Latest news

06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  10 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45

ЕЧЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Аякс"ни мағлуб этди News

ЕЧЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Аякс"ни мағлуб этди

Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" — "Аякс" учрашуви якунланди.

"Ливерпуль" — "Аякс" 2:1

Голлар: 1:0 – 17 Салах, 1:1 – 27 Кудус, 2:1 – 89 Матип.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Тиаго Алькантара (Байчетич, 90), Фабиньо, Эллиотт (Фирмино, 66), Салах, Диогу Жота (Нуньес, 66), Диас (Милнер, 90).

Аякс – Пасвеер, Ренсх (Санчес, 68), Басси, Тимбер, Блинд, Альварес, Тайлор (Гриллич, 80), Кудус (Бробби, 86), Тадич, Бергейс, Бергвейн.

Огоҳлантиришлар: Альварес (59), Матип (62), Бергейс (90).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ниҳоят! Матип бош билан дарвозага тўп киритди.

88. САЛАҲ!!! Унинг зарбасидан сўнг тўп рекошет орқали дарвоза устунига тегиб қайтди!

83. Нуньеснинг зарбаси...

80. Басси оқ халат кийиб юрадиган кишилар ёрдамига муҳтож.

75. Блинд Клоппни яна кўзойнак тақиб, ўйинини таҳлил қилишга мажбур қилиши мумкин эди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

74. Бугун "Ливерпуль" футболчилари йўллаган зарбаларга пҳрақиб дарвозаси ҳарқанақасига калталик қилмоқда.

71. Кудус Алиссонни чўчитиб қўйди. Бразилиялик посбон ўз ўрнида.

66. Элиот ва Жота ўрнига Фирмино ва Нунес майдонга туширилди.

66. Диас чап қанотдан катта тезликда олдинга борди, бироқ сўнги қарори ноаниқ бўлди.

64. Элиот рақибнинг бўш қолган дарвозасини  ишғол қилишга виждони қийналди.

62. Матипнинг бўйи ҳар нарсага етади-ю, ҳакам кўрсатган сариқ карточкага етмади.

59. Ҳакамнинг чўнтагидан "қуёш" чиқди ва у Алваресга кўрсатилди.

55. Марказ зонасида "Аякс" футболчиси атрофида етти ҳайкал, Фабиньо қоида бузди. 

51. Ван Дейк Улуғбек Раҳматуллаевнинг омад ҳақидаги қўшиғини айтаётган бўлса, ажабмас.

50. "Аякс" футболчиси Жотага оғриқ қандай бўлишини эслатиб қўйди.

47. Кудус рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам уни хурсанд қиладиган қарор қабул қилмади, қарши ҳужумда эса Жота тўпни Пасвеернинг қучоғи томон йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Кимдир телеэкранда, кимдир эса тушида учрашувни томоша қилишни давом эттиради.

Танаффус.

45. "Ливерпуль" футболчилари Тадичнинг бошини айлантириб қўйишди. Мезбонлар сардорига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

42. Арнолд унақасигаям, бунақасигаям тепиб кўрди, Пасвеер эса "Ватан учун кўксим тоғ, қалқондир шаъним" қўшиғини ижро этиб берди.

35. ЗАРБА! Ван Дейк бурчакдан оширилган тўпга бош билан зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтдан тўпни "Аякс" ҳимоячиси ўзи кутмаган ҳолда дарвозасига жойлаб қўйиб, голеадорлигини намойиш этмоқчи бўлди, бироқ Пасвеер бунга ҳам йўл қўймади.

Хоккейда реклама берилганда, футболда нима қилибди.

34. Диаснинг тепкисидан еган тўп ундан қочиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

31. Арнолд!!! "Ливерпуль" ҳимоячисининг зарбасидан сўнг гол бўлиши учун сал қолишига сал қолди.

27. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Аякс"нинг икки футболчиси рақиб жарима майдонида ким гол уриши борасида "маслаҳат оши" ўтказиб олди, охир-оқибат Кудус тўп киритишга келишилди.

"Аякс" гол уролмаётганига яраша уларнинг голларин видеоролик орқали томоша қилиб олдик Спорт твда.

23. Жота ҳам Диас пойлаган нуқтага зарба йўллади.

22. Диас дарвозанинг энини кенгроқ деб тасаввур қилди чамамда. Бироз аввал эса жарима зарбасининг шамолига 3-4 метр нарида турган икки футболчи ағанаб тушди.

20. Бергвейн офсайд ҳолатида "Ливерпуль" дарвозасининг пешонасини тўп билан чертиб қўйди.

17. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салоҳ Жотанинг ажойиб пасидан сўнг қулай имкониятдан унумли фойдаланди!

15. Арнолд Пасвеернинг қўлларига пас берди.

13. Матич Кудусни қулай вазиятга олиб чиқди, аммо меҳмонлар ҳужумчиси токай зарба бераман дегунча майдон тугаб қолди.

8. Салаҳ рақиб дарвозасини ишғол қилишдан аввал ҳимоячисининг оёқлари орасини ишғол қилмоқчи бўлди, бироқ бунинг учун тўп катталик қилди.

7. Басси майдон четида югураётган шерикларини ҳам ўйнаяпти деб ўйлади, шекилли.

4. Цимикаснинг зарбасини "Аякс" посбони учиб кетаётган самолётга термулгандай кузатиб қўйди.

2. Салаҳнинг рақиб жарима майдонига узатмасидан сўнг "Аякс" ҳимоячиси ёшлигидан "шпагат" очишни ўргангани асқотди.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.


Бўйинларингизни айлантириб, машқ қилиб олинг, акс ҳолда ўйин давомида малҳам қидириб қолишингиз мумкин.

Жамолар майдонга чиқиб келишди. Бир дақиқалик сукунат.


Кэлвин Басси Championat.asia янгиликларидан хабардор бўлмоқда.

Анжанлик мухлисларга рақобатчилар топилди.


Жамоаларнинг автобуслари стадионга етиб келишмоқда.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Биламиз, бугун кўпчилигингизнинг зангори экрангларингиз Мюнхенга қаратилган, бироқ мана бу учрашув ҳам ундан кам бўлмайди. Бундан ҳам хавотир олманг, бугун сизни мерсисайд атмосферасидан ҳам баҳраманд этиб боришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика