Latest news

08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  2 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  23 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  0 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  26 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  2 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  14 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  113 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  81 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  91 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1097

ЕЧЛ. Бугунги "Реал" олтинчи бўла оладими? News

ЕЧЛ. Бугунги "Реал" олтинчи бўла оладими?

Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг "Реал" жамоаси агар 9 декабрь куни "Лудогорец" устидан ғалаба қозона олса, икки бор гуруҳ ўйинларининг барчасида ғалаба қозона олган дастлабки жамоага айланади.
Шу кунгача бешта жамоа Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ ўйинларида мағлубиятга учрамаган. Қуйида мана шу жамоаларни эсга олиб ўтамиз.

"Милан" (1992/93). Ютуқ: 6. Дуранг: 0. Мағлубият: 0. Тўплар нисбати: 11-1.

Ўша йили "Олимпия", "Слован", "Гетеборг" билан бир гуруҳдан ўрин олган миланликлар гуруҳ ўйинларининг барчасида ғалаба қозонганлар.


Кейинги тўртта ўйинда эса жамоа бир тўп фарқи билан ғалабали серияни давом эттирган. Лекин, финал баҳсида Марселнинг "Олимпик" жамоасига кичик ҳисобда имконият бой берилган. 


"Пари Сен-Жермен" (1994/95). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 12-3.

Дастлабки ўйинда Жорж Веа ҳамда Даниел Бравонинг голлари эвазига "Бавария"дан устун келган парижликлар гуруҳ ўйинларини бир нафасда босиб ўтишди. Киевнинг "Динамо" ҳамда Москванинг "Спартак" жамоалари устидан қозонилган ғалабалар ПСЖнинг яққол гуруҳ фаворити эканлигини билдирарди.


Кейинчалик эса плей-оффда "Барселона"нинг тўқнаш келиши ғалабали сериянинг якунланишига сабаб бўлди. Икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар тўсиғидан бир амаллаб ўтиб олган жамоа кейинги босқичда "Милан"га тўқнаш келади. Парижликлар иккита ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганлар.


"Спартак" (1995/96). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 15-4.

Москваликлар ўша йили "Блэкберн", "Русенорг" ҳамда "Легия" жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганлар. Норвегияликларга қарши ўйинда "Спартак" иккита тўп фарқи билан ортда бораётиб, 4:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганини кўпчилик яхши эслайди.

Жамоанинг ғалабали серияси "Нант"га қарши чорак финал ўйинида ўз якунига етади. Сафарда 0:2 ҳисобида ютқазган москваликлар ўз майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганлар. Аммо бу ЕЧЛда иштирокни давом эттириш учун камлик қиларди.


"Барселона" (2002/03).
Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 13-4.
2002 йилнинг 18 сентябрида "Брюгге"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган "Барса" ЕЧЛда ўзининг кетма-кет тўққизинчи ғалабасини нишонлаган. Ушбу рекорд 2013/14 йилги мавсумгача сақланиб қолинган. Сўнгра "Бавария" томонидан натижа янгиланган.

"Брюгге", "Галатасарой", "Локомотив"лар билан бир гуруҳдан ўрин олган каталонияликлар энг яқин таъқибчиларини 11 очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлганлар.

Иккинчи гуруҳ босқичида эса клуб "Байер", "Ньюкасл" ва "Интернационал" жамоалари билан ўйинда навбатдаги ғалабаларни ўз ҳисобларига қўшиб қўйганлар. Ғалабали серия "Интер" билан сафар ўйинида якунига етган. Ундан сўнг ҳам каталонияликлар бир қанча ўйинларда ғалаба қозонганлар. Аммо, чорак финалда "Ювентус" тўсиғидан ўта олмаганлар.


"Реал" (2011/12). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 19-2.

"Реал" икки маротаба гуруҳ босқичидаги ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган илк жамоага айланиши мумкин. Биринчи натижа уч йил олдин қайд этилган. Ўшанда мадридликлар яқин таъқибчиларини 10 очкога ортда қолдириб кетгандилар. Аввалига Загребда "Динамо" 1:0 ҳисобида таслим этилади. Кейин эса "Аякс", "Лион" жамоалари 3:0, 4:0 ҳисобларида мағлуб этилган.  Иккинчи давра ҳам мадридликлар учун омадли бўлган. 


Ғалабали серия нимчорак финалда Москвада ўз якунига етади. Клуб ЦСКАга қарши ўйинда дуранг қайд этган. Мадридликлар ўша йили ярим финалда "Бавария"га қарши ўйинда пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйгандилар.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика