Latest news

19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  0 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  1 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  23 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  36 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  68 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  10 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  29 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1

ЕЧЛ. Альваро Моратанинг дубли "Ювентус"га Киевда "Динамо" устидан ғалабани тақдим этди News

ЕЧЛ. Альваро Моратанинг дубли "Ювентус"га Киевда "Динамо" устидан ғалабани тақдим этди

Европа чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги "Динамо" (Киев) - "Ювентус" ўйини бўлиб ўтди.

"Динамо" (Киев) - "Ювентус" 0:2

Гол: Альваро Мората (46, 84)

"Динамо" (Киев): Бушан, Кендзера, Караваев, Забарний, Миколенко, Шапаренко, Сидорчук, Циганков, Буяльский, де Пена, Супряга.

"Ювентус": Шесни, Кьеллини, Данило, Бонуччи, Куадрадо, Рэмзи, Бентанкур, Кулусевски, Рабьо, Кьеза, Мората.


Dynamo Kyiv

Champions League Grp. G . Round 1

20/10/2020, 22:55

2
:
0
Finished

Juventus

Alvaro Morata - 46', Alvaro Morata - 84'

Stadium: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 14850 spectators

Referee: Ovidiu Hategan

45'
90'
60'  Carlos De Pena (Gerson Rodrigues)
70'  Oleksandr Karavaev (Denys Popov)
70'  Viktor Tsigankov (Benjamin Verbic)
89'  Vitaliy Buyalskyi (Denis Harmash)
19'  Giorgio Chiellini (Merih Demiral)
45'  Rodrigo Bentancur
46'  Alvaro Morata
46'  Dejan Kulusevski
50'  Juan Cuadrado
56'  Dejan Kulusevski (Paulo Dybala)
59'  Merih Demiral
79'  Rodrigo Bentancur (Arthur)
79'  Aaron Ramsey (Federico Bernardeschi)
84'  Alvaro Morata
84'  Juan Cuadrado



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

90. "Динамо" сўнгги дақиқаларда кутилмаганда "Юве" жарима майдончаси ичида ўтказмоқда. Киевликлар ўйин сўнггида ўзларига келишмоқда, аммо анча кеч.

89. "Динамо"да ўзгариш: Гармаш Буяльскийни алмаштирди.

84. ГОООООООООЛЛЛ!!! Моратадан дубль. Испаниялик форвард жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

80. Артур ва Бернардески "Юве" таркибида ўйинга қўшилди, улар мос равишда Бентанкур ва Рэмзини алмаштиришди.

73. "Ювентус" ҳозирга қадар "Динамо" дарвозаси томон 9 бор зарба берди, мезбонларда бу кўрсаткич 5тани ташкил этмоқда.

70. "Динамо"да икки ўзгариш:  Попов Караваевнинг ўрнига тушди, Циганковнинг ўрнида эса Вербич бундан буёғига ҳаракат қилади.

69. Мезбонлар тўпни эгаллаб олиши билан кескин ҳужумларга ўта олишмаяпти, аниқроғи "Динамо" тўпга эгалик қилганда майдон марказидан силжий олмаяпти.

65. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта бўлмаган устунлик туринликлар тарафида: 46% - 54%

60. Киевликлар сафида ўзгариш: Родригес де Пенани алмаштирди.

59Мерих Демирал "Динамо"нинг эҳтимолий қарши ҳужумини қўполлик билан олдини олди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

56. Дибала майдонга тушди, у Кулушевскини алмаштирди.

53. "Ювентус" тўпга эгалик қилмоқда, мезбонлар эса тўпни эгаллаб олишга қийналишмоқда.

49. Навбатдаги сариқ карточка ҳам "Юве" ўйинчисига кўрсатилди. Бу сафар Хуан Куадрадо қўпол ўйнаган эди.

46. ГООООООООЛ! Альваро Мората!!!! "Атлетико"дан ижарадан ўтган форвард дарвозабондан қайтган тўпни "Динамо" дарвозаси томон аниқ йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Қизиқарли маълумот:

1995: 16 ёшли Андреа Пирло профессионал дебют ўйинини мураббий Мирча Луческу қўл остида ўтказган.

2020: Андреа Пирло мураббий сифатида Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўзининг устози Мирча Луческуга қарши ўтказмоқда.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

45. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурга кўрсатилди, у рақибини ортдан тўхтатиб қолган эди.

43. "Динамо" ҳаттоки "Ювентус" жарима майдончасига ҳам кира олмаяпти, шу билан бирга туринликлар ҳам кескин вазиятларни ярата олишмаяпти.

39. Бу сафар Аарон Рэмзи жарима майдончасидан кучсиз зарба йўллади, аммо киевликлар дарвозабони тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

34. Бушан қутқарди. Рэмзи ажойиб тарзда қанотдан кирди ва Кулушевскига тўпни оширди, Деяннинг зарбасини эса мезбонлар дарвозабони бартараф этди.

32. Кутилмаганда "Динамо" ўйинчиси ўз жарима майдончаси яқинида хатога йўл қўйди, аммо Рабьо бу вазиятдан фойдала олмади.

29. Зарбалар бўйича статистика "Ювентус" тарафида: 1-4

24. Ўйин темпи ўртача. Бирор бир жамоа устунликни яққол қўлга олмаган. Хавфли вазиятлар эса йўқ.

19. "Ювентус"да мажбурий ўзгариш: Кьеллини кутилмаганда ўзини алмаштиришларини сўради, унинг ўрнига Демирал ҳаракат қилади.

17. Супряга қанотдан узатилган тўпни Шесни дарвозаси томон йўллаб кўрди, ноаниқ.

15. Федерико қанотдан яна жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди, аммо бу сафаргиси анча ноаниқ.

12. Кьеза! У жарима майдончаси ичидан Бушан дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо "Динамо" посбони сейв ижро этди.

10. Мезбонлар ҳам тўпни назорат қилишга уринмоқда, "Юве" эса кучли прессинг қўлламаяпти.

6. Ҳозирча темп юқори эмас, "Динамо" ҳам тўпга эгалик қилишга уринмоқда. Киевликлар бугун 1 очко учун бўлса ҳам уриниб кўришса бўлади, сабаби "Ювентус" оптимал таркибда эмас ва ўйин Украинада бўлиб ўтмоқда.

3. Дастлабки дақиқаларданоқ "Ювентус" ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда.

1. Ўйинга старт берилди.

- Ҳайрли кеч. Тез орада Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасида Киевнинг "Динамо" ва Туриннинг "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика