Latest news

15:21КХДР — Ўзбекистон. "Насаф"нинг 3 футболчиси асосий таркибда  31 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  2 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  0 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   17 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  5 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  8 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  26 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2

ЕЧЛ. Бу қоида Сульшерни ишда олиб қолган, "Ювентус" эса ундан икки йилдан буён азият чекади News

ЕЧЛ. Бу қоида Сульшерни ишда олиб қолган, "Ювентус" эса ундан икки йилдан буён азият чекади

УЕФА сафардаги гол қоидасини бекор қилмоқда – қарорни ижроқўм маъқулласа бўлгани. У 56 йил амал қилган – бу вақт давомида ушбу қоида кўплаб ўйинлар тақдирини ҳал қилган.

Сўзимиз исботи сифатида охирги 10 йилда Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичларидаги ҳолатларнигина ёдга оламиз. Эътиборлиси қоида деярли барча учрашувга таъсирини ўтказган. Агарда бу қоида бўлмаса, жамоалар ўйинга буткул бошқача тактика танлар ва жараён ҳам бошқачароқ ривожланган бўларди.

Биз амалда беллашув тақдирини сафарда урилган гол ҳал қилган тўқнашувларни тўплашга қарор қилдик. Сўнгги 10 йилда ЕЧЛнинг ҳеч бир мавсуми бу қоидасиз ўтмади. 


2020/21-йилги мавсум

1/8 финал, "Порту" – "Ювентус" 4:4 (2:1, 2:3 қўшимча вақтда)

Ўзгартиришнинг таклиф қилинган вариантларидан бири уни фақатгина қўшимча вақт учун бекор қилиш эди. Агарда экстратаймларда сафар голи бекор бўлганида, Криштиану Роналду ва жамоадошлари пенальтилар сериясида омадларини синаб кўришлари мумкин эди.

"Порту" ва "Ювентус" ўртасидаг кечган ҳар икки учрашувнинг асосий вақти мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган, аммо экстра-таймларда жамоалар биттадан гол уришган ҳамда ғалаба туринликларга насиб қилган бўлсада, кейинги босқичга португалияликлар чиққанди. 

Ўтган мавсумда Диего Симеоне "Энфилд"да зафар қучган ўйинидан кейин ҳам бу тизимни танқид қилганди. Қайд этиш лозим, сафарда урилган гол у учрашувда бевосита ҳал қилувчи аҳамият касб этмаганди:

"Қайд этишим керакки, бу қоида [экстра-таймларда урилган сафар голи] адолатдан эмас. Биз сафарда гол уришимиз учун қўшимча 30 дақиқа экстратаймлар бўлгани нотўғри. Ўша вақт бизда бор эди, "Ливерпуль"да эса – йўқ. Бу адолатсизлик. Бу қоида ва вазият бугун бизнинг фойдамизга ишлади, лекин кейинги сафар рақибимизга ёрдам бериши мумкин. Бу нормал ҳолат эмас".


1/4 финал "Бавария" – ПСЖ 3:3 (2:3, 1:0)
Мюнхенликлар Парижда минимал ҳисобда ғалаба қозонди, бу эса ўйинни қўшимча таймларга кўчиришга етарли бўлмади. Сабаби бир ҳафта аввал бўлган беллашувда уйда немислар 3 та гол қўйиб юборганди.


2019/20-йилги мавсум

1/8 финал, "Лион" – "Ювентус" 2:2 (1:0, 1:2)

Яна туринликлар жабрланувчи ролида. Сафарда "Юве" минимал фарқ билан мағлуб бўлади, бир қарашда бу уйда ўтадиган жавоб ўйинидан олдин унчалик ҳам ёмон вазият эмасдек. Аммо ўз майдонида ўтказиб юборилган гол италияликларни чоракфинал йўлланмасидан махрум қилган ва Роналдунинг дубли ҳам етарли бўлмаганди.



2018/19-йилги мавсум

1/8 финал, "Манчестер Юнайтед" – "ПСЖ" 3:3 (0:2, 3:1)

"Юнайтед" уйда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйгач, Парижда 3:1 ҳисобида зафар қучган ва камбэк амалга оширганди. Ҳал қилувчи, сафарда урилган голни Рэшфорд 93-дақиқада пенальтидан киритганди. Агарда сафарда урилган гол устунлик бермаганида жамоалар ким кучли эканлигини аниқлаш учун экстра-таймларга мурожаат қилган бўларди. Ким билади дейсиз, қўшимча вақтга ўтиб, беллашув Париж фойдасига ҳал бўлса, Сульшер "МЮ" бош мураббийлик курсисида ушланиб қолмасмиди.

1/4 финал, "Тоттенхэм" – "Ман Сити" 4:4 (1:0, 3:4)

"Сити" сафарда минимал ҳисобдаги мағлубиятдан кейин, уйда 4:2 ҳисобида олдинда борарди, бироқ ўйиннинг 73-дақиқасида Льоренте Лондонликларнинг учинчи голини урди. "Тоттенхэм" шу кеча мағлуб бўлди, лекин ғолибга насиб қилувчи йўлланмани қўлга киритди.

1/2 финал, "Тоттенхэм" – "Аякс" 3:3 (0:1, 3:2)

Омад келса қўша-қўша келади дейишганидек, ўша мавсум ЕЧЛда "Тоттенхэм" сафардаги голлар қиролига айланиб кетганди. Лондонликлар энди голландларга минимал ҳисобда мағлуб бўлишди, лекин сафарда Лукас Моуранинг хет-триги инглизларни финалга ўтишига сабаб бўлганди. Ҳал қилувчи голни Лукас 96-дақиқада ургани ёдингизда бўлса ажаб эмас.

2017/18-йилги мавсум

1/8 финал, "Шахтер" – "Рома" 2:2 (2:1, 0:1)

Тактик натижа, сафарда гол уриб мағлуб бўлган римликлар, уйларида битта гол уриб, ҳимояга "ётиб олсалар" ҳам бўлаверарди. Сафарда урилган гол қоидаси бўлмаганида А Серия вакили яна ҳужумга бориши ва гол уриши талаб қилинарди.

2016/17-йилги мавсум
1/8 финал, "Ман Сити" – "Монако" 6:6 (5:3, 1:3)

Бу йил ниҳоят ниятига етган ва финалга етган "Манчестер Сити" 16/17-йилги мавсумда ҳам сафар голидан азият чеккан. Французлар сафарда 5 та гол ўтказиб юбориб ҳам кейинги босқичга чиқишни уддалашган. Барчасига сафарда урилган 3 та гол ва Францияда керакли ҳисоб қайд этилгани сабаб бўлди. Қизиқ жиҳати, Сане 71-дақиқада "Сити"ни чоракфиналга олиб чиқаётгандек эди, аммо 77-дақиқада монегасклар икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклаб, барчасини остин-устун қилиб юборишнганди.

2015/16-йилги мавсум 

1/2 финал, "Атлетико" – "Бавария" 2:2 (1:0, 1:2)

Мадридликлар Мюнхендаги жавоб ўйинида мағлубиятга учраган бўлсаларда, сафарда Гризманн томонидан урилган гол эвазига финалга йўл олишган.


Сезон-2014/15

1/8 финал, ПСЖ – "Челси" 3:3 (1:1, 2:2 қўшимча вақтда)

Лондонликлар сафардан (1:1) дуранг билан қайтгандилар, шунинг учун уй ўйинининг 81-дақиқасигача – ҳисоб 0:0 эди, кейинги босқичга инглизлар чиқадиган вазият эди. 81-дақиқада Кэйхилл гол уриб, жамоаси имкониятларини янада оширди. Бироқ 86-дақиқада унда ҳали парижликлар сафида тўп тепаётган Давид Луиз гол уриб, ҳисобни тенглаштирган ва ўйин экстра-таймларга кўчганди.

Қўшимча таймларда сафарда урилган гол қоидаси амал қилар ва ўйинннинг бу қисмида ҳам жамоалар бир хил биттадан гол урган бўлсада, чорак финалга ПСЖ чиққанди. Қизиқ бир факт, ўша ўйинда Луиздан ташқари французлар таркибида Тиаго Силва гол уришга муваффақ бўлганди. Кейинчалик у ҳам "Челси" аъзосига айланганидан хабарингиз бор албатта.


1/8 финал, "Арсенал" – "Монако" 3:3 (1:3, 2:0)
Лондонликлар меҳмонда иккита гол урди, аммо бу кейинги босқич учун етарли бўлмади. Чунки бир ҳафта жамоа 3 та гол қўйиб юборганди. Эътиборлиси, учинчи гол "Арсенал" дарвозасига 94-дақиқада киритилди.

2013/14-йилги мавсум

1/4 финал, ПСЖ – "Челси" 3:3 (3:1, 0:2)

Ушбу жамоаларнинг яна бир тўқнашуви, лекин бу сафар кейинги босқичга лондонликлар йўл олган. Парижда Азарнинг пенальтидан урган голи "Челси"га умид берган, Демба Ба эса 87-дақиқада таблодаги ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлаган.


2012/13-йилги мавсум

1/8 финал, "Арсенал" – "Бавария" 3:3 (1:3, 2:0)

Ҳар икки жамоа уй учрашувларини бой берган, лекин кейинги босқичга мюнхенликлар йўл олганди. Чунки сафарда битта гол кўпроқ уришганди

1/4 финал, ПСЖ – "Барселона" 3:3 (2:2, 1:1)

Ҳар икки ўйин дуранг натижа билан якунланган бўлсада, каталонияликлар сафарда урилган икки гол ҳисобига кейинги босқичга йўл олишган. Иккинчи голни Хави 89-дақиқада пенальтидан ургани французлар учун янада аламли бўлгани турган гап.

2011/12-йилги мавсум
1/8 финал, "Марсель" – "Интер" 2:2 (1:0, 1:2)

Французлар ҳар икки учрашувнинг 93-дақиқаларида гол уриб, кейинги босқичга йўл олишди. Уйда ўша гол ғалаба тўпи бўлган бўлса, сафарда керакли ҳисобда мағлубиятни таъминлади.


***

Ундан ҳам аввалроққа қайтадиган бўлсак, 2002/03-йилги мавсумда "Милан" "Интер"га қарши ҳар икки учрашувни битта стадионда ўтказган. Тўқнашув умумий ҳисобда (1:1) ҳам дуранг билан якунланган, аммо ғолиблик "Милан"га насиб қилганди. Чунки иккинчи ўйинда улар расман меҳмон ҳисобланарди. Яқинда бундай аламли ҳолатларга чек қўйиладиганга ўхшайди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика