисоб ҳам 2:1.

21. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винисуис ҳисобни қисқартирди! Айтгандиму, бу ўйинни кўрмасдан ухлаш мумкин эмас деб! Алиссон сувга калла ташлагандек отилсаям, олис бурчакка йўлланган зарбани қайтара олмади.


Куртуанинг ҳаракатларига Клоппнинг реакцияси

14. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салоҳ "Ливерпуль" таркибида энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Куртуа яқинлашиб келаётган баҳор айёми учун мисрлик футболчига тўпни совға қилди, Муҳаммад эса орадаги фарқни оширди!


12. Салоҳ! Мисрлик ҳужумчи ўнг қанотдан ўз услубида ёриб кириб, Куртуанинг яқин бурчагини нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо унинг оёғи билан тўпга йўллаган тарсакиси тўрни эмас, дарвоза ортидаги баннернинг бағрига бориб тушди.

11. Алабанинг қанотдан узатмаси футбол даргоҳига энди ўқишга кирган талабаники сингари амалга оширилди.

Голдан сўнг "Реал Мадрид" футболчилари "Эй-е, ўйин бошландими?" дея олдинга боришга ҳаракат қилишмоқда.

4. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кўзларингизни яхшилаб ишқалаб олинг! Оёғи билан унча-мунча гол уролмайдиган Нуньес товони билан Куртуа дарвозасини ишғол қилди! Алдаганим йўқ!


2. Гакпо дастлабки дақиқаларда футбол майдонини муз майдони сифатида тасаввур қилиб юборди.

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб берди. Бугун "Ливерпуль" қизил, "Реал" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланади.


Ўзаро ўйинлар тарихи билан танишиб олишингиз мумкин.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Турнир мадҳияси янграмоқда. Қўлимизни кўксимизга қўйишимиз шарт эмас.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ухлаш мумкин эмас. Мабодо ухлаб қолсангиз, эртага аламингизни кимдандир олиб юрманг. Ёстиқларни олиб ташланг, кўзларни каттароқ очинг, бугун даҳшатли ўйин гувоҳига айланамиз.

ЕЧЛнинг амалдаги финалчилари бугун дуч келади. Афсуски, ўтган мавсум финалчиларидан бири ушбу босқичда ўз иштирокини якунлайди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика