Latest news

12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  5

ЕЧЛ давом этади. Бугун "Барселона" "Рома"ни янчиб ташлайдими? (Превью) News

ЕЧЛ давом этади. Бугун "Барселона" "Рома"ни янчиб ташлайдими? (Превью)

Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари давом этади.

"Барселона" - "Рома"
Чоршанба, 23:45. "Камп Ноу".
Бош ҳакам: Данни Маккелли (Голландия).
Дисквалификациялар: йўқ
Жароҳатланганлар: Динь - Карсдорп, Ундер.

Ўтган ойда 1/8 финалда "Челси" мағлуб этилганидан кейин "Барселона" турнирнинг чорак финалига кетма кет 11-марта етиб келиб, рекорд қайд этди. Албатта, улар "Рома" билан жуфтликнинг фаворитлари ҳисобланишади. Мезбонлар бош мураббийи журналистларга бундай эмаслигини, барчаси майдонда ҳал бўлишини айтди.

Келинг, икки томоннинг ҳам турнирдаги йўлини бир эслаб ўтамиз. "Барселона" гуруҳдан қийинчиликларсиз ўтиб олди ("Ювентус", "Спортинг", "Олимпиакос"). 6 баҳснинг тўрттасида ғалаба қозонган жамоа, иккитасида дуранг ўйнади. Фақатгина бир марта гол ўтказиб юборди. 1/8 финалда эса "Челси" мусобақадан чиқариб юборилди (сафарда 1:1, уйда 3:0).

"Рома" ҳам гуруҳни етакчи сифатида якунлади. Улар ҳам "Челси" билан баҳс олиб борди (Римда 3:0, Лондонда 3:3). Шунингдек, "Атлетико" ва "Қорабоғ" каби жамоалар билан ҳам куч синашишди. Плей-оффнинг илк раундида римликлар "Шахтёр" билан кураш олиб боришди. Дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Рома" ўз майдонида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди.

"Рома"нинг чорак финалгача етиб келиши - сюрприз эмас. Уларнинг гуруҳ босқичидаги учрашувларига назар солсангиз, жамоа жуда яхши ўйин намойиш этган. А Серия жамоаси ўз гуруҳидаги катта рақобатни енгиб ўта олишди. Қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман", - деди Вальверде ўйиндан олдин.

"Барселона"нинг жисмоний ҳолати Рим жамоасига қараганда бироз кучлироқдек кўринмоқда. Улар сўнгги бора январь ойида Испания кубоги доирасида "Эспаньол"га мағлуб бўлган ва шундан кейинги 17 учрашувда ютқазмаган. "Барселона" 2013 йилнинг сентябрь ойидан бери еврокубокларда ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти (23 ғалаба, 2 мағлубият).

Вальверде жамоасининг олдинги учрашувида "Севилья"га мағлуб бўлишига оз қолганди, бироқ жамоа 88 ва 89-дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолганди. Жамоа қутқарувчилари - Месси ва Суарес бўлганди.

Ички чемпионатда "Рома"нинг ишлари яхши эмас. Жамоа 3-ўринни эгаллаб турибди ва 2-ўриндаги "Наполи"дан 14 очкога ортда қолмоқда. Ди Франческо жамоаси А Сериянинг 30-тури доирасида "Болонья" билан учрашувда ғалабага эриша олмади.

"Ҳар доим айтганман, жамоамда характер кучли. Бироқ олдимизда жуда кучли жамоа билан учрашув бор. Икки томон ҳам ифодали ўйин намойиш этишга интилади. "Барселона"га қарши ўйинда ўзимизни кўрсата олишимиз керак. Агарда "Рома" ўзининг энг яхши футболини кўрсата олса, хоҳлаган рақибини мағлуб эта олади", - деди Ди Франческо.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

"Барселона" (Испания) - "Рома" (Италия) 6:1

Испания. Барселона. "Камп Ноу". 71 433 томошабин.

Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия) 

Голлар: Суарес 15, Месси 18, Суарес 44, Пике 56, Месси 59, Адриано 77 - Жеко 90+1

"Барселона" (Испания): тер Штеген, Вермален, Альба, Алвес, Пике (Бартра 57), Роберто (Адриано 64), Ракитич, Бускетс (Сампер 46), Суарес, Неймар, Месси 

Бош мураббий: Луис Энрике 

"Рома" (Италия): Шесни, Динь, Манолас, Майкон, Рюдигер, Флоренци (Ванкёр 58), Найнгголан (Итурбе 46), Кейта, Пьянич (Учан 75), Фальке, Жеко 

Бош мураббий: Руди Гарсия 

Огоҳлантиришлар: Пике 41, Алвес 57, Месси 63 - Ванкёр 62 

Амалга оширилмаган пенальтилар: Неймар 77 - Жеко 82.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 4 ўйин ўтказишган. Унда томонлар биттадан ғалабага эришишган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Голлар уришда "Барселона" етакчи - 8:6.

2002 йил 20 февраль. "Барселона" - "Рома" 1:1

2002 йил 26 февраль. "Рома" - "Барселона" 3:0

2015 йил 16 сентябрь. "Рома" - "Барселона" 1:1

2015 йил 24 ноябрь. "Барселона" - "Рома" 6:1

ФАКТЛАР

- "Барселона" 2013 йилнинг сентябрь ойидан буён еврокубокларда "Камп Ноу"да мағлуб бўлмаяпти. 23 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган жамоа 77 гол уриб, 12 тўп ўтказиб юборган.

- "Барселона" бу мавсум ЕЧЛнинг 8 учрашувида мағлуб бўлмади. Тўплар фарқи - 13:2.

- 2002/03 йилги мавсумдан буён "Барселона" ўз майдонида Италия жамоаларига мағлуб бўлмаяпти (икки ғалаба ва уч дуранг).

- Эдин Жеко "Рома"нинг 12 голидан 55 фоизида иштирок этган (4 гол, 2 ассистентлик).

- Месси Италия жамоаларига қарши ўтган 19 учрашувнинг 12тасида гол киритган. У "Рома"га қарши 2 ўйинда майдонга тушган ва 2 дарвозани ишғол этган.

- Суарес "Рома"га 3 гол урган. У ўзининг сўнгги 10 учрашувида 7 тўп киритишга эришди.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика