"Реал Мадрид" кетма-кет учинчи бор ЕЧЛ ғолиби!
27 may 2018 01:40
News
"Реал Мадрид" кетма-кет учинчи бор ЕЧЛ ғолиби!
Real Madrid Karim Benzema - 51', Gareth Bale - 64', Gareth Bale - 83' |
Champions League Final Stage . Round final 27/05/2018, 00:45 1
:
3
Finished
|
Liverpool Sadio Mane - 55' |
Stadium: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 61561 spectators
Referee: Milorad Mazic
Европа чемпионлар лигаси. Финал.
"РЕАЛ МАДРИД" - "ЛИВЕРПУЛЬ" 3:1
26 май. Киев. "Олимпийский" стадиони.
Бош ҳакам - Милорад Мажич (Сербия).
Голлар: Бензема 51, - 1:0. Мане 55, - 1:1. Бэйл 64, - 2:1. Бэйл 84, - 3:1.
"Реал Мадрид": Навас, Карвахаль (Начо, 37), Серхио Рамос, Варан, Роналду, Кроос, Бензема (Асенсио, 88), Модрич, Марсело, Каземиро, Иско (Бэйл, 61).
Захира: Касилья, Тео Эрнандес, Лукас Васкес, Ковачич
"Ливерпуль": Кариус, Александр-Арнолд, Ловрен, Ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Милнер (Жан, 83), Вийналдум, Салаҳ (Лаллана, 30), Мане, Фирмино.
Захира: Миньоле, Клайн, Клаван, Морено, Соланке
Огоҳлантиришлар: Мане 83.
Ўйиндан олдин Киевдаги стадион
Мухлислар ўйинга тайёр
Андрей Шевченко кубокни стадионга олиб чиқди
Бугун у кимга насиб қиларкин?
Ўйиндан олдинги машғулотдан
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
Учрашувдан аввалги энг зўр расм.
Айни пайтда "Сантьяго Бернабеу" стадионида мухлислар финални томоша қилишмоқда
Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида ҳисоб очилмади. Дахшатли ҳужумлар остида ўтди.
Икки мураббий ўйиндан аввал
29-дақиқа Муҳаммад Салаҳ елкасидаги жароҳат туфайли кўзида ёш билан майдонни тарк этди...
37. Афсус. Яна бир жароҳат! Бу сафар Карвахаль майдонни тарк этди.
Респект!
Футбол шундай ўйинки унда кап катта эркаклар ҳам йиғлайди
43-дақиқада Бензема гол урди, аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди
45+3. Биринчи тайм тугади
46. Иккинчи бўлим старт олди
51. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМААААААААААААА! Кариус тўпни эгаллаб олиб шерикларига қўли билан отаётганида Бензема тўпга оёғини қўйди ва ҳисобни очди - 1:0. Кариуснинг ёш болаларча хатоси.
55. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МАНЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! Бурчак тўпидан сўнг Садио яқин масофадан гол урди - 1:1.
64. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! БЭЭЭЭЭЭЭЭЭЙЛ! ДАХШАТЛИ ГОЛ! СУПЕР МУПЕР ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Бэйл акробатик тарзда чиройли гол муаллифига айланди - 2:1.
Бэйлнинг голига Зиданнинг муносабати
75. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 15 дақиқа қолди. Ҳозирча "Реал" 2:1 ҳисобида олдинда.
83. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! БЭЭЭЭЭЭЭЭЭЙЛ! Кариус бугун "Реал"га "ўйнади". Гаретнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Кариус аҳмоқона тарзда ўтказиб юборди - 3:1.
ЎЙИН ТУГАДИ! "РЕАЛ МАДРИД" кетма-кет учинчи йил Европа чемпионлар лигаси ғолиби!