Latest news

00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  13 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  234 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0

ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар превьюси News

ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар превьюси

Бугун ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.

Германияда Мадриднинг "Реал" жамоаси "Боруссия Д" меҳмони бўлади. Ушбу тўқнашув тақдири Испания пойтахтида бўлган учрашувда деярли ҳал этилган.


 Лекин Юрген Клопп жамоаси бор имкониятларини ишга солиб, орадаги катта фарқни юққа чиқаришга уриниб кўришлари аниқ. Ҳеч кимга сир эмаски, Дортмунд жамоаси "Сигнал Идуна Парк" стадионида ҳар қандай рақибни довдиратиб қўя олади. Буни "Реал" жамоаси  мисолида яхши биламиз.

Ўтган йилги ЕЧЛ ярим финалида ушбу жамоалар бир-бирлари билан ўйнашган ва Дортмундаги баҳсда Юрген Клопп жамоаси мадридликларни тор-мор эта олишган эди. Лекин ушбу мавсумда аввалги "Боруссия"ни кўрмаяпмиз ва "Реал" жамоаси ҳам ўтган йилги натижалардан кейин керакли хулосаларни чиқаришгани аниқ.

Мадриддаги ўйинда дисквалификацияси сабаб Левандовски майдонга туша олмади. Бугунги учрашувда эса Роберт жамоасига ёрдам бера олади ва бу Дортмунд жамоаси мухлисларини умид чироқларини ёқиши мумкин. Роберт ўтган йилги ўйинда "Реал" дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақд тўртта гол киритганди. Энди ушбу натижани такрорлаш бу жуда ҳам қийин масала.

"Реал"дек жамоа дарвозасига ҳар доим ҳам голлар киритишни иложиси йўқ. Бугунги ўйинда "Реал"га Роналдо ёрдам бера олиши аниқ эмас. Уни жароҳати безовта қилмоқда. Карло Анчелотти агар вазият тақозо этмаса, Роналдо борасида таваккалга қўл урмаса керак. "Боруссия Д" жамоаси таркибидаги йўқотишлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Деярли ярим жамоасиз қолган Клопп мавсум давомида "ямоқ"ларни ўрнини тўлдириш билан овора бўлиб келмоқда. Ушбу ўйинда Клоппга қийин бўлиши аниқ.

Лекин жамоани йўқотадиган нарсаси йўқ. Улар бугун таваккал қилиб кўришлари талаб этилади. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув мухлисларни зериктириб қўймаслиги аниқ. Кўринг, асло зерикмайсиз!


Бугун яна бир супер тўқнашув бўлиб ўтади. Лондонда Жозе Моуриньо жамоаси "ПСЖ"га қарши саф тортади. Бу жамоаларнинг илк ўйинида Лоран Блан бошқарувидаги "ПСЖ" клуби "special one"нинг "Челси"сини мағлуб этишган эди ва кейинги босқичга чиқиш учун эшикларни очиб қўйишга эришишди. "Челси" эса Лондонда бўладиган ўйин орқали ярим финалга йўл олишни мақсад қилган.

 

"ПСЖ"да катта йўқотиш бор. Бу Златан Ибрагимович. "Челси" учун бу яхши янгилик. Лекин Париждаги ўйин сўнггида Пасторе киритган ажойиб гол лондонликларнинг масаласини катта қилиб қўйди. Энди бугунги баҳсда улар рақиблари дарвозасига камида иккита гол киритишлари ва ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқмасликлари шарт. Агарда Чех гол ўтказиб юборадиган бўлса, унда "Челси" футболчилари камида учта тўп фарқи билан Лоран Блан жамоасини енгишлари талаб этилади. Шундагина "Челси" ярим финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин бўлади.


Жозе Моуриньони қийин беллашув кутмоқда. Лоран Бланни эса катта синов кутмоқда. Жозе Моуриньонинг бой тажрибаси бундай ўйинларда ас қотиши мумкин. "Special one"  ушбу даражадаги катта тўқнашувларни севади.

"Боруссия Д" жамоасининг Чемпионлар лигасидаги статистикаси:

Ўтказган ўйинлари -9

Ғалаба - 5

Мағлубият - 4

Дуранг - 0

Тўп билан муомала қилиш - 46%

Тўғри тўп узатиш - 79%

Киритган голлари - 16

Ўтказиб юборган голлари - 13

Ўртача киритилган голлари - 1,8

Ўртача ўтказиб юборган голлари - 1,4

Тўп узатиш - 3883

Пенальти - 2

Дарвоза томон зарбалар - 99

Дарвоза томон аниқ зарбалар - 51,52 %

Оффсайд - 22

Огоҳлантиришлар - 16

Четлатиш - 1 

     

"Реал" жамоасининг Чемпионлар лигасидаги статистикаси:

Ўтказган ўйинлари - 9

Ғалаба - 8

Мағлубият - 0 

Дуранг - 1

Тўп билан муомала қилиш - 57%

Аниқ тўп узатиш - 88%

Киритган голлари - 32 

Ўтказиб юборган голлари - 7

Ўртача киритилган голлари - 3,6 

Ўртача ўтказиб юборган голлари - 0,8

Тўп узатиш - 5234

Пенальти - 2

Дарвоза томон зарбалар - 132

Дарвоза томон аниқ зарбалар - 55,30%

Оффсайд - 27

Огоҳлантиришлар - 12

Четлатиш - 1


"Челси" жамоасининг Чемпионлар лигасидаги статистикаси:

Ўтказган ўйинлари - 9 

Ғалаба - 5

Мағлубият - 3 

Дуранг - 1

Тўп билан муомала қилиш - 51%

Тўғри тўп узатиш - 84%

Киритган голлари - 16

Ўтказиб юборган голлари - 7

Ўртача киритилган голлари - 1,8 

Ўртача ўтказиб юборган голлари - 0,8

Тўп узатиш - 4527

Пенальти - 1

Дарвоза томон зарбалар - 86

Дарвоза томон аниқ зарбалар - 51,16% 

Оффсайд - 18

Огоҳлантиришлар - 17

Четлатиш - 0


"ПСЖ" жамоасининг Чемпионлар лигасидаги статистикаси:

Ўтказган ўйинлари - 9

Ғалаба - 7

Мағлубият - 1

Дуранг - 1

Тўп билан муомала қилиш - 64%

Тўғри тўп узатиш - 91%

Киритган голлари - 25

Ўтказиб юборган голлари - 7

Ўртача киритилган голлари - 2,8

Ўртача ўтказиб юборган голлари - 0,8

Тўп узатиш - 6061

Пенальти - 2

Дарвоза томон зарбалар - 87

Дарвоза томон аниқ зарбалар - 65,52%

Оффсайд - 22

Огоҳлантиришлар - 15

Четлатиш - 0


ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб ўйинлари.

"Боруссия Д" - "Реал" (23:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Сигнал Идуна Парк" стадиони.

Ҳакамлар: Дамир Скомина, Боян Ул, Жанлука Кариолато.

Тахминий таркиблар:

"Боруссия Д": Вайденфеллар, Хуммельс, Папастатопулос, Пишчек, Мхитарян, Ройс, Йойич, Шахин, Гросскройц, Обамеянг, Левандовски.

"Реал": Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Бэйл, Алонсо, Модрич, Ди Мария, Иско, Бензема.


"Челси" - "ПСЖ" (23:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2", "Спорт")

"Стэмфорд Бриж" стадиони.

Ҳакамлар: Педро Проэнса, Бертину Миранда, Тиагу Тригу.

Тахминий таркиблар:

"Челси": Чех, Бранислав Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Давид Луиз, Оскар, Эден Азар, Виллиан, Лэмпард, Торрес.

"ПСЖ": Сиригу, Алекс, Максвелл, Тиаго Силва, ван дер Виль, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Лавесси, Кавани.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика