Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЕЧЛ. Гуруҳлардаги ҳолат ва кимлар мазкур турда масалани ҳал этиши мумкинлиги ҳақида News

ЕЧЛ. Гуруҳлардаги ҳолат ва кимлар мазкур турда масалани ҳал этиши мумкинлиги ҳақида

"Ювентус", "Манчестер Сити" ва яна тўрт жамоа гуруҳдан чиқиш вазифасини жорий турдаёқ расман ҳал этиши мумкин.

Европа чемпионлар лигасининг 4-турида олти жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди: "Атлетико", "Бавария", "Манчестер Сити", "Наполи", ПСЖ ва "Ювентус".


Гуруҳлардаги ҳолат

"А" гуруҳи: ПСЖ (9) — "Брюгге" (2); "Реал" (4) — "Галатасарай" (1)

Агарда ПСЖ мазкур турда ғалаба қозонса, унда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилади. Шунингдек, ПСЖни мазкур турда дуранг натижаси ҳам нимчорак финалга олиб чиқади, агарда "Галатасарай" "Реал" устидан ғалаба қозона олмаса. Мадриддаги ўйинда дуранг қайд этилса ва ПСЖ ғалаба қозонса, унда парижликлар нафақат плей-офф йўлланмаси, балки гуруҳдаги ғолибликни ҳам муддатидан аввал ҳал қилишади.


"B" гуруҳи: "Бавария" (9) — "Олимпиакос" (1); "Црвена Звезда" (3)  — "Тоттенхэм" (4)

"Бавария" "Олимпиакос"ни мағлуб этса нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритади. Шунингдек, Мюнхендаги ўйинда дуранг натижаси қайд этилиб, параллель баҳсда "Тоттенхэм" ғалабани тантана қилса ҳам "Бавария" муддатидан аввал масалани ҳал қилади. "Бавария" ғалаба қозониб, иккинчи ўйинда дуранг кузатилса, унда "Бавария" нимчорак финал йўлланмаси билан биргаликда гуруҳ ғолиблигини ҳам нақд қилади.


"C" гуруҳи: "Аталанта" (0) — "Манчестер Сити" (9); "Динамо Загреб" (4) — "Шахтёр" (4)

"Манчестер Сити" ғалаба қозонган тақдирда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилади. Шунингдек, параллель ўйинда Загреб ҳамда Донецк жамоалари дуранг ўйнашса ва "Сити" ғалаба қозонса, унда Гвардиола жамоаси гуруҳ ғолиблигини ҳам расмийлаштириб қўяди.


"D" гуруҳи: "Локомотив" (3) — "Ювентус" (7); "Байер" (0) — "Атлетико" (7)

"Ювентус" ғалаба қозонган тақдирда муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал этади. "Атлетико"да ҳам плей-офф босқичи масаласини ҳал қилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун "Атлетико" ғалаба қозониши ва "Ювентус" "Локомотив"ни мағлуб этиши лозим. 


"E" гуруҳи: "Наполи" (7) — "Зальцбург" (3); "Ливерпуль" (6) — "Генк" (1)

Мазкур "квартет"да "Наполи"да нимчорак финал масаласини муддатидан аввал ҳал этиш имконияти бор. Бунинг учун "Наполи" ғалаба қозониши ва параллель ўйинда "Ливерпуль" "Генк"ка мағлуб бўлмаслиги талаб этилади.


"F" гуруҳи: "Барселона" (7) — "Славия" (1); "Боруссия" Дортмунд (4) — "Интер" (4)

Мазкур гуруҳдаги ҳеч бир жамоа ушбу турда муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал этиш имкониятига эга эмас. 


"G" гуруҳи: "Зенит" (4) — "Лейпциг" (6); "Лион" (4) — "Бенфика" (3)

Мазкур гуруҳдаги ҳеч бир жамоа ушбу турда муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал этиш имкониятига эга эмас. 


"H" гуруҳи: "Челси" (6) — "Аякс" (6); "Валенсия" (4) — "Лилль" (1)

Мазкур гуруҳдаги ҳеч бир жамоа ушбу турда муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал этиш имкониятига эга эмас.


ЕЧЛ. "Боруссия Д" - "Интер" ва қолган ўйинлар учун тахминий таркиблар 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика