Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  7 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор" News

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор"

Европа чемпионлар лигаси доирасида "G" гуруҳида 5-тур ўйинлари ўтказилади.

"G" гуруҳида ҳали ҳеч бир жамоа кейинги босқич йўлланмасини ҳал этганича йўқ. Лондоннинг "Челси" жамоаси гуруҳда етакчилик қилаётган бўлсада, ҳали плей-офф "чипта"сига эгалик қилгани йўқ. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Челси" "қўшини" бугун Германияга сафар қилади. Яқиндагина "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео "Шальке"да иш бошлади. Бугун "Челси" ўзининг собиқ устози Ди Маттеонинг янги жамоасига қарши саф тортади. Роберто Ди Маттео 2012 йилги мавсумда лондонликларни ушбу мусобақада тенгсиз қилишга эришган ягона мураббий бўлиб турибди.  Эндиликда уларнинг йўллари бошқа-бошқа. Ди Маттеонинг аввалги "Челси"си билан Жозе Моуриньонинг ҳозирги "қўшини" кескин фарқ қилади. Аммо италиялик мутахассис ўзининг собиқ жамоасининг нуқсонларини топа олиши мумкин. Биринчи даврада Лондонда кечган ўйинда "Шальке" Моуриньо жамоасини анча қийнаб қўйган ва сафардан бир очко олиб қайтишга муваффақ бўлганди. Энди немис жамоаси ўз мухлислари қаршисида бўладиган ўйинда ғалаба илинжида майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. "Челси" эса имкон қадар ижобий натижа қайд этиб, тезроқ плей-офф масаласини ҳал этишга уриниб кўради.
Гельзеркирхенда ўтадиган ўйин шиддатли бўлишига шубҳа йўқ.

Гуруҳнинг яна бир беллашуви "Спортинг" ва "Марибор" клублари ўртасида кечади. Ушбу жамоаларда ҳам ҳам ҳали назарий жиҳатдан кейинги босқичга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Демак бу ўйин ҳам кескин курашларга бой ўтишини тахмин қилиш осон.


ЕЧЛ, 5-тур.

"G" гуруҳи.

"Шальке" - "Челси" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Велтинс Арена".

Бош ҳакам: Жонас Эрикссон (Швеция)


"Спортинг" - "Марибор" (00:45, Sky Sport 1/HD)

"Эштадиу".

Бош ҳакам: Креиг Томпсон (Шотландия)


4-турдан кейинги ҳолат

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Chelsea42209 - 278
2Schalke 0441218 - 9-15
3Sporting CP41128 - 804
4Maribor40313 - 9-63

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика