Latest news

10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  0 10:05Сон Хин Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  4 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  6 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2

EЧЛ. Бугунги учрашувлардан сўнг гуруҳлардаги ҳолат бўйича қисқа таҳлил News

EЧЛ. Бугунги учрашувлардан сўнг гуруҳлардаги ҳолат бўйича қисқа таҳлил

Бугун бўлиб ўтган тўртта гуруҳдаги 5-тур учрашувларидан сўнг "Челси" кейинги босқичга йўл олгани расман маълум бўлди.


"E" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   ЧЕЛСИ 5 3 0 2 11-3 9
2   БАЗЕЛЬ 5 2 2 1 5-4 8
3   ШАЛЬКЕ 5 2 1 2 4-6 7
4   СТЯУА 5 0 3 2 2-9 3


Энг мураккаб ҳолатлардан бири мана шу гуруҳда вужудга келган. 7,8,  очколарни жамғарган иккита жамоа кейинги босқичга чиқишни истайди,  лекин битта омaдсиз жамоа гуруҳда қолиб кетади. Бу борада сўнгги турдаги "Шальке-04" - "Базель" учрашуви жуда аҳамиятлидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Челси" кейинги босқичга йўл олиб бўлди.

Сўнгги турда.

"Шальке-04" - "Базель"
"Челси" - "Стяуа"

 



"F" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   АРСЕНАЛ 5 4 0 1 8-3 12
3   БОРУССИЯ Д 5 3 0 2 9-5 9
2   НАПОЛИ 5 3 0 2 8-9 9
4   МАРСЕЛЬ 5 0 0 5 4-12 0

Бу гуруҳдан ҳам битта кучли жамоа қолиб кетади. "Арсенал" ҳали муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олмаган ва дастлабки 3та поғонадаги жамоалар иккита ўрин учун кураш олиб боради. Ҳар икки жамоада ҳам 9 очкодан мавжудлигини иборатга олсак натижа ўзаро ўйинга кўра аниқланадиган кўринади. Бу борада "Боруссия"да имконият яхшироқ. Икки ўйин натижасига кўра 4:3. Шунга қарамай кейинги турда "Наполи" ўз майдонида , "Боруссия" эса сафарда ҳаракат қилишини унутмаслик лозим.

Сўнгги турда.

"Марсель" - "Боруссия"
"Наполи" - "Арсенал"

 



"G" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   АТЛЕТИКО 5 4 1 0 13-3 13
2   ЗЕНИТ 5 1 3 1 4-5 6
3   ПОРТУ 5 1 2 2 4-5 5
4   АУСТРИЯ 5 0 2 3 1-8 2


Бу гуруҳда ҳам ажойиб ҳолат келиб чиққан. "Атлетико Мадрид" аллақачон кейинги босқичга йўл олган бўлса, битта ўрин учун "Зенит" ва "Порту" кураш олиб боради. Бу борада ҳеч қайси жамоани имкониятини юқори баҳолаб бўлмайди.

Сўнгги турда.

"Аустрия" - "Зенит"
"Атлетико Мадрид" - "Порту"

"H" гуруҳи. 


N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   БАРСЕЛОНА 5 3 1 1 10-4 10
2   МИЛАН 5 2 2 1 8-5 8
3   АЯКС 5 2 1 2 5-8 7
4   СЕЛТИК 5 1 0 4 2-8 3


Бу гуруҳда "Барселона" сўнгги тур олдидан кейинги босқичга йўл олди. Тўплар нисбати бўйича "Барселона" 5:2 ҳисобида "Аякс"дан олдинда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кейинги босқичда. Кейинги турда бўлиб ўтадиган "Милан" - "Аякс" учаршуви эса ҳақиқий "омадсиз"ни аниқлаб беради. Ушбу учрашув Италияда бўлиб ўтишини инобатга олсак бунда "Милан"нинг имконияти юқорироқдир.

Сўнгги турда.

"Милан" - "Аякс"
"Барселона" - "Селтик"

Ҳуллас ҳали сўнгги турда ҳам кескин курашларни кўрамиз.

Ҳумоюн Давуров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика